Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/85 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АГРОБАНК акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Серкаев Сохибжон оилавий корхонаси
Source ID 1079030 Claim ID 3110784 PDF Hash 36807500a4c34220... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 127-моддаси суд ИПК 127 law
ФК 734-моддаси ФК 734 law
ушбу Кодекснинг 280-моддаси ушбу Кодекс 280 code_article
онуни 6-моддаси онуни 6 law
Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддаси Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 февраль 4-1105-2301/85-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.А.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Serkayev Sohibjon” ОК ҳисобидан 85.300.000 сўм кредит асосий қарзи, 1.825.000 сўм кредит фоизи, жами 87.125.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида тақдим қилинган “Asqar Trans Invest” МЧЖга тегишли 10 377 ТВА давлат рақамига эга, ГБА СПГ ISUZU NQR 719L русумли юк машинасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили Э.Бердиқулов (2023 йил 1 февралдаги 02/55-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Агробанк” АТБ (матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Serkayev Sohibjon” ОК (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 85.300.000 сўм кредит асосий қарзи, 1.825.000 сўм кредит фоизи, жами 87.125.000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни кредит таъминоти сифатида тақдим қилинган “Asqar Trans Invest” МЧЖ (матнда гаровга қўйувчи)га тегишли 10 377 ТВА давлат рақамига эга, ГБА СПГ ISUZU NQR 719L русумли юк машинасига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик бугунги кунгача қоплаб берилмаганлигини билдириб, суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамай палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари ўз иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгарларга суд ажрими “Гибрид почта” хизмати ва электрон почта орқали юборилган ҳамда шахсан топширилиши таъминланган. Шунга қарамай жавобгарлар вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси 128-модда иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни палата ва жавобгарлар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, банк ва жавобгар ўртасида чорва моллари сотиб олиш учун 3 йил муддатга (6 ой имтиёзли давр билан), йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 94.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш тўғрисида 2019 йил 19 июлда 737-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 3.1-бандига асосан кредитнинг қайтарилиши таъминоти сифатида “Art Estimate” МЧЖ томонидан 226.490.213 сўмга баҳоланган, гаровга қўйувчига тегишли 10 377 ТВА давлат рақамига эга, ГБА СПГ ISUZU NQR 719L русумли юк машинаси ўзаров келишув далолатномасига асосан 113.245.000 сўмга гаровга қабул қилинган. Тарафлар ўртасида 2019 йил 10 августда Паркент туман давлат нотариал идораси нотариуси Р.Тилавов томонидан тасдиқланган гаров шартномаси расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан зиммасига олинган мажбуриятлари лозим даражада бажарилиб, кредит маблағлари ажратилган. Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши, яъни кредит маблағлари график асосида ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида даъвогар олдида 85.300.000 сўм кредит асосий қарзи, 1.825.000 сўм фоиз, жами 87.125.000 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар жавобгарга бир неча бор огоҳлантириш хати ва талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилган, судга даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш жадвалини мунтазам бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, жавобгарнинг 85.300.000 сўм кредит асосий қарзи, 1.825.000 сўм кредит фоизи мавжудлиги исботини топган, шу боис суд даъвонинг ушбу қисмини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга даъво аризасида ундирувни гаров мулкларига қаратиш талаби ҳам қўйилган. ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 281-моддасига мувофиқ, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. ФК 279-моддаси 1-қисмида ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ Банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Кредит шартномасининг 3.1-бандига асосан кредитнинг қайтарилиши таъминоти сифатида “Art Estimate” МЧЖ томонидан 226.490.213 сўмга баҳоланган, гаровга қўйувчига тегишли 10 377 ТВА давлат рақамига эга, ГБА СПГ ISUZU NQR 719L русумли юк машинаси ўзаров келишув далолатномасига асосан 113.245.000 сўмга гаровга қабул қилинган. Тарафлар ўртасида 2019 йил 10 августда Паркент туман давлат нотариал идораси нотариуси Р.Тилавов томонидан тасдиқланган гаров шартномаси расмийлаштирилган. ФК 268-моддасининг биринчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг биринчи қисмида агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлаши лозимлиги белгиланган. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар ўзлари гаров билан таъминлаган мажбуриятларини лозим даражада бажаришни таъминламаганлари сабабли даъвонинг ушбу талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан барча суд харажатлари асосий жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Serkayev Sohibjon” ОК ҳисобидан: - даъвогар “Агробанк” АТБ фойдасига 85.300.000 сўм кредит асосий қарзи, 1.825.000 сўм кредит фоизи ва 30.000 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 1.742.500 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув “Asqar Trans Invest” МЧЖга тегишли 10 377 ТВА давлат рақамига эга, ГБА СПГ ISUZU NQR 719L русумли юк машинасига қаратилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Ғ.А.Машкуров