← Назад
Решение #660401 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 485 | — | law | |
| онуннинг | 48 | — | law | |
| ФК | 153 | — | law | |
| бандида ФК | 153 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2203/1967-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Н.Абдуллаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Э.Соибназаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “SIRDARYOPAXTASANOAT” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик
жамияти вакили Х.Уразов (2022 йил 16 июндаги 01/183-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган қилинган Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори ва
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
9 ноябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти
асосида
ишни
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
“SIRDARYOPAXTASANOAT” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамияти
манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлимидан
(бундан буён матнда жавобгар ёки МИБ деб юритилади) ортиқча ундирилган
404 031 298 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 августдаги ажрими билан Сирдарё
вилояти
бўйича
Ғазначилик
бошқармаси
ва
Сирдарё
вилояти
ҳокимлиги Молия бош бошқармаси, 2022 йил 18 августдаги ажрими билан
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси (бундан буён матнда
учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори
билан палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб Палата
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва шикоятда даъвогарга нисбатан
тугатиш ишлари олиб борилаётганлиги, “Ўзмарказимпекс” ДТСКдаги
1 490 153 330 сўм дебитор қарзи ҳисобидан ундирувчи “Next Farm” МЧЖ
ҳисобига қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги, 404 031 298 сўм маблағ ортиқча
тўлаб юборилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини кассация
тартибида қайта кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, даъво талабларини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Палата, жавобгар ва учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата, даъвогар ва учинчи шахслар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важларини эшитиб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Аниқланишча, Сирдарё вилоят хўжалик суди томонидан даъвогар
ҳисобидан ундирувчи “NEXT FARM” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда ундирувчи деб юритилади) фойдасига 433 249 000 сўм тан олинган
дебитор қарздорлик, 2 166 245 сўм давлат божи ва 5 000 сўм почта харажатини
ундириш ҳақидаги 2015 йил 23 ноябрдаги 12-1505/21395-сонли, 381 240 000 сўм
тан олинган дебитор қарздорлик, 1 960 200 сўм давлат божи ва 5 000 сўм почта
харажатини ундириш ҳақидаги 2015 йил 21 сентябрдаги 12-1507/12219-сонли,
366 722 000 сўм тан олинган дебитор қарздорлик, 1 833 610 сўм давлат божи
ва 5 000 сўм почта харажатини ундириш ҳақидаги 2015 йил 23 июлдаги
12-1503/7870-сонли, 301 455 000 сўм дебитор қарздорлик, 1 507 275 сўм давлат
божи ва 5 000 сўм почта харажатини ундириш ҳақидаги 2015 йил 16 октябрдаги
12-1507/14173-сонли, жами 1 490 153 330 сўм ундириш ҳақида 4 та суд
буйруқлари чиқарилган бўлиб, ушбу ижро ҳужжатларининг ижросини
таъминлаш мақсадида ундирувчи томонидан Суд ижрочиларининг Гулистон
шаҳар бўлимига 12-1507/14173-сонли суд буйруғи 2015 йил 17 октябрда,
12-1505/21395-сонли суд буйруғи 2015 йил 24 ноябрда, 12-1507/12219-сонли суд
буйруғи 2015 йил 21 сентябрда, 12-1503/7870-сонли суд буйруғи эса 2015 йил
28 июлда тақдим қилинган. Суд ижрочисининг ижро иши юритишни қўзғатиш
қарорларига асосан даъвогарга нисбатан ижро иши юритиш қўзғатилган.
Даъвогарнинг
2015
йил
ноябрь
ойидаги
2260-сонли
хати,
“Ўзмарказ-импекс” акциядорлик жамияти ва даъвогар ўртасида 2015 йил
1 сентябрда тасдиқланган ўзаро солиштириш далолатномасига асосан суд
ижрочисининг қарорларига асосан жами 1 490 153 330 сўм миқдоридаги
қарздорликни ундириш бўйича “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунининг 485-моддаси асосида ундирув даъвогарнинг “Ўзмарказимпекс” АЖ
ҳисобидаги дебиторлик қарзига қаратилган.
Ундирувчининг 2015 йил 26 октябрь санасидаги 37-сонли хатига асосан
301 455 000 сўм тан олинган дебитор қарздорлик, 1 507 275 сўм давлат божи
ва 5 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги 2015 йил 16 октябрдаги
12-1507/14173-сонли суд буйруғи бўйича суд ижрочиси томонидан 2015 йил
26 октябрда амалда ижро этилган ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни
тамомлаш тўғрисида қарори чиқарилган.
Ундирувчининг 2015 йил 11 декабрдаги 37-сонли аризасига асосан
2015 йил 23 ноябрдаги 12-1505/21395-сонли суд буйруғи, 2015 йил
30 сентябрдаги 39-сонли аризасига асосан 2015 йил 21 сентябрдаги
12-1507/12219-сонли суд буйруғи ва 2015 йил 10 августдаги 17-сонли аризасига
асосан 2015 йил 23 июлдаги 12-1503/7870-сонли суд ундирувчига қайтарилган.
Шундан сўнг ундирувчи Сирдарё вилоят иқтисодий судига аризалар билан
мурожаат қилиб, 2015 йил 23 ноябрдаги 12-1505/21395-сонли суд буйруғи,
2015 йил 21 сентябрдаги 12-1507/12219-сонли суд буйруғи ва 2015 йил
23 июлдаги 12-1503/7870-сонли суд буйруқларини ижрога тақдим этишнинг
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш беришни сўраган.
Сирдарё вилоят иқтисодий судининг 2017 йил 5 октябрдаги ажримига
асосан 2015 йил 23 июлдаги 12-1503/7870-сонли, 2017 йил 5 октябрдаги
ажримига асосан 2015 йил 21 сентябрдаги 12-1507/12219-сонли ва 2018 йил
19 январдаги ажримига асосан 2015 йил 23 ноябрдаги 12-1505/21395-сонли суд
буйруқларини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддати
тикланганиб ундирувчи томонидан жавобгарга 2015 йил 23 июлдаги
12-1503/7870-сонли суд буйруғи 2018 йил 11 январда тақдим қилинган ва
жавобгар давлат ижрочиси томонидан 2018 йил 11 январда даъвогарга нисбатан
ижро иши юритиш қўзғатилган, шунингдек ундирувчи томонидан 2015 йил
21 сентябрдаги 12-1507/12219-сонли суд буйруғи ҳам жавобгарга 2017 йил
21 декабрда тақдим қилинган ва жавобгарнинг давлат ижрочиси томонидан
2018 йил 11 январда даъвогарга нисбатан ижро иши юритиш қўзғатилган,
бундан ташқари ундирувчи томонидан 2015 йил 23 ноябрдаги
12-1505/21395-сонли суд буйруғи ҳам жавобгарга 2018 йил 29 январда тақдим
қилинган ва жавобгар давлат ижрочиси томонидан 2018 йил 30 январда
даъвогарга нисбатан ижро иши юритиш қўзғатилган. Жавобгарнинг даъвогарга
нисбатан ижро иши юритиш тўғрисидаги қарорлари даъвогар ҳуқуқшуноси
Р.Сайдимухамедовга таништирилиб, унга қарор нусхалари тақдим этилган.
Даъвогар 2018 йил июль ойида суднинг 2015 йил 23 ноябрдаги
12-1505/21395-сонли, 2015 йил 21 сентябрдаги 12-1507/12219-сонли ва 2015 йил
23 июлдаги 12-1503/7870-сонли суд буйруқларини ижрога тақдим этишнинг
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги ажримлари юзасидан Сирдарё
вилоят иқтисодий судига аризалар билан мурожаат қилиб, ушбу суд буйруқлари
юзасидан қўзғатилган ижро ишлари бўйича Суд ижрочиларининг Гулистон
шаҳар
бўлинмаси
суд
ижрочисининг
қарорларига
асосан
жами
5
1 490 153 330 сўм қарздорликни ундириш бўйича Қонуннинг 48 -моддасига
асосан ундирув даъвогарнинг “Ўзмарказимпекс” АЖдаги дебиторлик қарзига
қаратилганлиги, ушбу қарорларга асосан даъвогарнинг кредитор олдидаги
жами 1 490 153 330 сўм қарздорлиги қопланганлиги важ қилиб келтирилиб, суд
буйруқларини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақидаги ажримларини бекор қилиш бўйича ажрим чиқариб беришни сўраган.
Сирдарё вилоят иқтисодий судининг 2018 йил 12 июлдаги ажримлари билан
даъвогарнинг ушбу аризаларини қаноатлантириш рад этилган.
Фуқаро Ф.Умбаровнинг аризасига асосан фуқаролик ишлари бўйича
Гулистон туманлараро судининг 2018 йил 12 апрелдаги 2-1201-1808/1463-сонли
суд буйруғига асосан 2016 йил 12 сентябрдаги 07-сонли олди-сотди шартномаси
бўйича ундирувчи ҳисобидан фуқаро Ф.Умбаров фойдасига 1 187 186 055 сўм
қарздорлик ундириш белгиланган. Ижро ҳужжати жавобгарга 2018 йил
16 апрелда тақдим қилинган ва ундирувчига нисбатан жавобгарнинг давлат
ижрочиси томонидан ижро иши юритиш қўзгатилган.
Шунингдек, Сирдарё вилоят хўжалик судининг 2015 йил 23 ноябрдаги
12-1505/21395-сонли, 2015 йил 21 сентябрдаги 12-1507/12219-сонли ва 2015 йил
23 июлдаги 12-1503/7870-сонли суд буйруқлари бўйича янгидан қўзғатилган
ижро ишлари бўйича жавобгар томонидан даъвогардан жами 404 031 298 сўм
пул маблағлари ундирилиб, ушбу ундирилган пул маблағлари жавобгарнинг
депозит ҳисоб рақамига туширилган.
Жавобгар давлат ижрочисининг 2018 йил 7 майдаги ундирувни депозит
ҳисоб рақамда турган пул маблағларига қаратиш тўғрисидаги қарорига асосан
даъвогарнинг кредитор олдидаги қарздорликлари бўйича жавобгарнинг депозит
ҳисоб рақамига туширилган 404 031 298 сўм миқдоридаги пул маблағлари
фуқаро Ф.Умбаровнинг пластик карточкасига фуқаролик ишлари бўйича
Гулистон туманлараро судининг 2018 йил 12 апрелдаги 2-1201-1808/1463-сонли
суд буйруғига асосан кредиторга нисбатан қўзғатилган ижро иши бўйича
жавобгар томонидан 2018 йил 24 апрелдаги 326 342 973 сўмлик, 2018 йил
5 июнда 66 428 428,58 сўмлик, 2019 йил 5 февралда 11 259 343,70 сўмлик ва
229 782,70 сўмлик тўлов топшириқномаларига асосан ўтказиб берилган.
Ушбу ҳолат Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси
томонидан ўрганиб чиқилиб, антижаси бўйича 2020 йил 21 июлда бошқарма
инспектори Ш.Юлдашев томонидан маълумотнома тузилган. Ўнда даъвогардан
ундирувчи фойдасига 404 031 298 сўм пул маблағлари ортиқча ундирилганлиги
қайд этилган.
Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаб даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Чунки, суд ҳал қилув қарор чиқаргунича жавобгар раҳбари даъвогарнинг
низо юзасидан даъво қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли, даъво муддатини
қўллаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 150-моддасига асосан умумий даъво муддати – уч йил.
ФКнинг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво
муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул
қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида
низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад
этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
ФК 154-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, даъво муддати шахс
ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта
бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан
белгиланади.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг Сирдарё вилоят иқтисодий судининг
2017 йил 5 октябрдаги, 2017 йил 5 октябрдаги ва 2018 йил 19 январдаги суд
ҳужжатларини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақидаги ажримларидан норози бўлиб ёзган шикоятларида Суд ижрочиларининг
Гулистон шаҳар бўлими суд ижрочисининг қарорларига асосан жами
1 490 153 330 сўм қарздорлик бўйича ундирув даъвогарнинг “Ўзмарказимпекс”
АЖ ҳисобидаги дебиторлик қарзига қаратилганлиги, ушбу қарорларга асосан
даъвогарнинг ундирувчи олдидаги жами 1 490 153 330 сўм қарздорлиги
қопланганлиги важлари келтирилиб, шунга кўра даъвогар 1 490 153 330 сўм
қарздорлик ундирилганлигидан 2018 йил 12 июль санасида хабардор бўлганлиги
ҳолати ўз тасдиғини топади.
Сирдарё вилоят хўжалик судининг 2015 йил 23 ноябрдаги
12-1505/21395-сонли суд буйруғи бўйича янгидан қўзғатилган ижро иши бўйича
ижро иши қўзғатиш қарор даъвогар ҳуқуқшуноси Р.Сайдимухамедовга ижро
иши қўзғатилган куни таништирилганлиги ва нусха тақдим қилинганлигини асос
қилиб, даъвогарнинг жавобгар томонидан фуқаро Ф.Умбаровнинг пластик
карточкасига 2018 йил 24 апрелда ўтказилган 326 342 973 сўм пул маблағларига
нисбатан даъво муддати 2021 йил 25 апрелда, 2018 йил 5 июнда ўтказилган
66 428 428,58 сўм пул маблағларига нисбатан 2021 йил 6 июнда, 2019 йил
5 февралда ўтказилган 11 259 343,70 сўмлик, 229 782,70 сўмлик пул
маблағларига нисбатан 2022 йил 6 февралда ўтишни бошлаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги
282-сон қарори 8-бандида ФКнинг 153-моддаси иккинчи қисмига кўра даъво
муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача
берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, қонунда даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай
ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини
инобатга олиш лозимлиги, 11.2-бандининг иккинчи хатбошисида тугатилаётган
юридик шахснинг тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан
билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш
бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг
ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта
бошлаши, янги тайинланган (сайланган) юридик шахс раҳбари томонидан даъво
муддатини ўта бошлаши у тайинланган (сайланган) кундан бошлаб ҳисобланиши
лозимлиги ҳақида важ билдирилганда ҳам худди шу қоида татбиқ этилиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни
кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган 24 000 сўм почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика
бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
4 040 312,98 сўм давлат божи ва Олий суд депоизт ҳисоб-рақамига ишни суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм
суд харажатларини ундиришни, ижро варақаларини беришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал
қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“SIRDARYOPAXTASANOAT”
ҳудудий
бирлашмаси
акциядорлик
жамиятидан:
- республика бюджетига 4 040 312,98 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депоизт ҳисоб-рақамига
75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Б.Убайдуллаев