Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/7866 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Avval Farzonaxon Fayz хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый ТИФ Миллий банк акционерлик жамияти
Source ID 1021457 Claim ID 3065456 PDF Hash 8e649b9772280163... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Биринчи инстанция суди ФКнинг 116-моддаси Биринчи инстанция суди ФК 116 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2204/7866-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - Х.Жамолиддинов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья - Ф.Аманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Усманов (2022 йил 1 августдаги 22-1-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Т.Каримов (2023 йил 5 январдаги 01-152/12-сонли ишончнома асосида), Ф.Очилдиев, А.Тешабаев, (2023 йил 6 январдаги 02-48/05-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Avval Farzonaxon Fayz” хусусий корхонаси манфаатида жавобгар ТИФ “Миллий банк” АЖга нисбатан 2021 йил 29 октябрдаги тузилган 84/2021-сонли кредит шартномасининг 2.10-бандини ҳақиқий эмас деб топиш, жавобгардан ноқонуний ечиб олинган 876 745 794,33 сўм тўловларни қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан ТИФ “Миллий банк” АЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 627-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарор ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига аҳолининг ортиб бораётган талабини тўлиқ қондириш, нархлар ошиб кетиши ва аҳоли реал даромадлари пасайишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Қарорнинг 1-бандига асосан асосий турдаги озиқовқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ошишининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 1 майга қадар бўлган муддатда иловага мувофиқ айрим турдаги товарлар, истисно тариқасида, божхона божидан озод қилиниши, 2-бандида эса озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлари билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 32,8 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 200 млрд сўм миқдордаги маблағларни тегишли тижорат банкларига уларнинг сўровларига асосан 2022 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштириш, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг фоизсиз депозитлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, гўшт (мол, қўй, парранда гўшти), музлатилган балиқ импорти учун йиллик 4 фоизлик ставкада ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги 627-сонли қарорига асосан ТИФ “Миллий банк” Фарғона вилоят филиали (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Avval Farzonaxon Fayz” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 29 октябрь куни 84/2021-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилиб, қарз олувчига 5 375 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи импорт картошка сотиб олиш мақсадида айланма маблағни тўлдириш учун ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) палата аъзоси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2021 йил 29 октябрь куни тузилган 84/2021-сонли кредит шартномасининг 2.10-бандини ҳақиқий эмас деб топишни, даъвогар фойдасига жавобгардан ноқонуний ечиб олинган 876 745 794,33 сўм тўловларни қайтаришни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб даъво аризасида ажратилган кредит маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Миллий банкка фоизсиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги 627-сонли қарори талабидан келиб чиқиб, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мавсумий ошишининг олдини олиш мақсадида картошка маҳсулотларини сотиб олиш учун ажратилганлиги, ҳукумат қарори талабларига зид равишда Банк томонидан кредит шартномасининг 2.10бандида кредит қайтариш муддатининг ҳар ўтган кунига 0,3 оширилган фоиз тўлаш шарти киритилганлиги, ҳукумат қарорида тижорат банкларига 2022 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштириш назарда тутилганлиги, банк ушбу талабларга риоя қилмасдан хусусий корхонадан шартноманинг 2.10-бандига асосан 876 745 794,33 сўм маблағларни ечиб олганлиги сабабли судга кредит шартномасининг 2.10-бандини ҳақиқий эмас деб топишни, қонун талабларига риоя этмасдан ечиб олинган 876 745 794,33 сўм маблағларни хусусий корхона ҳисоб рақамига қайтаришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 29 октябрдаги 84/2021-сонли шартноманинг 2.10-банди ҳақиқий эмас деб топилган ва битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 876 745 794,33 сўм ноқонуний ечиб олинган пул маблағлари ундирилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.10-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарори талабларига зид эмаслиги, шартноманинг 2.9-бандига асосан йиллик 4 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағлари ажратилганлиги, қарздор томонидан мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик учун кредитор қонунчилигида белгиланган неустойка ундириш ҳуқуқига эга эканлигини суд инобатга олмаганлигини, суд томонидан кредит шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилганда, шартнома бўйича даъвогар томонидан мажбуриятларни кечиктирганлик учун фоизлар тўланиши лозимлиги инобатга олинмасдан 876 754 794,33 сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, кредитнинг йиллик 4 фоизлик ставкасини мажбуриятларни кечиктирилганлик учун ундириладиган оширилган фоизлар кўринишидаги узлуксиз санкциядан фарқлай олмаганлиги, суд томонидан прокуратура ва ижро этувчи ҳокимият томонидан берилган ва исботланмаган маълумотларнинг тўғрилигига ва ушбу маълумотлар қонун нормалари билан ўз маъносида тўғри шарҳланганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини ва қонун ҳужжатларини нотўғри талқин қилганлигини баён қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Палата суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига асосан Палатанинг вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятни қувватлаб, унда келтирилган важларни баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрашди. Даъвогар вакили жавобгарнинг кассация шикоятига эътироз билдириб, кредит Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги 627-сонли қарори талабидан келиб чиқиб, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мавсумий ошишининг олдини олиш мақсадида картошка маҳсулотларини сотиб олиш учун ажратилганлиги, Ҳукуматнинг қарорида кредит тўлови кечиктирилганлиги учун оширилган фоиз кўрсатилмаган бўлса-да, банк шартномага муддатида тўланмаган кредит бўйича ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,3 фоиз тўлаш шартини киритганлиги, жавобгар вакиллари шартнома бўйича 1 000 000 000 сўм тўланган тақдирда кредит маблағлари тўлаш муддатини август ойига қадар узайтиришини билдирганлиги, бироқ 4 кредитдан бўлган қарздорликни бартараф этиш учун тўланган маблағларни кредитни қоплаш учун эмас, балки банк даромадига йўналтирилганлиги, бундан ташқари жавобгар тўловларни ечиш навбатига риоя этмаганлиги, мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратурага мурожаат этганлиги, ушбу ариза юзасидан Бош прокуратуранинг мурожаати асосида Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, икки қисмдан иборат хулоса берилганлиги, хулосанинг биринчи қисми қарздорликка оид бўлиб, унда қарорни ижроси таъминланишида камчиликлар борлиги аниқланганлиги кўрсатилганлиги, иккинчи қисмида эса ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф киритилганлигини баён қилиб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида ажратилган кредит маблағи 8 ой муддатга 3 ой имтиёзли давр билан, йиллик 4 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан қарорга асосан ажратилаётган махсус имтиёзли кредит ресурслари ҳисобидан қисқа муддатли миллий валютада ажратилиши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.10-бандида кредитни қайтариш муддати бузилган ҳолларда оширилган фоизлар тўлаш, яъни муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,3 фоиз белгиланган. Биринчи инстанция суди ФКнинг 116-моддасига асосланиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.10-бандида кредитни қайтариш муддати бузилган ҳолларда оширилган фоизлар тўлаш, яъни муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,3 фоиз белгиланган бўлсада, бироқ мазкур оширилган фоизлар айнан қайси суммадан (муддати ўтган кредит, фоиз, муддатли кредит) ҳисобланиши кўрсатилмаганлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги 627-сонли қарорида бюджетдан аниқ мақсад учун ажратилган маблағни кредитга беришда оширилган фоиз ҳисоблаш белгиланмаганлиги, бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.10-бандида муддати ўтган кредитга ҳисобланган оширилган фоиз учун йўналтириш кўрсатиб ўтилмаганлиги, ТИФ “Миллий банк” АЖ бошқаруви томонидан 2021 йил 11 январда 1-сон билан тасдиқланган 2021 йилга мўлжалланган кредит сиёсатининг 10.8-банди тўртинчи хат бошисида тўлов кечиктирилган тақдирда уни тўлашда бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган кредитлар учун пеня олинмаслиги белгиланганлигини асос қилиб, кредит шартномасининг 2.10банди қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда тузилганлиги тўғрисида хулосага келиб, уни ҳақиқий эмас деб топган. Апелляция инстанцияси суди, биринчи инстанция судининг хулосалари билан келишиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, хал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган. Биринчи инстанция суди ишдаги далилларга, хусусан даъво аризасида кўрсатилган важларга баҳо бермасдан ва даъвогарнинг даъво талабларини ўрганмасдан, моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, барвақт хулосага келган. Судлов ҳайъати суд қарорлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди. ФКнинг 116-моддасига кўра қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. ФК 354-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларга кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар, шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Мазкур ҳолатда кредит шартномасининг 2.9-бандида банк ҳисобкитобига мувофиқ, ҳар ойнинг 6-кунидан кечикмай муддатли қарз бўйича банкка кредитдан фойдаланганлик учун йиллик 4 фоиз устама миқдорида фоизлар тулаши белгиланган. Шартноманинг 2.10-бандида эса, кредитни қайтариш муддати бузилган ҳолларда муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,3 фоиз миқдорида оширилган фоизлар тулаши белгиланган. ФК 259-моддасининг биринчи қисмига асосан мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори 8-бандининг иккинчи хатбошига асосан кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланади. Мазкур Пленум қарори 9-бандининг биринчи хатбошисига кўра, судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда тутилиши мумкин. Юқоридаги нормалардан келиб чикиб, кредит шартноманинг 2.10-бандида белгиланган оширилган фоизлар мажбурият бажарилишини таъминлаш усули ҳисобланади. Бундай ҳолатда, қўйи инстанция судлари, моддий ҳуқуқ нормаларни нотўғри қулланган ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги 627-сонли қарорига зид бўлмаган шартноманинг 2.10 бандини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Бундан ташқари, даъво аризасида даъвогар фойдасига жавобгардан ноқонуний ечиб олинган 876 745 794,33 сўм тўловларни қайтариш сўралган. Биринчи инстанция суди томонидан кредит шартномаси 2.10-банди ҳақиқий эмас деб топилганлигидан келиб чиқиб, битимни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатларини қўллаб, жавобгар томонидан 876 745 794,33 сўм маблағлар асоссиз ечиб олинган деб ҳисоблаб, ушбу маблағларни жавобгардан даъвогарга ундириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Ваҳоланки, биринчи инстанция суди томонидан мазкур даъво талабини мухокама қилишда процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши, яъни даъвогар томонидан кредит шартномаси 2.10-бандининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш талаб билдирилмаган бўлса-да, ноқонуний ечиб олинган 876 745 794,33 сўм тўловларни қайтариш тўғрисидаги даъво талабини битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво талаби сифатида қабул қилиниб, хатоликка йўл қўйилган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг йўл қўйган қонунбузилишга тегишли ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини асоссиз ўзгаришсиз қолдирилган. Иш ҳужжатлардан кўринишича, шартноманинг 2.4-бандига асосан кредитни қайтариш муддатлари 2022 йил 6 февралдан 2022 йил 6 майгача 1 075 000 000 сўмдан, 2022 йил 28 июнда 1 075 000 сўм деб белгиланган. Кредит шартномасига 2022 йил 31 май куни 1-сонли қўшимча шартнома тузилиб, шартноманинг 2.4-бандига кредитни қайтариш муддатлари 2022 йил 0,0 сўм, 2022 йил 6 июнь куни 0,0 сўм, 2022 йил 6 июль куни 0,0 сўм, 2022 йил 28 август куни 5 300 864 330 сўм деб ўзгартирилган. Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармасининг 2022 йил 27 июлдаги маълумотномасига кўра, даъвогарга ажратилган кредит қарздорлик график бўйича 2022 йил 7 февралдан 2022 йил 31 майгача қадар ўз муддатида тўланмаганлиги учун график бўйича муддати ўтган кредит қарздорлик учун жами 876,5 млн.сўм оширилган миқдорда қўшимча фоиз ҳисобланган. Мутахассис хулосаси ва банкнинг кредит кўмитаси қарори асосида 5.300,8 млн.сўм кредит маблағини муддатини 2022 йил 28 августга қадар узайтиришга келишиб, 2022 йил 31 май куни тузилган 84/2021-сонли кредит шартномани (график қисмига ўзгартириш киритилиб) 1-сонли қўшимча шартнома тузилган. Бундай ҳолатда 5 300 864 330 сўм миқдорида кредит суммасини қайтариш муддатлари 2022 йил 28 августгача узайтирилганлиги сабабли, жавобгар томонидан 2022 йил 7 февралдан 2022 йил 31 майгача қадар жами 876,5 млн.сўм оширилган миқдорда қўшимча фоиз асоссиз ҳисобланган. Ваҳоланки, мазкур ҳолатда 2022 йил 31 майдаги 1-сонли қўшимча шартномадан келиб чиқиб, жавобгар оширилган фоиз сифатида ундирилган 876,5 млн сўм маблағларни даъвогарнинг кредитдан бўлган асосий қарздорлигига йўналтириш лозим эди. Судлар томонидан ушбу ҳолатларга эътибор қаратилмаган. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг 2021 йил 29 октябрдаги тузилган 84/2021-сонли кредит шартномасининг 2.10-бандини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгардан ноқонуний ечиб олинган 876 745 794,33 сўм тўловларни қайтариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилиши лозим эди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва мазкур иш бўйича даъвогарнинг 2021 йил 29 октябрдаги тузилган 84/2021-сонли кредит шартномасининг 2.10-бандини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгардан ноқонуний ечиб олинган 876 745 794,33 сўм тўловларни қайтариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, ишни биринчи инстанцияси судида кўриш учун жавобгардан республика бюджетига 17 534 915,89 сўм давлат божи, даъвогардан 3 000 000 сўм давлат божи ундирилиши, жавобгардан даъвогарга даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилиши, даъвогардан жавобгарга апелляция ва кассация шикоятлар билан судга мурожаат қилишда жавобгар томонидан олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи (1 500 000 сўмдан ҳар бир инстанция учун) ундирилиши, апелляция ва кассация шикоятлари билан судга мурожаат қилишда 48 000 сўм почта харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилиши, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судларида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 225 000 сўм суд ҳаражатлари ундирилиши лозим. ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган. Суд ҳужжатлари бекор қилиниши муносабати билан суд қарорлари асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: ТИФ “Миллий банк” АЖнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг «Avval Farzonaxon Fayz» хусусий корхонаси манфаатида жавобгар ТИФ “Миллий банк” АЖга нисбатан 2021 йил 29 октябрдаги тузилган 84/2021-сонли кредит шартномасининг 2.10-бандини ҳақиқий эмас деб топиш, жавобгардан ноқонуний ечиб олинган 876 745 794,33 сўм тўловларни қайтариш тўғрисида даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. «Avval Farzonaxon Fayz» хусусий корхонасига ТИФ “Миллий банк” АЖдан ноқонуний ечиб олинган 876 745 794,33 сўм тўловлар қайтарилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. 9 “Avval Farzonaxon Fayz” хусусий корхонасига ноқонуний ечиб олинган 876 745 794,33 сўм ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари; - республика бюджетига 17 534 915,89 сўм давлат божи; -Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 225 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. “Avval Farzonaxon Fayz” хусусий корхонасидан: - республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи; - ТИФ “Миллий банк” АЖга 3 000 000 сўм давлат божи харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Махмудов ҳайъат аъзолари: А. Абдуллаев В. Сатторова