← Назад
Решение #660411 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 259 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| онуну | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik
ko’chasi 50-а
Тel:
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Kurgontepa, Mustaqillik street 50-а
0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа туман
2023 йил 6 февраль
4-1705-2302/244-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья И.Жураев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Мадаминовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили О.Сайдолимов
иштирокида, аризачи - Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “0202020” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисоб варақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича
иқтисодий ишни, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“0202020” масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.
“0202020” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил ноябрь ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2023 йил 19 январь кунига қадар давлат солиқ
ҳизмати органларига топширилмаганлиги сабабли, Андижон вилоят давлат солиқ
бошқармаси судга ариза киритиб, “0202020” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, аризани кўриб чиқиш
учун суд мажлиси тайинланган.
Жавобгарнинг суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд
мажлисида иштирок этмади ва жавобгар аризачининг талабларига эътирозини билдирмади.
Иш материалларида жавобгарнинг суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи белгиланган
суднинг ажримини олганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд. Мазкур ҳолатда суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида аризачининг вакили О.Сайдолимов аризани қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ
ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга
ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ
ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича
электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи
назар, солиқ ҳисоботини йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясига тақдим этади.
Ушбу Кодекснинг 259-моддасига кўра, бир ой солиқ давридир.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача
қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги
солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан
кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар “0202020” масъулияти чекланган
жамияти 2022 йил ноябрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича давлат солиқ хизмати
органига ҳисобот тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисоб варақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб варақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан
банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига унинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши
тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб варақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш
учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки)
солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин
ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ
органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва
текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисоб-варақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ
тўловчининг (солиқ
агентининг)
банкдаги
ҳисоб-варақ
бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини
англатади.
Солиқ
тўловчининг (солиқ
агентининг)
банкдаги
ҳисоб-варақ
бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи
навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл
қўйилмайдиган банклардаги ҳисоб-варақларга татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 24 декабрь кунги
хабарномасида жавобгарга солиқ ҳисоботини 10 кун муддат ичида тақдим этиш сўралган.
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 11 январь кунги қарори илан
жавобгар “0202020” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисоб варақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
2023 йил 11 январь куни Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
“0202020” масъулияти чекланган жамиятига юборилган сўровнома хатида, жавобгар
томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисоб
варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим
этилмаса, банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан
кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида
огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра,
банклардаги ҳисоб-варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси
ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланган 2023 йил
19 январдаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги боис, суд
аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи
қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган
талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисоб-варақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб
қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунунинг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд
жавобгардан давлат божини ундирмасликни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
82, 111, 259, 273-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР Қ И Л А Д И:
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “0202020” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб
варақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми 2022 йил ноябрь ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича ҳисоботи тақдим этгунга қадар тўхатиб қўйилсин.
“0202020” масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги
ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар
томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим
этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар
тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Жураев