Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2302/215 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Қултўраев Сарвар Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DIYORBEK-OSHXONASI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Сурхондарё вилоят ҳокимлиги
Source ID 1033184 Claim ID 3121511 PDF Hash c96938e979b6887a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 i.termiz@sud.uz НОМИДАН e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/215-сонли иш 2023 йил 07 февраль 4-1901- Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Қултўраев раислигида, З.Казиеванинг котиблигида, даъвогар раҳбари Б.Шайманов (паспорт асосида) иштирокида, даъвогар “Диёрбек ошхонаси” масъулияти чекланган жамияти жавобгар Сурхондарё вилоят ҳокимлигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2302/215-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Диёрбек ошхонаси” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 427000000 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сурхондарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Жавобгар ва учинчи шахс тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. аризасини қўллаб-қувватлаб, суддан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбарининг тушунтириш ва важларини эшитиб, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишда мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 19.03.2022 йилда 03/22-сонли, 30.08.2022 йилда 08/22-сонли, 24.10.2022 йилда 10/22-сонли ва 12.12.2022 йилда 12/22-сонли хизмат кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, даъвогар жавобгар томонидан буюртма қилинган байрам дастурхони хизматини бажариб бериш, жавобгар эса иш ҳажми бўйича бажарилган ишларни қабул қилиб, шартнома шартлари асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олганлар. Мазкур шартнома Ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим. Пленум Қарорининг 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин” деб тушунтириш берилган. Ишдаги ҳисоб-варақ фактуралар ва солиштирма далолатномаларга кўра, даъвогар жавобгарга жами 427000000 сўмлик байрамлар дастурхони хизматларини кўрсатган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни иловаси 2-бандига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан («а» кичик банд) даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» - «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, олдиндан тўланган 4270000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, қарор қ и л д и: даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар “Диёрбек ошхонаси” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 427000000 сўм зарар ҳамда олдиндан тўланган 4270000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Термиз туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. С.Б.Қултўраев