← Назад
Решение #660420 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Респуликаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| исми билан Жиноят кодекси | 59 | — | code_article | |
| нинг | 44 | — | law | |
| онуннинг | 41 | — | law | |
| айъати ишни ИПК | 297 | — | law | |
| ИПКнинг | 43 | — | law | |
| ИПК | 44 | — | law | |
| ИПКнинг | 48 | — | law | |
| ИПКнинг | 199 | — | law | |
| айъати ИПК | 44 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди ИПК | 73 | — | law | |
| збекистон Респуликаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| исми билан Жиноят кодекси | 59 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2220/43811-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья - Н.Байзакова
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья - В.Ли
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья - В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
А.Абдуллаев
ва
В.Сатторовадан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Sano Standart” МЧЖ вакили Ш.Вахобов
(2022 йил 16 августдаги 57-сонли ордер ва 2022 йил 22 ноябрдаги ишончнома
асосида),
“Asia
Alliance
Bank”
АТБ
вакиллари
Ж.Павлова
(2022 йил 29 декабрдаги 4655/03-01-сонли ишончнома асосида),
О.Пулатжодхаев (2022 йил 26 сентябрдаги 3257/03-01-сонли ишончнома
асосида), “Траст банк” ХАБ вакиллари Ш.Джуманазаров, И.Махмудов
(2022 йил 10 мартдаги 204-сонли ишончнома асосида), “Paper World” МЧЖ
вакили А.Омонов, (2022 йил 15 сентябрдаги 105-сонли ордер ва 2022 йил
15 сентябрдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Sano
Standart” масъулияти чекланган жамиятининг “Lyuks Print Servis”
масъулияти чекланган жамияти, Абдукадиров Камол Кудратиллаевичга
нисбатан “Lyuks Print Servis” МЧЖ ягона таъсисчисининг 2016 йил
28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил 15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги
3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими, Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
28 ноябрдаги қарори устидан “Sano Standart” масъулияти чекланган жамияти
ва “Траст банк” ХАБ томонидан берилган кассация шикоятлари асосида
ишни Олий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, 2016 йил 8 февралда “Sano
Standart” МЧЖ “Lyuks Print Servis” МЧЖнинг иштирокчилигига улуш
қўшган ҳолда 50 фоиз улуш билан “Lyuks Print Servis” МЧЖга иштирокчи
сифатида кирган. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ягона
дарча марказидан рўйхатдан ўтказилган.
“Lyuks Print Servis” МЧЖ иштирокчиларининг 2018 йил 29 июндаги
умумий йиғилиш баённомасига кўра, “Sano Standart” МЧЖнинг ёзган хатига
мувофиқ, жамиятдаги 361 712 000 сўмлик 50 фоиз улушини Абдукадиров
Камол Қудратуллаевичга (“Lyuks Print Servis” МЧЖ раҳбари) қолдириб,
жамият таркибидан чиққан.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг
2017 йил 25 октябрдаги ҳукмга кўра “Lyuks Print Servis” МЧЖ раҳбари
К.Абдукадиров томонидан 2016 йил 29 июнда расмийлаштирилган “Lyuks
Print Servis” МЧЖнинг таъсисчиси “Sano Standart” МЧЖнинг “Lyuks Print
Servis” МЧЖ устав жамғармасидаги улушидан К.Абдукадировнинг
фойдасига воз кечиш ҳақидаги иштирокчиларнинг умумий йиғилиш
баённомаси ҳамда жамият умумий йиғилишига тақдим этилган аризаси
қалбаки деб топилиб, К.Абдукадиров Ўзбекистон Респуликаси Жиноят
кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг “а” банди, 228-моддаси иккинчи
қисмининг “б” банди ва 228-моддасининг учинчи қисми билан Жиноят
кодексининг 59-моддаси тартибида 9 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция
инстанциясининг 2018 йил 17 июлдаги ажрими билан мазкур ҳукм
ўзгаришсиз қолдирилган.
Сўнг, “Sano Standart” МЧЖ Шайхонтоҳур туман давлат хизматлари
марказига 2019 йил 12 январдаги 24-сонли ариза билан мурожаат қилиб,
жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2017 йил
25 октябрдаги ҳукмига асосан 2016 йил 29 июндаги умумий йиғилиш
баённомаси қалбакилаштирилганлиги исботланганлиги сабабли, “Lyuks print
servis” МЧЖга таъсисчилигини тиклаб бериш ҳақида мурожаат қилган.
Шайхонтоҳур туман давлат хизматлари маркази томонидан берилган
2019 йил 25 январдаги 09/19-сонли хатида мазкур ҳукмда Марказ зиммасига
бундай мажбурият юклатилмаганлиги сабабли, рад этилган. Шундан сўнг
“Sano Standart” МЧЖ судга мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1001-1907/10335сонли иш юзасидан қабул қилинган 2019 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори
билан 2016 йил 29 июндаги “Lyuks Print Servis” МЧЖ иштирокчиларининг
умумий йиғилиш баённомаси МЧЖнинг раҳбари К.Абдукадиров томонидан
қалбакилаштирилганлиги ҳолати аниқланганлиги ўз исботини топганлигидан
келиб чиққан ҳолда ҳақиқий эмас деб топилган ва унинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатлари қўлланилиб, “Sano Standart” МЧЖ - “Lyuks Print Seris” МЧЖга
таъсисчи сифатида киритилган.
“Sano Standart” МЧЖ иқтисодий судга “Lyuks Print Servis” МЧЖ,
Абдукадиров Камол Кудратиллаевичга нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Lyuks Print Servis” МЧЖ ягона таъсисчисининг 2016 йил
28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил 15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги
3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 9 сентябрдаги ажрими билан “Asia Alliance Bank”
АTБ, “Траст банк” ХАБ, “Classic Paper” МЧЖ, “Paper World” МЧЖлар
низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
сифатида ишга жалб қилинган.
Кейинчалик, суднинг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими билан “Asia
Alliance Bank” АTБ, “Траст банк” ХАБ ишга жавобгарлар сифатида жалб
қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгарлар “Asia Alliance Bank” АTБ, “Траст банк”
ХАБнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаларини
қаноатлантириш рад қилиниб, даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилган. Даъво талабининг “Asia Alliance Bank” АКБ, “Траст
банк” ХАБга нисбатан қисми рад қилинган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Sano Standart”
МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция
суди томонидан “Asia Alliance Bank” АTБ ва “Траст банк” ХАБларни
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 44-моддасига зид равишда жавобгар сифатида жалб
қилинганлиги, уларга нисбатан даъво талаби мавжуд бўлмасада суд
томонидан ушбу бошқа жавобгарларга нисбатан даъво талабларини рад
қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини баён қилиб, биринчи
инстанция судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими, 2022 йил 5 октябрдаги
ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 28 ноябрдаги
қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
“Траст банк” ХАБ ҳам суд қарорларидан норози бўлиб, кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда ишда даъвогар томонидан жавобгар
сифатида кўрсатилган шахсларга нисбатан талаб мавжуд эмаслиги, даъвогар
ва жавобгар ўртасида низо мавжуд эмаслиги, биринчи инстанция суди
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасига, Олий суди Пленум қарорлари
талабларига зид равишда қарор қабул қилинганлиги, низолашилаётган
таъсичининг қарорлари қабул қилганлиги боис даъвогарга зарар
етказилганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги, биринчи инстанция суд “Lyuks Print
Servis” МЧЖнинг қарорлари қабул қилинганлигига 6 йил ўтиб кетганлиги,
суд мазкур иш бўйича даъво муддати ўтиб кетган бўлса-да, бу ҳолатга
эътибор қаратмаганлиги, суд мазкур ишни бир томонлама кўриб чиқиб,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузган ҳолда адолатсиз қарор қабул
қилганлигини баён қилиб, суд қарорларни бекор қилиб, даъво талабларини
кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
“Lyuks Print Servis” масъулияти чекланган жамияти, Абдукадиров
Камол Кудратиллаевич ва “Classic Paper” масъулияти чекланган жамияти суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
бўлса-да, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Бундай
ҳолатда судлов ҳайъати ишни ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига
асосан “Lyuks Print Servis” масъулияти чекланган жамияти, Абдукадиров
Камол Кудратиллаевич ва “Classic Paper” масъулияти чекланган
жамиятининг вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган “Sano Standart” МЧЖ вакили кассация
шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, “Траст банк” ХАБ томонидан
берилган кассация шикоятига эътироз билдириб, “Lyuks Print Servis” МЧЖ
ягона таъсисчиси барча ҳужжатларни қалбакилаштирганлиги, ушбу ҳолатлар
эса МЧЖнинг фаолиятига таъсир этувчи қарорлар қабул қилинишига
сабабчи бўлганлиги, ягона таъсисчининг жиноий қилмишлари жиноят
судbнинг ҳукми ва иқтисодий суднинг қарори билан ўз тасдиғини
топганлиги, даъвогарнинг асосий мақсади “Lyuks Print Servis” МЧЖ ягона
таъсисчининг ваколати мавжуд бўлмаган даврда ноқонуний равишда қабул
қилинган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ушбу қарорларни қонун
талабларига мувофиқлаштиришдан иборат эканлиги, биринчи инстанция суди
мазмунан тўғри ва асосли қарор қабул қилган бўлсада, бироқ, иш бўйича
бошқа жавобгарларни жалб қилиш тўғрисида нотўғри ажрим қабул
қилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини асослантирувчи қисми ҳам нотўғри
қайд этилганлиги, суд бошқа жавобгарни даъвогарнинг розилиги билан ишга
жалб қилиш мумкинлигини билдириб, “Sano Standart” МЧЖнинг кассация
шикоятини қаноатлантириб, “Траст банк” ХАБнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
“Траст банк” ХАБ вакиллари ўзининг кассация шикоятини қувватлаб ва
унда кўрсатилган важларни такрорлаб, “Sano Standart” МЧЖнинг кассация
шикоятига эътироз билдириб, низолашаётган қарорлар банк манфаатларига
таъсир кўрсатаётганлиги, биринчи инстанция суди “Траст банк” ХАБни
асосли равишда жавобгар деб топиб, қонунга зид равишда банкнинг иш
бўйича даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирмасдан
қолдирганлиги, низоли қарорлар қабул қилинганлигига 6 йилдан ортиқ
муддат ўтиб кетганлиги, даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқлари ҳақида 2017
йилдан, яъни ЖИБ Шайхонтохур тумани судининг ҳукми қабул қилингандан
кунидан бошлаб билганлиги, бироқ, ҳозирга қадар даъво ариза билан судга
мурожаат қилмаганлигини баён қилиб, “Траст банк” ХАБнинг кассация
шикоятини қаноатлантириб, “Sano Standart” МЧЖнинг кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган “Asia Alliance Bank” АТБ вакиллари
кассация шикояти юзасидан ёзма фикрини тақдим қилиб, унда келтирилган
важларини қувватлаб, “Траст банк” ХАБнинг кассация шикоятини
қаноатлантириб, “Sano Standart” МЧЖнинг кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
“Paper World” МЧЖ вакили “Sano Standart” МЧЖнинг кассация
шикояти юзасидан ёзма эътирозномани тақдим қилиб, унда келтирилган
важларини қувватлаб, “Траст банк” ХАБнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда ишторок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятларини иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация
шикоятларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
161-сон қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча
ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги
хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган
ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши
мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги,
ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари
талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги
ҳақида тушунтириш берилган.
ИПКнинг 43-моддасига кўра, даъвогар (аризачи) ва жавобгар
иқтисодий суд ишларини юритишдаги тарафлардир.
Ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя
қилиш мақсадида даъво тақдим этган ёки манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар даъвогарлардир.
Даъво ёки билдирилган талаб тақдим этилган юридик шахслар ва
фуқаролар жавобгарлардир.
ИПК 44-моддасининг олтинчи қисмига асосан суд даъвогарнинг
илтимосномаси бўйича ҳам бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун
жалб этишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция судининг
2022 йил 9 сентябрдаги ажрими билан “Asia Alliance Bank” АТБ, “Траст
банк” ХАБ, “Classic Paper” МЧЖ, “Paper World” МЧЖлар низонинг
предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
ишга жалб қилинган.
“Paper World” МЧЖ вакили илтимоснома киритиб, унда “Траст банк”
ХАБ ҳамда “Paper World” МЧЖни ишга жавобгар сифатида жалб қилишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан ушбу илтимоснома
рад қилинган.
Кейинчалик, “Asia Alliance Bank” АТБ илтимоснома билан мурожаат
қилиб, “Asia Alliance Bank” АТБ ва “Траст банк” ХАБларни ишга жавобгар
сифатида жалб қилишни сўраган.
Биринчи инстанция суди, ИПКнинг 48-моддасига асосланиб,
процессуал ҳуқуқ нормаларни нотўғри қўлланган ҳолда, “Asia Alliance Bank”
АТБнинг мазкур илтимосномасини мухокама қилмасдан, 2022 йил
3 октябрдаги ажрими билан “Asia Alliance Bank” АТБ, “Траст банк”
ХАБларни ишга жавобгарлар сифатида жалб қилган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг йўл қўйган
қонунбузилишга тегишли ҳуқуқий баҳо бермасдан, мазкур ажрим ишнинг
келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилганмаганлиги сабабли ажрим устидан
апелляция шикояти (протести) берилмаслиги назарда тутилган деган хулоса
билан чекланган.
Ваҳоланки, биринчи инстанция суди томонидан мазкур ажрим қабул
қилишда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши, яъни ишда иштирок
этувчи шахсларнинг процессуал ҳолати нотўғри белгиланиши натижасида
кейинчалик ноқонуний ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган.
ИПКнинг 199-моддасига кўра, суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда
назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ажрим ишнинг келгусидаги
ҳаракатига тўсқинлик қилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қароридан
алоҳида тарзда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Бошқа ажримлар устидан апелляция шикояти (протести) берилмайди,
лекин бу ажримларга қарши эътирозлар суднинг ҳал қилув қарори устидан
қилинган апелляция шикоятига (протестига) қўшиб қўйилиши мумкин.
Судлов ҳайъати ИПКнинг 44-моддасида бошқа жавобгарни ишда
иштирок этишга жалб этиш тўғрисида ажрими устидан шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкинлиги назарда тутилмаганлиги сабабли “Sano
Standart” МЧЖнинг кассация шикоятининг Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими устидан берилган қисми бўйича иш
юритиш тугатилиши лозим деб хисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ИПКда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Биринчи инстанция суди ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига
асосланиб, ягона таъсисчининг 2016 йил 28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил
15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги 3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас
деб топиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди “Asia Alliance Bank” АТБ, “Траст
банк” ХАБларига нисбатан даъво талаблари мавжуд эмаслигидан келиб
чиқиб, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимоснома (аризаси)ларини рад
қилган.
Апелляция инстанцияси суди, биринчи инстанция судининг хулосалари
билан келишиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, хал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдирилган.
Биринчи инстанция суди ишдаги далилларга, хусусан даъво аризасида
кўрсатилган асосларга баҳо бермасдан ва даъвогарнинг даъво талабини
ўрганмасдан, моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаб, даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириб, барвақт хулосага келган.
Судлов ҳайъати суд қарорлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди.
Иш ҳужжатлардан кўринишича, қонуний кучга кирган жиноят ишлари
бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2017 йил 25 октябрдаги ҳукми билан
“Lyuks Print Servis” МЧЖ раҳбари К.Абдукадиров томонидан 2016 йил
29 июнда расмийлаштирилган “Lyuks Print Servis” МЧЖнинг таъсисчиси
“Sano Standart” МЧЖнинг “Lyuks Print Servis” МЧЖ устав жамғармасидаги
улушидан
К.Абдукадировнинг
фойдасига
воз
кечиш
ҳақидаги
иштирокчиларнинг умумий йиғилиш баённомаси ҳамда жамият умумий
йиғилишига тақдим этилган аризаси қалбаки деб топилиб, К.Абдукадиров
Ўзбекистон Респуликаси Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг
“а” банди, 228-моддаси иккинчи қисмининг “б” банди ва 228-моддасининг
учинчи қисми билан Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 9 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Шунингдек, мазкур ҳукм билан К.Абдукадиров “Lyuks Print Servis”
МЧЖнинг директори лавозимида ишлаб келиб, “Sano Standart” МЧЖни
“Lyuks Print Servis” МЧЖга таъсисчи сифатига кириши учун “Lyuks Print
Servis” МЧЖнинг устав жамгармасига 2016 йил 8 февраль куни “Sano
Standart” МЧЖни 50 фоиз улуши сифатида 361 712 000 сум пул маблағлари
билан кирганидан сўнг, ушбу ўзига ишониб топширилган пул маблағларини
узлаштириш йули билан талон-тарож қилиш мақсадида, таъсис
хужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, давлат руйхатидан
ўтказишга эришганидан сўнг, сохталаштирувчининг узи ёки бошка шахс
фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжат
ҳисобланадиган 2016 йил 29 июнь куни санаси билан “Sano Standart”
МЧЖнинг таъсисчиси М.Аблаевнинг “Lyuks Print Servis” МЧЖнинг устав
жамгармасидаги улушини К.Абдукадировнинг фойдасига воз кечиш
ҳакидаги жамият умумий йиғилишига тақдим этган хатидаги имзолари
калбакилаштирилган ҳужжатларни “Lyuks Print Servis” МЧЖнинг
Шайхонтохур тумани “Ягона дарча” марказига тақдим қилган холда, “Lyuks
Print Servis” МЧЖнинг янги таҳрирдаги Уставини расмийлаштириб, мазкур
Уставнинг 7 бандида: “жамиятнинг устав фонди 723 424 000 сум сифатида
белгиланган бўлиб, жамият иштирокчисининг ҳиссаси ва улуши куйидагича
тақсимланган: ABDUKADIROV KAMOL KUDRATULLAEVICH –
723 424 000 сум, 100 фоиз улуш” куринишида расмийлаштириб , “Sano
Standart” МЧЖни “Lyuks Print Servis” Устав жамғармасидаги қонуний улуши
бўлган жуда куп микдоридаги 361 712 000 сум пул маблағларини
узлаштириш йули билан талон-тарож қилганлиги ҳолатлари аникланган.
Қонуний кучга кирган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2019 йил 11 июндаги ҳал қилув қарорига биноан “Lyuks Print Servis” МЧЖ
иштирокчиларнинг 2016 йил 29 июндаги умумий йиғилиш баённомаси
ҳақиқий эмас деб топилган ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб,
“Sano Standart” МЧЖ - “Lyuks Print Servis” МЧЖга таъсисчи сифатида
киритилган.
“Sano Standart” МЧЖнинг даъво аризасида даъво талабларнинг асослари
сифатида юқоридаги ҳолатлар ва суд қарорлар кўрсатилган.
“Lyuks Print Servis” МЧЖ иштирокчиларининг 2016 йил 29 июндаги
умумий йигилиш баёномаси ҳакикий эмас деб топилганлиги сабабли, ушбу
қарордан келиб чиққан ҳолда К.Абдукадиров томонидан ягона таъсисчи
сифатида қабул қилинган барча ҳужжатлар хам ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади.
Юқоридаги қонуний кучга кирган суд қарорларга асосан, К.Абдукадиров
“Lyuks Print Servis” МЧЖнинг юқори бошқарув органи бўлган умумий
йиғилиши ваколатларини ўзлаштириб, “Lyuks Print Servis” МЧЖнинг ягона
таъсисчи сифатида барча имзолаган ҳужжатлари, шу жумладан 2016 йил
28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил 15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги
3-сонли ягона таъсисчининг қарорлари ҳам қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган ва жиноий мақсадларга эришиш учун тузилган
ҳужжатлар бўлиб, улар тузилган пайтидан бошлаб ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир ва ҳеч қандай юридик оқибатларга олиб келмайди.
Ваҳоланки, мазкур ҳолатда “Sano Standart” МЧЖ иккинчи таъсисчи
К.Абдукадиров “Lyuks Print Servis” МЧЖнинг ягона таъсисчиси сифатида
сохталаштирилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш эмас, балки ушбу
қарорларни ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибатларини қўллаш
ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда
жиноят туфайли етказилган зарарни ундириш ҳақидаги талаб билан судга
мурожаат қилишга ҳақли бўлган.
Судлар томонидан ушбу ҳолатларга эътибор қаратилмаган ва даъвони
қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келинган.
Бундай ҳолатда суд, “Sano Standart” МЧЖнинг К.Абдукадиров “Lyuks
Print Servis” МЧЖнинг якка таъсисчи сифатида қабул қилган қарорларини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши лозим эди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Бундай ҳолатда, кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилиши, иш
юзасидан қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниши, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиниши, ИПКнинг
118-моддаси талабидан келиб чиқиб, суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилиши, даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда даъвогар
томонидан олдиндан тўланган 4 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
ҳаражатлари унинг зиммасида қолдирилиши, даъвогардан “Траст банк” ХАБ
фойдасига апелляция шикояти билан судга мурожаат қилишда “Траст банк”
ХАБ томонидан олдиндан тўланган 2 250 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажатлари ҳамда “Asia Alliance Bank” АТБ фойдасига апелляция
шикояти билан судга мурожаат қилишда “Asia Alliance Bank” АТБ
томонидан олдиндан тўланган 2 250 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажатлари (ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун)ни
ундирилиши, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун “Sano Standart”
МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 2 250 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
9
почта ҳаражатлари “Sano Standart” МЧЖнинг зиммасида қолдирилиши ва
“Траст банк” ХАБ томонидан олдиндан тўланган 2 250 000 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта ҳаражатлари “Траст банк” ХАБнинг зиммасида
қолдирилиши лозим.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад
этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса
ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми
ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор
қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
Суд ҳужжатлари бекор қилиниши муносабати билан суд қарорлари
асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303, 343-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Sano
Standart”
МЧЖнинг
кассация
шикояти
қисман
қаноатлантирилсин.
“Sano Standart” МЧЖнинг кассация шикоятининг Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими устидан берилган қисми
бўйича иш юритиш тугатилсин.
“Траст банк” ХАБнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Sano Standart” масъулияти чекланган жамиятининг “Lyuks Print Servis”
масъулияти чекланган жамияти, Абдукадиров Камол Кудратиллаевичга
нисбатан “Lyuks Print Servis” МЧЖ ягона таъсисчисининг 2016 йил
28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил 15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги
3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
“Sano Standart” масъулияти чекланган жамиятидан “Траст банк” ХАБ
фойдасига 2 274 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
“Sano Standart” масъулияти чекланган жамиятидан “Asia Alliance Bank”
АТБ фойдасига 2 274 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал
қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Махмудов
ҳайъат аъзолари:
А. Абдуллаев
В. Сатторова