Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/165 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "URUG`CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасаси Ответчик / Подсудимый "ABC OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033907 Claim ID 3110809 PDF Hash 906571aa62672c65... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 07 февраль *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****"нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.422.349.524 сўм асосий қарз, 182.534.550 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакиллари ***** (2022 йил 30 декабрдаги 45/05-2-1439-сонли ишончнома асосида), жавобгар ишончли вакили ***** (2023 йил 5 январдаги 0105/01-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "*****" (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.422.349.524 сўм асосий қарз, 182.534.550 сўм фоиз ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили *****, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жамият томонидан 2020 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит юзасидан уларга тақдим этилган ҳисоботлар 1.422.349.524 сўм устама ҳисобланганлигини, даъво талабида кўрсатилган 182.534.550 сўм фоиздан воз кечишини ва бу ҳақда судга ѐзма ариза тақдим этилганлигини баѐн қилиб, даъвони фақат асосий қарз қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Суднинг 2023 йил 2 февралдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида *****, ***** ДУК Тошкент вилояти бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти бошқармалари жалб қилинган бўлиб, суд мажлисида иштирок этмади ва иш юзасидан ѐзма фикрнома тақдим этмади. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ишончли вакили ***** даъвонинг асосий қарз қисмини тан олиб, жамиятда ҳисоботлар юритилишида айрим хатоликларга йўл қўйилганлиги натижасида бундай низо келиб чиққанлигини, ҳозирга келиб бу камчиликлар бартараф қилинганлигини, шунингдек тарафлар ўртасида суд харажатларини тўлаш бўйича келишувга эришганликларини, бу ҳақда судга ѐзма ариза тақдим этилганлигини баѐн қилиб, даъвони асосий қарз қисмини тан олишини билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида келишувга мувофиқ жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли Қарори билан тасдиқланган "Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва класстерларига берилган майдонларида уруғлик пахта хомашѐсини етиштиришни молиялаштириш тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандига асосан уручилик пахта хомашѐсидан тайѐрланган уруғлик чигит Республика Давлат стандарти (O’zDSt-663-2017 "*****") талабларига мос бўлганда, пахта хомашѐси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, биринчи авлод (R1) учун 75 фоиз, иккинчи авлод учун (R2) учун 50 фоиз ва учинчи авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорда устамалар тўланиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 ноябрда 1738-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда "Уруғлик пахта хом ашѐси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисида"ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Тошкент вилояти "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК ва "*****" Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит 55-ХЛ ҳисоботи тасдиқланган ҳолда "*****"га тақдим этилган. Гарчи жавобгар томонидан мазкур ҳисоботга асосан 2020 йил ҳосилидан тайѐрланган уруғлик чигит учун уруғлик хўжаликлари илмий муассасалари ҳамда уруғликда иштирок этган барча субъектларга тўланадиган устама ҳақлари тўғрисидаги 55-ХЛ шаклидаги ҳисоботидан келиб чиққан ҳолда, институт оргигинаторларига 30 фоиз қиймати 572.200.954 сўм ҳамда Республика ва вилоятлар ПУБЭУ лабораторияларига 20 фоиз қийматида 376.057.613 жами 948.278.567 сўм устама тўланиши белгиланган бўлса-да, даъвогар томонидан тақдим этилган Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 2021 йил ҳосили учун тайѐрланган, экишга сарфланган ва қолдиқ чигит тўғрисида 10-шакл ҳисобот, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 2021 йил ҳосили учун бошқа вилоятлар ѐки туманларга юборилган ва олиб келинган уруғлик чигит тўғрисида 8-шакл ҳисобот, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 2021 йил ҳосили учун ғўза навлари авлодлари бўйича экилган майдони, сарфланган уруғлик чигит миқдори ва унинг сарфи ҳақидаги йиғма 2а-шакл ҳисоботларда 55-ХЛ шакл ҳисобот нотўғри шакллантирилганлиги кўрсатилиб ва бунинг натижасида Институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқи учун 853.409.714 сўм ва уруғчиликда иштирок этган уруғчилик субъектлари учун 568.939.809 сўм жами 1.422.349.524 сўм тўланиши кераклиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабнома хати оқибатсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши; Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан талаб қилинган 2020 йил ҳосилидан тайѐрланган уруғлик чигит учун уруғлик хўжаликлари илмий муассасалари ҳамда уруғликда иштирок этган барча субъектларга тўланадиган устама ҳақлари жавобгар томонидан тўлаб берилиши лозим, шунга кўра, даъво асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари даъвогар жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги туфайли жавобгардан 182.534.550 сўм фоиз ундиришни сўраган. Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар вакили томонидан ѐзма ариза тақдим этилиб сўралган фоиздан тўлиқ воз кечишини маълум қилган. Даъвогар ишончли вакилига 2022 йил 30 декабрда берилган 45/05-2-1439-сонли ишончномада даъво талабларидан қисман ѐки бутунлай воз кечиш ваколати берилганлиги сабабли, ариза суд томонидан қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш юритиш тугатилиши белгиланган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабининг фоиз ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан даъвогар ва жавобгар томонидан суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра ҳамда тарафларнинг шундай келишувга эришганлиги тўғрисидаги судга тақдим этилган аризасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "*****" фойдасига 1.422.349.524 сўм асосий қарз, 32.097.681 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвогарнинг фоиз ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. *****