Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1472 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Яратиш боғи" ишлаб чиқариш кооперативи Ответчик / Подсудимый "AQUA TOMCHI" хусусий корхонаси
Source ID 1013567 Claim ID 3096276 PDF Hash c1489bbe7437555e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 1-моддаси онуннинг 1 law
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz ҚА РОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев. 2023 йил 7 февраль 4-1802-2201/1472-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар М.Бозоров ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродов котиблигида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан Қамаши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг апелляция шикоятини кенгаш вакили Д.Абдушукуров (26.01.2023 йилдаги 5-сонли ишончномага асосан), даъвогар вакили Ш.Хайдаров (05.01.2023 йилдаги 1-сонли ишончномага асосан) ва Б.Жалилов (02.02.2022 йилдаги ишончномага асосан), жавобгар вакили А.Ярашов (10.01.2023 йилдаги 1-сонли ишончномага асосан) иштирокида вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қамаши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) “Яратиш боғи” ишлаб чиқариш кооперативи (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “AQUA TOMCHI” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 228.000.000 сўм ва 45.600.000 сўм пеня жами 273.600.000 сўм ундиришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 72.489.000 сўм, 2.899.560 сўм пеня ундирилиш, даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этиш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъво талабини кўрмасдан қолдириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятидаги важларини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикасининг “Кооперация тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора- тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бўйича Қамаши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ишлаб чиқариш кооперативи манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиш мумкин эмаслигини, шу сабабли Иқтисодий процессуал кодекснинг тегишли моддалари бўйича ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакиллари апелляция шикоятига эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори ва Қамаши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши низоми бўйича кооперативнинг манфаатида судларга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкинлигини, жавобгар шартномада кўрсатилган хизматларни кўрсатмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 феврал кунидаги КА/7-сонли томчилатиб суғориш тизимини қўллаш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида, “буюртмачи” ва “пудратчи” суғориш тизими ускуналари ва бўлинмаларини “калит ости” асосида амалга оширишни ўз зиммасига олиши, 40.0 гектар майдонни лойиҳалаштириш, етказиб бериш, ўрнатиш, ишга тушириш ва фойдаланишга топширишни ўз ичига олган. Бундан ташқари шартноманинг 3.1-бандида, шартнома имзоланган кундан бошлаб, 15 банк куни мобайнида шартнома умумий қийматининг камида 100 фоизини олдиндан тўлаш келишилган. Даъвогар томонидан шартномага асосан бажарилган иш бўйича 2021 йил 18 мартдан то 2021 йил 28 сентябргача 1 083 500 000 сўм ўтказиб берилган маблағлар ҳисобидан жавобгар томонидан даъвогарга 1 011 011 000 сўмлик счёт фактура тақдим қилиниб, қолдиқ 72 489 000 сўм ортиқча маблағ тўлаб берилмаган. Биринчи инстанция суди қуйидагиларга кўра, даъвогарнинг ҳуқуқий мақоми ва шаклини тўлиқ ўрганмасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилишига йўл қуйган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисига кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бироқ, Кенгаш томонидан даъво аризаси ишлаб чиқариш кооперативи манфаатида киритилган. Ўзбекистон Республикаси “Кооперация тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида кооперация жисмоний ва юридик шахсларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган, мулкнинг ширкат (жамоа) шаклига асосланган ихтиёрий бирлашмаларидан (кооперативларидан) иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ПҚ-3318-сонли қарорида ишлаб чиқариш кооперативи манфаатида кенгаш томонидан судларга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги кўрсатилмаган. Ўзбекситон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПКнинг деб юритилади)нинг 107-моддаси 3-бандига кўра, суд даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Апелляция инстанцияси суд мажлисида, кенгаш вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сонли қарор билан кенгашга ва бошқа ташкилотларга бир қатор вазифалар юклатилганлиги, шу жумладан фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қишлоқ хўжалиги кооперативларига бирлашишлари назарда тутилганлиги ва уларнинг манфаатида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги ҳақидаги важларини келтирди. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сонли қарорида, кенгаша бевосита кооперативларнинг манфаатида судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилганлиги қайд этилмаган. Шу боис судлов ҳайъати кенгаш вакили томонидан келтирилган важлари билан келишмайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қонуний ва асосли деб бўлмайди. ИПКнинг 278-моддаси 4-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорни бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни ва даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорини 3-банди тўртинчи хатбошисига биноан давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни, биринчи инстанция суди учун даъвогар томонидан тўланган 24.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни ва жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўланган 724.890 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 274, 276, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “AQUA TOMCHI” хусусий корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Қамаши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “Яратиш боғи” ишлаб чиқариш кооперативи манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “Яратиш боғи” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан тўланган 24.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Яратиш боғи” ишлаб чиқариш кооперативидан жавобгар “AQUA TOMCHI” хусусий корхонаси фойдасига апелляция шикояти учун тўланган 724.890 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва ундан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар М.Бозоров А.Арзиев