← Назад
Решение #660111 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судъя
О.Қурбонов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судъя М.Бозоров
Қарши шаҳри
4-1802-2202/1471-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов хайъати судъя М.Астановнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари судьялар А.Арзиев ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, ушбу куни Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий судининг 4-1802-2202/1471-сонли иқтисодий иши
бўйича 2022 йил 29 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан «AQUA
TOMCHI» хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикоятини
Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида, жавобгардан корхона
вакили А.Ярашов (ишончнома асосида), даъвогардан кооператив раҳбари
Н.Ҳайдаров, вакили
Б.Жалилов
ва
фермерлар
кенгаши
вакили
Д.Абдушукуровлар (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига, Қамаши туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Шерхон ва Шербек
боғлари” ишлаб чиқариш кооперативи манфаатини кўзлаб, даъво аризаси
билан мурожаат этиб, жавобгар «AQUA TOMCHI» хусусий корхонасидан
20.000.000 сўм асосий қарз, 4.000.000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
«AQUA TOMCHI» хусусий корхонаси томонидан апелляция шикояти
билан мурожаат қилиниб, унда апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи
босқич суди томонидан даъво аризасини ИПК талаблари асосида қабул
қилинмаганлиги, Қамаши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгаши ваколати бўлмасада, лекин кооператив манфаатини кўзлаб
даъво аризаси киритганлигини баён этиб, суднинг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар корхона вакили апелляция
шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар кооператив раҳбари ва вакили,
келтирилган апелляция шикоятини қанаоатлантиришни рад этишни, биринчи
босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Кенгаш вакили келтирилган
апелляция шикоятини қанаоатлантиришни рад этишни, биринчи босқич
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўрашди.
Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан жавобгар ва
даъвогар вакилларининг келтирган важларини тинглаб, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция шикоятини
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 феврал кунидаги
№КА/6-сонли томчилатиб суғориш тизимини қўллаш шартномаси тузилган.
Ушбу шартнома шартларига кўра, жавобгар 40.0 гектар экиш майдонига
томчилатиб суғориш тизимининг ускуналарини ва бўлинмаларини “калит
ости” асосида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Жавобгарга даъвогар томонидан шартномага асосан 2021 йил 17 мартда
4-сонли тўлов топшириқномасига асосан 57 900 000 сўм ўтказиб берилган
маблағлар ҳисобидан жавобгар томонидан даъвогарга 8 001 000 сўмлик
қурилиш материали ва хизмат ҳақи тўғрисида счёт фактура тақдим қилинган.
Шартноманинг 3.1 банди бажарилмаганлиги сабабли ўрталарида
тузилган шартномани бир томонлама бекор қилиб, ўтказиб берилган қолдиқ
49 889 000 сўм маблағларини ҳисоб рақамига қайтариб бериш тўғрисида
даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 30 апрелда 2-сонли билдириш хати
берилган.
Унга асосан жавобгар томонидан 29 899 000 сўм пул маблағи қисман
қайтарилган бўлиб, қолдиқ 20 000 000 сўм маблағи қайтариб берилмаган.
Жавобгарга қарзни тўлаш юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Биринчи босқич суди томонидан Қамаши туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши “Шерхон ва Шербек боғлари”
ишлаб чиқариш кооперативи манфаатини кўзлаб даъво аризаси киритиш
ҳуқуқига эга бўлмасдан, даъво аризасини қабул қилиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш ҳақида хулосага келмасдан даъво талабларини қисман
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-
3318-сонли Қарорини 1 банди 1-хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан
муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш
жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиши,
2-хатбошсида эса фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш
ишларида, шу жумладан агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда
шартномалар тузишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар
томонлама кўмаклашиш, 5-хатбошсида кооперация асосида ишлайдиган
кластерлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни маҳсулот етиштирувчиларга
бириктириш қайд этилган.
Ушбу қарорнинг 3-банди 3-хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан
даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат
божи ундирилмаслиги, 4-хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа
ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур
маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш белгиланган.
Ваҳоланки, Қамаши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгаши, “Шерхон ва Шербек боғлари” ишлаб чиқариш кооперативи
манфаатини кўзлаб, даъво аризаси киритиш ҳуқуқига эга бўлмасада лекин
кооператив манфаатини кўлаб даъво аризаси киритилган. Биринчи босқич
суди эса даъво аризасини кўрмасдан қолдириш чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 13-сонли
Қарорини 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг
мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини
тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида
кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати
тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл
қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим
чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши керак.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси
фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши назарда тутилган тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш
ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси,
исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Биринчи босқич суди Қамаши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгаши кооператив ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судларга
даъво аризаси киритиш ваколатларига эга эмаслиги учун даъво аризасини
кўрмасдан қолдириши лозим эди.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК 278-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш
юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдириш
ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни, биринчи босқич судида ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган почта
ҳаражатини зиммасида қолдиришни, давлат божини ундирмасликни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274 – 279, 280- моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
«AQUA TOMCHI» хусусий корхонасининг апелляция шикояти
қаноатлантирилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган почта
ҳаражатлари апеллянт зиммасига қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий
судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи:
М.Астанов
Ҳайъат аъзолари:
А.Арзиев
М.Бозоров