← Назад
Решение #660055 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| м ФК | 236 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 февраль
4-1104-2302/184-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимовнинг раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимовнинг котиблигида, даъвогар - “ХХХХ” МЧЖнинг
жавобгар - “ХХХХ” АЖ ҳисобидан 77 870 884 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили - хххх (2023
йил 19 январдаги 43-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – хххх (2023 йил
7 февралдаги ишончнома асосида), иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “ХХХХ” МЧЖ (бундан буѐн матнда - даъвогар) Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ХХХХ” АЖ ҳисобидан 77 870 884 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талаблари юзасидан эътироз билдирмади.
Суд, суд муҳокамасида иштирок этган тараф вакилларининг важларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда –
ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” АЖ ўртасида
2020 йил 26 ноябрь куни 743-сонли комиссия шартномаси (бундан буѐн матнда шартнома) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар – даъвогарнинг
топшириғига кўра ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган қабул-қилиш
топшириш далолатномасига асосан олинган товарларни даъвогарнинг
топшириғига ва манфаатида битимларни тузиш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб даъвогар томонидан 2021 йил 19
майдаги 3182-сонли, 4 ноябрдаги 9939-сонли, 22 ноябрдаги 10698-сонли, 6
январдаги 69-сонли ва 2 мартдаги 2349-сонли ҳисоб-фактуралар билан жами
99 646 680 сўм миқдоридаги дори воситалари жавобгарга етказиб берилган.
Даъвогар томонидан маҳсулотларнинг етказилганлиги даъво аризага илова
қилинган ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган.
Бироқ жавобгар томонидан етказилган маҳсулотлар учун қисман тўлов
амалга оширилганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 77 870 884 сўм
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 77 870 884 сўм асосий
қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХ” АЖ ҳисобидан “ХХХХ” МЧЖ фойдасига 77 870 884 сўм
асосий қарз, 1 557 417,68 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов