← Назад
Решение #659832 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Тойлоқ тумани
2023 йил 07 февраль
4-1405-2302/20-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашев, даъвогар
ХХХнинг, жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Х.Суяров (ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар ХХХ Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 14 748 000 сўм муддатли асосий қарз, 29 355
000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 750 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзни
ундириш, ундирувни жавобгарнинг гаровга қўйилган мулкларига қаратишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Х.Суяров ўз
тушунтиришида, тарафлар медиатив келишувга эришганлигини билдириб, мазкур
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар ва Палата вакиллари суд муҳокамасида иштирок этмади, суд ЎзР
ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида
кўришни лозим деб топди.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 2 февралда тузилган медиатив келишувда
мазкур иқтисодий иш медиация тартибида ҳал этилганлиги тасдиқланган.
Медиация келишувини имзолаган профессионал асосда медиаторлик
фаолиятини амалга оширишга розилик берган Тухтаева Дурдона Собировна
Ўзбекистон Республикаси
Адлия Вазирлигининг “Медиаторларни тайёрлаш
махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида” МТ№000293 рақамли сертификатга
эга.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
биринчи қисми 53-бандида, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса,
суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси, биринчи қисми 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши
белгиланган.
Суд, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 30 000 сўм почта
харажатини ўз зиммасида қолдиришни, иш медиатив келишув тузилиши билан
якунланганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И;
Даъвогар ХХХнинг, жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Ф.Юлдашев