← Назад
Решение #660562 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 февраль
4-1901-2201/4468-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “TURONBANK” акциядорлик тижорат
банки манфаатида, жавобгарлар – “SOHIL SHAMOLI” масъулияти чекланган
жамияти ва “SARDOR SARVARBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “TURONBANK”
акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар – “SOHIL
SHAMOLI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар)
ва “SARDOR SARVARBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамиятидан
(кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) солидар тартибда (50000 АҚШ
доллари чегарасида) 63262 АҚШ доллари кредит қарздорлиги, 2308 АҚШ
доллари кредит фоизи ва 500 АҚШ доллари жарима ундириб, ундирувни
қўшимча жавобгарга тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган
BULDOZER SHANTVISD22 русумли, двигател № 61193697, завод рақами №
CHSD22AA180892, давлат рақам белгиси 102 GA 75 бўлган “BULDOZER
SHANTVISD22” русумли транспорт воситасига 125000 АҚШ доллари ёки
1055170000 сўм баҳода 25.04.2019 йилдаги гаров шартномасига асосан
гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган.
Палата ва даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Жавобгарлар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий
баҳо
бериб,
қуйидагиларга
кўра,
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 24
апрелда №163-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага
кўра, банк томонидан жавобгарга 60 ой муддатга йиллик 10 фоиз устама
тўлаш шарти билан “1 дона махсус техника HOWO цементовоз юк
автомашинаси сотиб олиш” учун 100000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
маблағини ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш
графиги тузилган бўлиб, кредит шартномасининг узилмас қисми сифатида
бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган. 2020 йил 25 декабрда
юқоридаги кредит шартномасига қўшимча келишув қилинган.
Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 25 апрелда гаров шартномаси
имзоланган бўлиб, унга кўра, қўшимча жавобгарга тегишли 2018 йилда
ишлаб чиқарилган BULDOZER SHANTVISD22 русумли, двигател №
61193697, завод рақами № CHSD22AA180892, давлат рақам белгиси 102 GA
75 бўлган “BULDOZER SHANTVISD22” русумли транспорт воситаси гаровга
қўйилган.
Бундан ташқари, 2019 йил 24 апрелда тузилган 163-сонли кафиллик
шартномасига асосан жавобгар қўшимча жавобгарнинг 50000 АҚШ
доллари миқдоридаги кафиллиги олинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк)
иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар
жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида
кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, башарти,
кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил
кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу
жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни
тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар
жавоб берадилар.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни
қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармаган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32моддасининг биринчи қисмида тўлов талабномаси акцептини асоссиз
равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг
бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош
тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим
этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо)
учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни
рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2, 4-бандларида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб суд, ундирилиши сўралган 500 АҚШ
долларини 150 АҚШ долларига камайтиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра,
жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланиб, бугунги кунда кредит
қарзи 59180 АҚШ долларини, кредит фоизи 5097,25 сўмни ташкил этади.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган
вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмайди. Шунга
кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди
савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада
кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш
бериши лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
Қарорининг 23-бандида тушунтириш берилган.
Шунга кўра суд, гаров мулки ипотека шартномасида кўрсатилган
нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш беришни лозим
деб топди.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгар ва қўшимча жавобгардан (50000
АҚШ доллари чегарасида) солидар тартибда 59180 АҚШ доллари кредит
қарздорлиги, 2308 АҚШ доллари кредит фоизи ва 150 АҚШ доллари жарима
ундириб, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб
чиқарилган BULDOZER SHANTVISD22 русумли, двигател № 61193697, завод
рақами № CHSD22AA180892, давлат рақам белгиси 102 GA 75 бўлган
“BULDOZER SHANTVISD22” русумли транспорт воситасига қаратишни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 24000 сўм почта
харажатини, республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига жавобгардан 14873955,89 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар – “SOHIL SHAMOLI” масъулияти чекланган жамияти ва
“SARDOR SARVARBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамиятидан
солидар тартибда (50000 АҚШ доллари чегарасида) “TURONBANK”
акциядорлик тижорат банкига 59180 АҚШ доллари кредит қарздорлиги,
2308 АҚШ доллари кредит фоизи ва 150 АҚШ доллари жарима ундирилсин.
Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда қўшимча
жавобгар “SARDOR SARVARBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли 22018 йилда ишлаб чиқарилган BULDOZER
SHANTVISD22 русумли, двигател № 61193697, завод рақами №
CHSD22AA180892, давлат рақам белгиси 102 GA 75 бўлган “BULDOZER
SHANTVISD22” русумли транспорт воситасига қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “SOHIL SHAMOLI” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “TURONBANK” акциядорлик тижорат банкига 24000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига жавобгар “SOHIL SHAMOLI” масъулияти
чекланган жамиятидан 14873955,89 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Д.Жумаев