← Назад
Решение #660234 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 07 февараль
4-1802-2301/46-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар
“Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар
корхонаси жавобгар Китоб туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
ҳисобидан 53.729.448 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили Ғ.Марданов (12.01.2023 йилдаги 16-сонли
ишончнома), жавобгар вакиллари С.Каримов (06.02.2023 йилдаги 19-сонли
ишончнома), А.Ахмедов (06.02.2023 йилдаги 18-сонли ишончнома)лари
иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтсиодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати”
давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
этиб, жавобгар - Китоб туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 53.729.448 сўм
пеня ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз сўзида жавобгар
томонидан шартномада қайд этилган муддатда бажармаганлиги,
юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини баён қилиб даъвони
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз сўзларида
даъвони қисман тан олиб шартномада қайд этилган объект кўрсатилган
муддатда топширмаганлигининг сабаби объектив асосларга кўра
бажарилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг моддий имкониятини
инобатга олган ҳолда даъво юзасидан қонуний қарор қабул қилишни
сўрашди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини эшитиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 03.06.2022 йилда
540-22/РБ-сонли “Пудрат шартномаси” расмийлаштирилган.
Шартноманинг 2-бандига асосан жавобгар (пудратчи) Чироқчи туман
“Янгиқишлоқ” МФЙ, Ургилсой кўчаси 8 0,745 км қисмини лойиҳа-смета
ҳужжатлари асосида жорий таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини
олган, даъвогар (буюртмачи) эса жавобгарга қурилиш ишларини бажариш
учун зарур шароитлар яратиб ишларини қабул қилиб қилиш ва тўловни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 14-бандида даъвогар молиялаштириш
жадвалига кўра шартнома тузилган санадан беш банк кунида жавобгарга
шартнома бўйича ишлар умумий қийматининг давлат (маҳаллий)
бюджетидан ажратилган маблағининг 30 фоизи миқдорида аванс маблағи
70.081.890 сўмни тўлаб бериши, 16-бандида эса, жорий молиялаштириш
бажарилган ишлар сифати ткекширилгандан кейин, берилган авансни
ҳисобга олган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига
мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматнинг 100 фоизи
доирасида амалга оширилиши қайд қайд этилган.
Даъвогар томонидан ишларни бажариш учун жавобгар ҳисоб
рақамига пул мабалағларини ўтказиб берган, жавобгар шартномада назарда
тутилган ишларни унда қайд этилган муддатларда топширмасдан келган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 57-бандида, пудратчи
объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятини бузганлиги
учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлаши,
бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий қийматининг
50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шартнома талабларидан келиб чиқиб жавобгарга бажарилмаган
ишларни муддатида топшириши юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби қисман асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
- қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади бўлади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 666-моддасига асосан, қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
261-моддасига
кўра,
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 13-бўлими, 56-бандида
тарафларнинг мажбуриятларни бажармаганлик ва/ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонуни доирасида жавобгарлиги белгиланган.
Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига асосан
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 32-моддасининг
иккинчи қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Жавобгарнинг бажарилган ишларни даъвогарга ўз вақтида
топширмасдан кечиктирганлиги факти тақдим этилган иш ҳужжатлари
билан суд муҳокамасида ўз исботини топди. Шу сабабли даъво талабининг
жавобгардан 53.729.448 сўм пеня ундириш қисми асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суди) суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 1бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторларнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд ушбу қонун ҳужжатларига асосланиб, гарчи пеня
талаби асосли бўлсада, жавобгарнинг моддий ва мулкий аҳволини инобатга
олиб, ўз ваколатларидан келиб чиқиб, неустойка миқдорини Пленум қарори
4-банди тушунтиришларига таяниб, ундирилиши сўралаётган пеня
суммасини камайтириб 8.059.417,20 сўм миқдорида қаноатлантиришни
лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу
модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Суд, юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 8.059.417,20 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм
почта харажати ҳамда Республика бюджети ҳисобига 1.074.588,96 сўм
давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 114, 118, 176-180, 186-188, 192-моддаларини
қўллаб, суд
давлат унитар корхонасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Китоб туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
ҳисобидан
даъвогар “Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи
хизмати” давлат унитар корхонаси фойдасига 8.059.417,20 сўм пеня ва
олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети ҳисобига 1.074.588,96 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция
тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
А.Сафаров