Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2305/87 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Чориев Дилшод Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Buxoro viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "Amir ali omad" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1023071 Claim ID 3116466 PDF Hash 1bba0bd4cf64cb43... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BUXORO TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUKHARA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 200400, Buxoro tumani, Buyuk ipak yo`li ko`chasi 200400, Bukhara, Buyuk ipak yoli street е-mail: i.buxoro.sh@sud.uz Tel, Fax: (+99865) 220-75-40 АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро тумани 2023 йил 7 февраль 4-2001-2305/87-сонли иш Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Д.Чориевнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Сувоновнинг котиблигида, аризачи Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – "Amir Аli Оmad" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "Amir Аli Оmad" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминлашмади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Аризада низо предмети етарлича асослантирилмаган, шунингдек суднинг ажрими аризачи томонидан жавобгарга етказилганлиги ҳақида маълумот ва ажримда кўрсатилган ҳужжатлар судга тақдим қилинмаганлиги сабабли суд уларнинг келишини мажбурий деб топган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачининг аризаси суднинг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни кўриш 2023 йил 7 февраль куни соат 11:30да Бухоро туманлараро иқтисодий судининг биносида бўладиган очиқ суд мажлисида тайинланган, суднинг ажрими электрон шаклда ишда иштирок этувчи шахсларга юборилган. Электрон тарзда шаклланган иш ҳужжатларида аризачи томонидан суднинг ажрими қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридаги асосларга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Қайд этилганларга асосан суд иш бўйича давлат божи ҳамда иш электрон шаклда шакллантирилганлиги сабабли почта харажатини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 107, 118, 170, 195 ва 196моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олинсин ва давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Иш электрон шаклда шакллантирилганлиги сабабли почта харажати ундирилмасин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Д.Чориев