← Назад
Решение #660616 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арори устидан ИПК | 262 | — | law | |
| илиш рад этилган Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан ИПКда | 262 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 268 | — | law | |
| ИПКнинг | 305 | — | law | |
| ИПК | 282 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2203/2787-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
судья А.Дадабаев кўрган
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Қ.Ходжаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья С.Рахмонов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевлардан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга
кўмаклашаётган Наманган вилоят судининг ходими А.Худайбердиев, “ELANEKSPRESS” МЧЖ вакили А.Маҳмудов (ишончномага асосан), “TWINKLING
TRAVEL” МЧЖ вакили Б.Мухиддинов (раҳбар) иштирокида даъвогар “ELANEKSPRESS” МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “TWINKLING TRAVEL” МЧЖдан
65 034 211,11 сўм асосий қарз, 32 517 105,55 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
22 июлдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судьясининг 2022 йил 31 октябрдаги ажрими устидан “TWINKLING
TRAVEL” МЧЖ томонидан келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ELAN-EKSPRESS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “TWINKLING TRAVEL” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил
7 августда 4-сонли субагентлик келишуви тузилган. Келишувга кўра,
жавобгар даъвогар номидан йўловчилар учун авиачипталарни брон қилиш,
расмийлаштириш ва сотиш ишларини бажариш, даъвогар эса жавобгарга
белгиланган тартиб ва миқдорларда мукофот пулларини тўлаш
мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан 2021 йил 23 ноябрга қадар
умумий миқдорда 7 937 967 114,61 сўмлик авиачипталар брон қилинган,
расмийлаштирилган ва сотилган. Ўз навбатида жавобгар томонидан
7 916 477 808,5 сўмлик тўловлар амалга оширилган. Бунга кўра,
жавобгарнинг даъвогар олдида 65 034 211 сўм миқдоридаги қарздорлиги
вужудга келган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги талабномалар
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси судга даъво аризаси киритиб, жавобгардан 65 034 211,11 сўм
асосий қарз, 32 517 105,55 сўм пеня ундиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 65 034 211,11 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 1 951 026,33 сўм давлат божи ва
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм
ВКА харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьясининг 2022 йил
31 октябрдаги ажримига асосан жавобгарнинг апелляция шикоятини
беришнинг
ўтказиб
юборилган
муддатини
тиклаш
ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикоятини иш
юритишга қабул қилиш рад этилган.
Кассация шикоятида жавобгар раҳбари бетоб бўлганлиги, вирусли
гепатитнинг B ва D турлари мавжудлиги сабабли уй шароитида
даволанганлиги, даволаниш даврида депрессия ва стресслар салбий
таъсирларга олиб келиши мумкинлиги сабабли ўз вақтида апелляция
шикояти беролмаганлиги, шуларни кўрсатиб апелляция шикоятини бериш
муддатини тиклаш ҳақида берган илотимосномаси асоссиз рад этилганлиги
баён этилиб, ҳал қилув қарори ва апелляция шикоятини қабул қилишни рад
қилиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш сўралган.
Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб,
саломатлиги ёмонлиги сабабли шикоят келтириш муддати узрли сабабларга
кўра ўтказиб юборилганлиги, жавобгарнинг суд ҳужжати устидан шикоят
қилиш ҳуқуқи чекланиб қолганлиги, апелляция шикоятини кўриб чиқилиши
учун имкон беришни, шу сабабли шикоятни қанотлантиришни, апелляция
инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни ҳамда шикоятни кўриб
чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўради.
Даъвогар вакили шикоят асоссизлиги, уни қаноатлантириш учун
асослар етарли эмаслиги, апелляция шикоятини бериш учун қонунда
белгиланган муддат ўтказиб юборилганлиги сабабли, жавобгарнинг
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини эшитиб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг ажримини
бекор қилишни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасига кўра қонун ҳужжатларида
бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести)
биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкин.
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан
апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин
ўн кун ичида берилади.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича
апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва
апелляция
шикоятини
(протестини)
бериш
муддати
ўтказиб
юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса,
тикланиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга
қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад
этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар,
шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати
уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан
эътиборан ҳисобланади.
Жавобгар вакили биринчи инстанция судининг мажлисида иштирок
этган бўлса-да, иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан
ИПКнинг 262-моддасида белгиланган бир ойлик муддатда апелляция
шикоятини бермаган. Жавобгар вакилининг суд мажлисида берган
кўрсатмасига асосан апелляция шикояти бериш учун қонунда назарда
тутилган муддат жавобгар раҳбарининг бетоб бўлганлиги сабабли ўтказиб
юборилган. Жавобгар шу сабабли суд ҳужжати устидан шикоят бериш
муддати сабабларини узрли деб топиб, шикоятни кўриб чиқиш учун
апелляция инстанциясига юборишни сўраган.
Аниқланишича, иш юзасидан апелляция шикояти шикоятни
беришнинг ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш ҳақидаги
илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган сана 2022 йил 22 июлдан
бошлаб икки ой яъни 2022 йил 22 сентябрга қадар берилиши лозим бўлган.
Бироқ жавобгар томонидан апелляция шикоятини шикоятни беришнинг
ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиш ҳақидаги илтимоснома
билан судга 2022 йил 24 октябрда тақдим қилинган.
Апелляция шикояти 2022 йил 31 октябрдаги ажрим билан
жавобгарнинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб,
апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган
Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан ИПКданинг
262-моддасида белгиланган икки ойлик муддатда апелляция шикояти
берилмаганлиги сабабли, илтимосномада келтирилган важларни асоссиз деб
ҳисоблаб, узрли сабабларсиз шикоят бериш муддатини ўтказиб
юборилганлиги учун илтимосномани рад этишни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил
20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида
кўриш амалиёти тўғрисида” 16-сонли Қарорининг 7-бандига кўра, ИПК
262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини)
бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган
шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан
тикланиши мумкин. Илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг
сабаблари кўрсатилиши лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз
вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар
узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкин.
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат
ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини)
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши,
муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш
эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди) деб
тушунтириш берилган.
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг
тикланиши рад этилган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилишни рад этади.
Апелляция шикояти белгиланган муддатда берилмаган бўлса-да,
судлов ҳайъати жавобгар томонидан илтимосномада келтирилган шикоят
беришнинг ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш ҳақидаги
жавобгарнинг илтимосномаси қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Жавобгар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатга асосан жавобгар
раҳбари бетоб бўлганлиги ва шикоятни муддатида беришга имкони
бўлмаганлиги ўз исботини топади.
Ушбу ҳолатда апелляция инстанцияси суди, апелляция шикояти
беришнинг муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги ҳақида
нотўғри тўхтамга келган.
ИПКнинг 305-моддасига кўра суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда
назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу
Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти
(протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун
назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг
апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция
шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси
судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва
апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишга.
Бундай ҳолатда, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг
апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад қилиш ҳақидаги
ажримини бекор қилишни, апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юбориш лозим бўлади.
Шунингдек, шикоятдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш талаби
бўйича иш юритиш тугатилиши лозим. Чунки, ИПК 282-моддасининг
биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда
иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция
судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация
шикояти беришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
22 июлдаги ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра кассация
шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга
мувофиқ
кассация
тартибида
шикоят
қилинмайдиган
(протест
келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация
инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул
қилинган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатади.
Шу сабабли кассация шикоятининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим бўлади.
Бинобарин,
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қисман
қаноатлантиришни, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад
қилиш ҳақидаги ажримни бекор қилишни, апелляция шикоятини
(протестини) кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни,
шикоятнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 282, 296, 299, 301-303 ва 305моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л д и:
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьясининг 2022 йил
31 октябрдаги апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад
қилиш ҳақидаги ажрими бекор қилинсин.
Апелляция шикояти апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
юборилсин.
Шикоятнинг Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
22 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиши қисми бўйича иш юритишни
тугатилсин.
“TWINKLING TRAVEL” МЧЖнинг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев