Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/99 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый MARKAZ SAVDO INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1020703 Claim ID 3117014 PDF Hash df8ac46b45cd6965... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 7 фувраль 4-1105-2301/99-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи вакили А.Аъзамов (2023 йил 6 январдаги 23-01680-сонли ишончнома) иштирокида, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “MARKAZ SAVDO INVEST” МЧЖнинг банклардаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризада баён этилишича, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “MARKAZ SAVDO INVEST” МЧЖ 2022 йилнинг ноябрь ойи учун қўшилган қиймат солиғитўлови бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим қилмаган. Шунга аризачи Тошкент вилоят Давлат Солиқ Бошқармаси (бундан буён матнда Тошкент вилоят ДСБ деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “MARKAZ SAVDO INVEST” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими жавобгарга электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд аризадаги важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “MARKAZ SAVDO INVEST” МЧЖга нисбатан 2022 йилнинг ноябрь ойи учун қўшилган қиймат солиқ бўйича солиқ тўлови ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим қилмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2301/98-сонли иқтисодий иш мавжуд. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Ушбу Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, ариза электрон тарзда тақдим этилганда почта харажати тўлаш назарда тутилмаган. Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 220, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “MARKAZ SAVDO INVEST” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Ғ.Машўкуров