← Назад
Решение #660400 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 4 | — | law | |
| онуни | 67 | — | law | |
| онуннинг | 10 | — | law | |
| онуни | 4 | — | law | |
| онуннинг | 54 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2203/200-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья –Б.Баймуратов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- С.Ниязов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудов раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Agro Teks Aliyance” МЧЖ В.Сохибов (2023 йи 5 январдаги ишончнома
асосида) иштирокида, аризачи “Agro Teks Aliyance” МЧЖнинг қарздор
“TAQIYATAS TEX” МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
иш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 майдаги қарори устидан “Agro Teks Aliyance”
МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Agro Teks Aliyance” МЧЖ (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, “TAQIYATAS TEX” МЧЖ
(бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб эътироф этишни
сўраган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 мартдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, “TAQIYATAS TEX” МЧЖ
банкрот деб топилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 майдаги қарори билан
ҳал қилув қарори бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантириш рад
этилган.
“Agro Teks Aliyance” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси судининг мазкур қароридан норози бўлган
аризачи “Agro Teks Aliyance” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорини бекор қилиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кассация шикоятини
тўлиқ қўллаб-қувватлаб, апелляция инстанцияси суди ассосиз қарор қабул
қилганлигини,
қарздор
“TAQIYATAS
TEX”
МЧЖнинг
тўловга
қобилиятсизлиги тўлиқ исботланганлиги сабабли уни бекор қилиб, ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига асосан
ишни қарздор вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди
Судлов ҳайъати таркиби аризачи вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2021 йил 27 май кунги 4-1001-2115/8385-сонли ҳал қилув қарорига
асосан “Taqiyatas Tex” МЧЖдан “AGRO TEKS ALLIANCE” МЧЖ фойдасига
2 625 519 250 сўм асосий қарз, 367 572 696 сўм пеня ундирилган. Мазкур суд
қарори асосида берилган ижро варақа мажбурий ижро бюросига юборилган.
Мазкур қарздорлик уч ой давомида тўлаб берилмаганлиги сабабли
2022 йил 13 апрель кунига қадар амалда бўлган “Банкротлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Банкротлик
тўғрисиаги Қонун деб юритилади)нинг 4-моддасига асосан “Agro Teks
Aliyance” МЧЖ судга аризаси билан мурожаат қилиб, “TAQIYATAS TEX”
МЧЖни банкрот деб этироф этишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 18 февралдаги ажрими билан ариза иш юритишга
қабул қилиниб, банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган. Қарздорнинг муваққат
бошқарувчиси этиб Б.Утегенов тайинланган.
Банкротлик тўғрисидаги Қонуни 67-моддасининг биринчи қисмига
кўра муваққат бошқарувчи: қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини
таъминлаш чораларини кўриши; қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил
қилиши; қарздорнинг кредиторларини аниқлаши, кредиторларнинг талаблари
реестрини юритиши, қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида
кредиторларни хабардор қилиши; кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг
молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик
муддатда тақдим этиши; кредиторларнинг биринчи йиғилишини чақириши
ва ўтказиши шарт.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра муваққат бошқарувчи кузатув
тугагандан кейин, лекин иқтисодий суд мажлисининг белгиланган санасига
камида беш кун қолганда иқтисодий судга ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни,
қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда қарздорнинг
тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги
таклифларни, кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини ушбу
Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда
тақдим этиши шарт.
Кузатув жараёнида қарздор корхонани жами 60 749 837 537 сўм қарзи
борлиги, шундан солиқ қарздрлиги 175 628 760 сўм, банк олдидаги кредит
қарздорлиги 52 172 184 822 сўм, бошқа кредиторлардан қарздорлиги
8 396 223 956 сўмни ташкил эишлиги ва кредиторлар йиғилида қарздор
корхонани банкрот деб эътироф этиш масаласини суд ихтиёрига қолдиришга
келишилганлиг аниқланган.
Банкротлик тўғрисидаги Қонунининг 4-моддасига асосан қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга
ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир
эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага
келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қарздорнинг мажбурий туловлар бўйича тўлов имконияти йўқлиги,
тўлов мажбурияти пайдо бўлган кундан эътиборан уч ойдан ўтиб кетканлиги,
қарзи базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз барабаридан ортиқ бўлганлиги
банкротлик аломатлари мавжуд деб ҳисоб, Нукус туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб
топилган ва тугатишга доир иш юритиш таомили бошланган. Тугатиш
бошқарувчиси этиб, Бермаханов Рустем Хожамбергенович тайинланган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суд арз қилинган талабни
қаноатлантириб тўғри хулосага келган бўлсада апелляция инстанцияси суди
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, асоссиз хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 27 январдаги 142-сонли
қарорининг 24-бандида Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ иқтисодий
суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: банкротлик аломатлари аниқланмаганда,
яъни қарздорга жами талаблар Қонунда белгиланган миқдордан кам ташкил
этган ҳолларда; иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш бўйича қарор
қабул
қилгунга
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қондирилганда; сохта банкротлик аниқланганда ва Қонунда назарда тутилган
бошқа ҳолларда.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанция суди томонидан асосланган
ҳолатлар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра айрим суд ҳужжатларини
бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан
бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
4
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПКнинг 305-моддасига ассан суднинг ажрими устидан ушбу
Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Мазкур
ҳолатда
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 майдаги
қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг 2022 йил
17 мартдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 - 303, 343 - моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ и л д и:
“Agro Teks Aliyance” МЧЖнинг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 майдаги қарори бекор қилинсин.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 мартдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
“TAQIYATAS TEX” МЧЖни тугатишга доир иш юритиш таомили
давом эттирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
А. Абдуллаев
Р. Хайдаров