← Назад
Решение #660103 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| лса мазкур кодекс | 632 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 7 февраль
****-сонли иш
раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар "****"
масъулияти чекланган жамияти жавобгар "****" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 201.513.560,94 сўм асосий қарз, 40.302.713 пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан жавобгар
ишончли вакили **** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда очиқ суд мажлисида
суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "****" масъулияти чекланган жамияти жавобгар "****"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 201.513.560,94 сўм асосий қарз, 40.302.713 пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган даъвогар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 2-қисмини
инобатга олиб, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага
келди.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар ишончли вакили
Ж.Жуманиязов тарафлар ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ ишлар
бажарилганлигини, лекин жавобгар томонидан шартномага мувофиқ ҳақ тўлиқ
тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, қарздорлик ва пеняни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ишончли вакили даъво талабида
келтирилган қарзни тан олишини, суддан ҳозирги кунда молиявий ҳолати яхши
эмаслиги сабабли даъвонинг пеня қисми бўйича енгиллик беришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн ФК деб
юритилади) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва
4-1103-2302/214жавобгар ўртасида 2022 йил 01 февралда 1.500 тонна уруғлик чигитни
дорилаш, туксизлантириш, қадоқлаш ва сертификатлаб олиб кетилишига
тайѐрлаш бўйича шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.2-бандига кўра, жавобгар бажарилган ишлар
ҳақини тўлаш ва тайѐр маҳсулотни олиб кетиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандида бажариладиган ишлар учун шартнома
имзоланган кундан бошлаб 5 банк иш кунида 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш
йўли билан тўлаб берилишига тарафлар ўзаро келишган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмасдан
даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун 201.513.560,94 сўм қарздорлик
тўланмасдан қолган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган бўлса
мазкур кодекснинг 632-моддаси биринчи қисмига кўра эса пудрат шартномаси
ашѐни тайѐрлаш ѐки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ѐхуд бошқа ишни
бажариб, натижасини буюртмачига бериш ѐки бошқача тарзда топшириш
ҳақида тузилади.
Юқоридагиларга кўра
суд
жавобгардан даъвогар фойдасига
201.513.560,94 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даъвогар жавобгардан қарздорлик ўз вақтида бартараф
этилмаганлиги учун 40.302.713 пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага
асосан қўлланилиши назарда тутилган.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Мазкур қонун ҳужжатлари ҳамда дебиторликнинг вужудга келишида
даъвогарнинг қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги
натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик
ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 10.000.000 сўм
қилиб белгилашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
201.513.560,94 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб
чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига
асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд
Жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
"****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 201.513.560,94 сўм асосий
қарз, 10.000.000 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 4.836.325,48 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
****