← Назад
Решение #659952 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| суд харажатларини ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2212/378-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья –Ф.Ёдгоров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья В.Саттарованинг раислигида, судьялар Ш.Махмудов ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, тарафлардан
“Комбайновый завод “Ростсельмаш” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
А.Арефьев (2023 йил 30 январдаги 77 АД 2695550 сонли ишончнома асосида),
И.Захаров (2023 йил 11 январдаги 77 АД 2695524 сонли ишончнома асосида)
иштирокида, аризачи “Комбайновый завод “Ростсельмаш” масъулияти чекланган
жамиятининг қарздор “Rid Tashkent Services” масъулияти чекланган жамиятини
тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “Rid Tashkent
Services” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикоятини иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Rid Tashkent Services” масъулияти чекланган жамияти (матнда қарздор деб
юритилади) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Давлат хизматлари маркази
(ягона дарча) томонидан 2012 йил 14 февралдаги 7329-10-сонли рўйхат рақами
билан давлат рўйхатидан ўтказилиб, гувоҳнома ҳамда 207 142 897 - сонли стир
рақами берилган.
Қарздор корхонанинг юридик манзили Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек
тумани, 79-уй бўлиб, жамиятнинг асосий фаолияти гувоҳнома бўйича “Қишлоқ
хўжалиги техникалари, ускуналари ва эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси”
ҳисобланади.
Корхонанинг устав фонди 2 000 000 сўмни ташкил этиб, фуқаро Тураев
Николай Анатольевич 100 фоизлик улушга эга ҳисобланади.
Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳалқаро тижорат
судининг №М-192/18-сонли иш бўйича 2019 йил 23 апрелдаги қарори билан
қарздор ҳисобидан “Комбайновый завод “Ростсельмаш” масъулияти чекланган
жамияти (матнда аризачи ёки кредитор деб юритилади) фойдасига жами
177 586,33 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ундириш белгиланган.
Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2020 йил 25 сентябрдаги ажрими
билан Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳалқаро тижорат
судининг №М-192/18-сонли иш бўйича 2019 йил 23 апрелдаги қарори тан олиниб,
қарздордан аризачи фойдасига жами 177 58633 АҚШ доллари миқдорида
қарздорлик ундириш тўғрисида ижро варақаси берилган.
Қарздор томонидан уч ва ундан ортиқ ой муддатда қарзини тўлай олиш
имкониятига эга эмаслиги инобатга олинган ҳолда кредитор Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ариза билан мурожаат
қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
банкротлик иши қўзғатилиб, кузатув жорий этилган ҳамда муваққат
бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси Тешабоев Хусанбой Тошпўлатович
тайинланган.
Муваққат бошқарувчиси томонидан судга кузатув жараёнида амалга
оширилган ишлар юзасидан хулоса тақдим қилиниб, хулосада қарздорда тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги боис кредиторлар йиғилишининг
2022 йил 10 октябрдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёни қарорига кўра қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
иқтисодий судга илтимоснома билан мурожаат қилиш белгиланганлиги сабабли
қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинган.
Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
очилиб, тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси
Тешабоев Хусанбой Тошпўлатович тайинланган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норои бўлган қарздор раҳбари апелляция
шикояти бериб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиб, арз қилинган
талабларни рад этиш ҳақида янги қарори қабул қилиш сўралган.
Суд мажлиси вақи ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасига асосан ишни уларнинг
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакиллари апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, қарздор томонидан 177 586,33 АҚШ доллари
миқдорида қарздорлик уч йилдан ортиқ муддатдан бери тўланмай
келинганлигини, судга ариза киритилгандан сўнг қисман тўловлар амалга
оширилиб, ҳозирда 113 минг АҚШ долларига яқин қарздорлик қолганлигини,
қарздорга ушбу қарздорликни тўлаш учун суд томонидан бир неча маротаба суд
мажлиси
қолдирилиб,
вақт
берилган
бўлса-да,
қарздорлик
тўлаб
берилмаганлигини, шу сабабли қарздор билан келишишни имкони йўқлигини
билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида биринчи инстанция суди тўғри қарор қабул
қилганлигини ва уни ўзгаришсизқолдиришни сўради.
Судлов ҳайаъти ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент шаҳар иқтисодий судининг
2020 йил 25 сентябрдаги ажрими билан Россия Федерацияси Савдо-саноат
палатаси ҳузуридаги ҳалқаро тижорат судининг №М-192/18-сонли иш бўйича
2019 йил 23 апрелдаги қарори тан олиниб, қарздордан кредитор фойдасига жами
177.586,33 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ундириш тўғрисида ижро
варақаси берилган.
Бироқ қарздор томонидан қарздорлик суммаси кредиторга тўлаб
берилмаган.
Шунга кўра, кредитор томонидан қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб
топиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд
томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой
ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка
оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Иқтисодий суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга
доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув жорий
этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув
тугатилади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини
тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав
капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда,
ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши
мумкин.
Қарздор кредиторлари йиғилишининг 2022 йил 10 октябрдаги баёнига
кўра қарздор корхонани банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, Х.Тешабоевни тайинлаш, унинг
муваққат бошқарувчи сифатида олиб борган фаолияти учун унга меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 ( йигирма) баравари миқдорида ойлик иш
ҳақи белгилаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди кредиторлар йиғилишининг
2022 йил 10 октябрдаги баёнини инобатга олиб, аризачи ва муваққат бошқарувчи
томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган ҳолда аризачининг талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида тўғри хулосага
келган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати қарздорнинг апелляция шикоятида
билдирган важлари асоссиз бўлиб, ҳал қилув қарори қонуний ва асосли қабул
қилнган деб ҳисоблаб уни ўзгаришсиз қолдириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириш, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ИПКнинг
118-моддасига мувофиқ жавобгарлар зиммасига уларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклаб қонуний тўхтамга келган.
ИПКнинг 279-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув
қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори талабларига риоя қилган
ҳолда ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилиб, моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўлланилиб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати
қабул қилганлиги сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
5
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятида
келтирилган важлар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан апелляция шикояти тақдим этишда
тўланган 24 000 сўм почта харажатлари қаздор зиммасида қолдиришни ҳамда
ундан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 450 000 сўм давлат
божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Rid Tashkent Services” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Rid Tashkent Services” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 450 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
В.Саттарова
ҳайъат аъзолари:
Ш.Махмудов
Р.Хайдаров