Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/47 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Жар Акбари" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Чироқчи кластер ғалла" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1032734 Claim ID 3111112 PDF Hash 3ba8faf23bee3056... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 07 февраль 4-1802-2301/47-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратурасининг даъвогар – “Жар Акбари” фермер хўжалигининг манфаатида, жавобгар – “Чироқчи кластер ғалла” МЧЖ ҳисобидан 41.613.037 сўм асосий қарз, 19.974.240 сўм пеня, 6.241.955 сўм жарима жами 67.829.232 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Шаҳрисабз туман прокуратурасининг прокурор ёрдамчиси Н.Тўлаганов, даъвогар вакили А.Раҳматов (фермер хўжалиги раҳбари), жавобгар вакили К.Тўраев (02.02.2023 йилдаги 1-сонли ишончнома)нинг иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қашқадарё вилоят прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) даъвогар – “Жар Акбари” фермер хўжалиги манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар – “Чироқчи кластер ғалла” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 41.613.037 сўм асосий қарз, 19.974.240 сўм пеня, 6.241.955 сўм жарима жами 67.829.232 сўм ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво аризасида келтирилган важларни қувватлаб, қарздорлик юзасидан тўлов амалга оширилмаганлигини, қарздорликнинг жавобгар томонидан тан олинганлиги ҳақида таққослаш далолатномаси мавжудлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қувватлаб, қарздорлик жавобгар томонидан шартномада қайд этилган асосларга кўра амалга оширилмаганлигини, қарздорлик тан олинганлиги ҳақида таққослаш далолатномаси мавжудлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қисман қувватлаб, маълумотнома тақдим этиб, қарздорлик ҳақиқатда мавжуд эканлигини, таққослаш далолатномаси мавжудлигини билдириб, корхонанинг иқтисодий аҳволини инобатга олиб даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида прокуратура вакиллари ишни кўриш куни ва вақти хақида хабари бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини даъво талабларига мутаносиб равишда ундиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 январда 200-сонли “Ғалачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” контрактация шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 1.1-қисмига асосан, даъвогар (хўжалик) 2022 йил ҳосилидан 15 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-қисмларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар (тайёрловчи) эса даъвогарни ушбу шартномада белигиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши, 2.1-қисми г-бандида, даъвогар жавобгардан ушбу шартномада белгиланган муддатларда ва шартларда ҳақ тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шартноманинг 2.4-қисми гбандида эса жавобгар етказиб берилган маҳсулотнинг оғирлиги ва сифатини амалдаги стандартлар талабларига мувофиқ аниқлаш, томонлар ўртасида келишилган нархларга мувофиқ ва шартномада белгиланган муддатларда маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилиш мажбурияти назарда тутилган. Тарафлар ўртасида 01.08.2022 йил ҳолатида тасдиқланиб имзоланган таққослаш далолатномасида жами 41.613.037 сўмлик қарздорлик улар томонидан тан олинган. Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринадики, прокуратуранинг даъво талаби қисман асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, ҳизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни ҳарид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши қайд этилган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Бундан ташқари, ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши белгиланган. Шунга кўра суд, прокуратуранинг даъвогар манфаатида 41.613.037 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, прокуратура даъво аризасида шартноманинг 4.2-банди ва Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда – Қонун деб юритилади) талабига асосан 19.974.240 сўм пеня ва 6.241.955 сўм жарима ундиришни ҳам сўраган. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмида кўра, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланиши, учинчи қисмида эса, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Юқорида қайд этилган Пленум Қарорининг 3-бандида, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд муҳокамаси жараёнида ҳам даъвогар вакили жавобгар шартнома мажбуриятларини бажармаганлигини инобатга олиб, ундан фақат пеня шаклидаги неустойкани ундиришни сўради. Бироқ суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 326моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли қарори 4-банди тушунтиришларига таяниб, ундирилиши сўралаётган пеня суммасини камайтириб 3.994.848 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Шу сабабли суд юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормалари ва Пленум қарори тушунтиришларига таянган ҳолда жавобгардан 3.994.848 сўм миқдорида пеня ундиришни, даъвонинг 6.241.955 сўм миқдорида жарима ундириш қисмини эса даъво аризасида қайд этилган асоссиз равишда бўйин товлаганлиги ҳолатлари тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаганлиги боис рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, 7-бандида, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41.613.037 сўм асосий қарз, 3.994.848 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундиришни, Республика бюджети ҳисобига жавобгардан 1.231.745,54 сўм, даъвогардан 124.839,10 сўм (даъвонинг рад этилган жарима қисмидан) давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 114, 116, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Қашқадарё вилоят прокуратурасининг даъвогар – “Жар Акбари” фермер хўжалиги манфаатида киртиган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “Чироқчи кластер ғалла” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Жар Акбари” фермер хўжалиги фойдасига 41.613.037 сўм асосий қарз, 3.994.848 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджети ҳисобига: - жавобгар “Чироқчи кластер ғалла” МЧЖдан 1.231.745,54 сўм; - даъвогар “Жар Акбари” фермер хўжалигидан 124.839,10 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья А.Сафаров