Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2301/144 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кокандский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Жуманазар Одилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "YULINTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қўқон шаҳар деҳқон бозори акционерлик жамияти
Source ID 1033896 Claim ID 3121921 PDF Hash 08e7c0db27635c90... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 48-моддаси онуни 48 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
аролик кодексининг 341-моддаси аролик кодекси 341 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’QON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KOKAND INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150700, Qo’qon shahar, I.Buxoriy ko‘chasi, 37 150700, Kokand,I.Bukhari street, 37 е-mail: i.quqon@sud.uz Tel: (+99873) 543-48-15 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 февраль 4-1502-2301/144-сон иш Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг даъвогар “Yulinter” МЧЖ манфаатида жавобгар Қўқон шаҳар “Деҳқон бозори” АЖдан 24.102.032,92 сўм дивидент ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Молия вазирлиги вакили М.Кенджаев (ишончнома асосида), даъвогар вакили Р.Акбаров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари С.Ахунов, М.Ўринбоев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Yulinter” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар “Деҳқон бозори” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 24.102.032,92 сўм дивидент ундиришни сўраган. Молия вазирлиги вакили суд мажлисида берган тушунтиришида жавобгар дивидентни тўлаб берганлиги сабабли иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида берган тушунтиришида жавобгар судга тақдим этган тўлов ҳужжатлари бўйича дивидент тўлиқ тўлаб берилганлигини билдирди. Жавобгар вакиллари суд мажлисида берган тушунтиришларида даъвога эътироз билдириб, дивидент тўловлари судга даъво аризаси киритилмасидан аввал тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди: иш ҳужжатларига қараганда, даъвогарда жавобгарнинг номинал қиймати 1.000 сўм бўлган 12.837 дона акциялари мавжуд. Жавобгар томонидан корпоратив ахборотнинг ягона порталида ошкор қилинган маълумотига кўра ҳар бир акцияга 2019 йил якуни бўйича 803,36 сўм, 2020 йил якуни бўйича 1.195,65 сўм, 2021 йил якуни бўйича 1.476,56 сўм дивидент тўланиши эълон қилинган. Шу тариқа, даъвогарга жами 41.102.032,92 сўм дивидент ҳисобланган. Шундан даъвогарга 24.102.032,92 сўм тўлаб берилмаганлиги сабабли уни ундириш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 48-моддасида жамият 1 акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидентларни тўлаши шартлиги, ушбу қонуннинг 51-моддасида дивидентларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланиши, дивидентларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Жавобгарнинг судга тақдим этган тўлов ҳужжатларидан кўринадики, даъво аризаси 2022 йил 18 январь куни 07/46-32/309-сон билан чиқиш қилинган бўлса-да, даъвогарнинг ҳисобига жавобгар томонидан 2022 йил 26 декабрь куни тўланган 5.000.000 сўм дивидент тўлови даъво аризасини тайёрлашда инобатга олинмаган. Даъво аризаси судга келиб тушганидан кейин эса жавобгар даъвогарга жами 20.385.325 сўм дивидент тўловини амалга ошириб, қарздорликни бартараф этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. Демак, жавобгар даъвогар олдида дивидент тўлови бўйича ҳозирда бурчли эмас, унинг бу борадаги мажбурияти лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлган. Шу асосда, суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Даъво аризаси бўйича олдиндан давлат божи тўланмаган, унда 24.102.032,92 сўм ундириш талаби қўйилган, унинг 5.000.000 сўмлик қисми бўйича даъвогар, қолган 19.102.032,92 сўмлик қисми бўйича жавобгар давлат божи тўлаши лозим бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонунга мувофиқ давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли даъвонинг 5.000.000 сўмлик қисми бўйича давлат божи ундирилмайди, қолган қисми бўйича (19.102.032,92 х 2% = 382.040.65 сўм) давлат божи жавобгарнинг зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Қўқон шаҳар “Деҳқон бозори” АЖдан: - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фойдасига 30.000 сўм почта харажати; - бюджетга 382.040,65 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.Эргашев 2