Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-17-2203/33 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Royal Silk масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Kashgar Iksak Trading Company Ltd.
Source ID 1028721 Claim ID 3056325 PDF Hash edb9f4d5f2d6e1b1... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 113-моддаси ИПКнинг 113 law
онуни 19-моддаси онуни 19 law
з хулосаларни ИПК 155-моддаси з хулосаларни ИПК 155 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-17-2203/33-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья А.Абдурахманов Апелляция инстанциясида маърузачи судья В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 7 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Саидмурадовнинг иштирокида, “Royal Silk” масъулияти чекланган жамиятининг Андижон вилоят судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими устидан берган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Royal Silk” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kashgar Iksak Trading Company” LTD (Хитой Халқ Республикаси) (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 671 624,8 АҚШ доллари ва 1 007 929 612 сўм зарари ундиришни сўраган. Андижон вилоят судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси қайтарилган. Ушбу ажримдан норози бўлган даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятида мазкур ажримни бекор қилиб, даъво аризани иш юритувига қабул қилиш ҳамда давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат бериш ва даъвони қаноатлантириш ҳакида ҳал қилув қарори қабул қилиш сўраган. Апелляция шикоятида давлат божини кечиктириш ҳақидаги илтимоснома берилган бўлса-да, судья асослантирувчи ҳужжатлар илова қилинмаганлигини асос қилиб нотўғри хулосага келганлиги, суднинг тарафлар талабнома тартибига риоя қилмаганлиги тўғрисидаги хулосаси асоссизлиги баён қилиниб, суд ажримини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ажрими асоссиз эканлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ажримини ўзгартиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 155-моддаси биринчи қисмининг 6 ва 7-бандларига кўра, агар давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса ҳамда мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогар тақдим этмаган бўлса, судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 6 ноябрда 5-2018-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 9.1-бандида ушбу шартнома бўйича юзага келадиган барча низолар тарафлар томонидан музокаралар йўли билан ҳал қилинишига, агар тарафлар келишувга эришмаса, барча низо ва келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикаси судларида кўриб чиқилишига келишилган. Шартноманинг мазкур бандида жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланмаган бўлса-да, суд талабнома юборилганлиги тўғрисида далил мвжуд эмаслиги ҳақида нотўғри хулосага келиб, даъво аризасини қайтариш тўғрисида асоссиз ажрим чиқарган. Ваҳоланки, “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 3бандининг тўртинчи хатбошисида агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал этиш тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмайди тушунтириш берилган. ИПКнинг 113-моддасига кўра, давлат божини тўлаш асослари ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг йигирма еттинчи қисмига биноан пул маблағлари мавжуд бўлмаган, бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Яъни, қонун ҳужжатларига кўра, давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат бериш бу суднинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Даъвогар томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар даъво аризасига илова қилинмаган, шунингдек, даъвогарнинг ҳисоб рақамларида қолдик мавжуд эмаслиги тўғрисида 2022 йил 2 ноябрдаги банк маълумотномаси илова қилинган. Бу эса даъвогарнинг хисоб рақамларида пул маблағлари мавжуд эмаслигини тасдиқламайди. Бироқ, суд томонидан илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосаси ажримда баён қилинмаган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди, ўз хулосаларни ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосланиб, хатоликка йўл қўйган. ИПК 279-моддасининг учинчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича ажримни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириб, унинг асослантирувчи қисмидан талабнома тартибга риоя этилмаганлигига оид суднинг хулосасини чиқариб ташлашни, давлат божи тўловини кечиктириш тўғрисидаги илтимосномасини рад этишни, ажримнинг хулоса қисмини “илтимосномани қаноатлантириш рад этилсин” жумласи билан тулдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талаби асосида апелляция инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Royal Silk” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон вилоят судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими ўзгартирилсин. Суд ажримининг асослантирувчи қисмидан талабнома тартибга риоя этилмаганлигига оид суднинг хулосаси чиқариб ташлансин. Суд ажримининг хулоса қисми “илтимосномани қаноатлантириш рад этилсин” жумласи билан тўлдирилсин. Суд ажримининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Р. Хайдаров В. Сатторова