← Назад
Решение #66062 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| адар ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 476 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 227 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/150-сонли
2025 йил май ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи Ў.Асқаралиева ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев,
жабрланувчилар М.Юсуповнинг иштирокида, Асқаралиева Ўғилой
Миродилжон қизига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Асқаралиева
Ўғилой
Миродилжон
қизи
(ASQARALIYEVA O’G’ILOY MIRODILJON QIZI),
2000 йил 28 ноябрь куни Андижон вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, ишсиз, оиласи билан ажрашган,
икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам:
1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 27.08.2024 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан 2 йил
озодликни чеклаш жазоси тайинланган;
2) Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
24.04.2025 йилдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яшнобод туман судининг 03.02.2025
йилдаги
ҳукмига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
билан ЖКнинг 57,60,61-моддалари тартибида
3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган,
Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, “Найман”
ҚФЙ, “Қумтепа” кўчаси, 98-уйда яшовчи, 2024 йил
03 октябрдан 06 октябрга қадар ЖПКнинг
227-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, 2024 йил 06 декабрдан қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд
бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахс
билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 17 июнь куни
соат 00:30ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Parij”
номли тунги клубга мижоз сифатида келган Юсупов Махкамбек
Икромбаевичнинг мастлигидан фойдаланиб, унинг сумкасида бўлган
1.900 АҚШ долларини ўғирлаб, пул маблағларини ўз эҳтиёжига сарфлаб
юборган.
Бундан ташқари, Ў.Асқаралиева хавфли рецидивист бўла туриб,
такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахс билан олдиндан
тил бириктириб, 2024 йил 17 июнь куни соат 04:30ларда Тошкент шаҳар,
Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” метро бекати олдида
М.Юсуповнинг мастлигидан фойдаланиб, киссавурлик йўли билан, унга
тегишли 500 АҚШ долларини ўғирлаб, пул маблағларини ўз эҳтиёжига
сарфлаб юборган.
Судланувчи Ў.Асқаралиева суд мажлисида айбига қисман иқрор
бўлиб, у 2024 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманига
ишлаш мақсадида келганини, Чилонзор тумани, “Кўтарма” МФЙ
худудида жойлашган “Parij” номли тунги клубида мижозларни кутиб
олиш билан шуғулланганини, 2024 йил 16 июнь куни 20:00ларда тунги
клубга ишлаш учун келганини, тахминан соат 20:00ларда бир хоразмлик
мижоз келганини ва уни кутиб олиш учун “Сабина” исмли қиз чиққанини
ва уни клубнинг “Акварим-2” столлига ўтиришини айтганини, соат
04:00гача бўлган вақт оралиғида “Сабина” ва “Асила” исмли қизлар
келганини ва у билан спиртли ичимликлар истеъмол қилиб
ўтиришганини, соат 04:00ларда унга “Фаррух ака” Хоразмдан келган
мехмон билан ўтиришини айтганини, у шахс ўтирган столга бориб бирга
ўтирганини, бироз вақт ўтиб клубда ишловчи “Хуррият” исмли иш
бошқарувчи “Мехмон ичиб олган, пуллари кўп менгаям пулларинидан
олиб бер” деб айтганини, шундан сўнг у тахминан соат 05:00гача мехмон
билан ўтирганини, шундан сўнг мехмон унга бирга кетишни айтиб, унга
100 АҚШ доллари берганини, у иш бошқарувчи “Фаррух ака”га бориб
мехмон уни олиб кетмоқчи эканини айтганини, шунда “Фаррух ака”
2
“мехмонни пуллари кўп экан, бориб пулларини олиб қочиб кетасан” деб
айтганини, шундан сўнг улар ташқарига чиқиб гаплашиб турганида,
мехмон “Махкам”нинг телефон аппарати клубда қолиб кетганини
билганини, у телефон аппаратни олиб келиш мақсадида пастга тушиб
кетганини, шу вақтда сумка “Сардор” исмли йигитда турганини, “Махкам”
пастга тушиб кетган вақтида “Сардор” сумкани унга бериб, ўзи кетиб
қолганини, бироз вақт ўтиб сумкани олиб клуб кириш жойида бўлган
офицант бўлиб ишловчи “Акмал” ва “Нуриддин”, қўриқчи “Азиз” ва унинг
ўртоғига қарата сумкани отиб юборганини, сумкани ким олганини
кўрмаганини, чиқиб кетаётган вақтида улар бирданига хайратланиб
бақириб колишганини, аммо ахамият бермаганини, у клубдан чиқиб
яшаш хонадони Чилонзор тумани, 16-мавзесига кетганини, яшаш
манзилига борганида “Фаррух ака” қўнғироқ қилиб клубга келишини
айтганини, у қайтиб клубга борганини, шунда “Махкам”нинг 2.500 АҚШ
долларидан 500 АҚШ доллари қолганлигини, кимдир унинг сумкасида
бўлган пулларини олганини айтганини, шунда олдин “Махкам” унга
берган 100 АҚШ долларини хаммани олдида “Фаррух ака”ни офисида
берганини, “Махкам” 100 АҚШ долларини “Сенга аталган экан” деб унга
қайтариб берганини, офисдан чиқиб “Махкам” у билан гаплашиб
кетишни айтганини, шунда “Махлиё” исмли қиз хам келганини ва у ҳам
100 АҚШ доллари берса бирга боришини айтганини, улар бирга
ташқарига чиқиб машинага ўтиришганини, машинада “Фаррух ака”
гаплашиб берган мехмохонага борганини, у ерда паспорти йўқлиги
сабабли уларни қабул қилишмаганини, улар қайтиб, яшаш манзили
томонга борганини, у ерда “Махкам” билан такси ҳайдовчиси ўзаро
тортишиб қолишганини, шунда “Махкам” унга сумкасини бериб тушиб,
кетишини айтганини, машиндан тушганидан сўнг у билан бирга келган
“Махлиё” пулларни олишини, унгаям 100 АҚШ доллари беришини
сўраганини, шунда у “Махкам”нинг тортишаётганидан фойдалниб,
сумкада бўлган 500 АҚШ долларини олганини, лекин 1.900 АҚШ
долларини олмаганини, у пулларни кўрмаганини, кейин “паспортимни
олиб келаман” деб у ердан “Хуррият опа” чақирган “Тапчан” чойхонасига
борганини, у ерда клубда ишловчи “Хуррият”, “Акмал”, “Азиз” ва
“Нуриддин” исмли йигитлар билан учрашганини, улар билан бирга
ўтирганини, шунда “Хуррият” ундан пулларни олганлигини сўраганини,
у “Хуррият опа”га 300 АҚШ доллари берганини, ундан кейин келган
“Махлиё”га ҳам 100 АҚШ долларини ўша ерда берганини, шундан сўнг
бироз ўтириб уйларига кетишганини, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини, икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини,
ҳозирда фарзандларининг биринчиси собиқ турмуш ўртоғида,
иккинчиси онасининг қаромоғида қолганини билдириб, енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
3
Судланувчи Ў.Асқаралиева эълон қилинган айбловга қисман иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган
ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи М.Юсупов суд мажлисида, 2024 йил
16 июнь куни соат 20:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
“Кўтарма” МФЙ худудида жойлашган “Parij” номли тунги клубга
борганини, у ерда дастлаб бир ўзи столда ўтирганини, спиртли ичимлик
истеъмол қилганини, бироз вақт ўтиб, унга нотаниш бўлган ўша ерда
ишловчи қизлар унинг олдига келиб ўтиришганини, ўша ердаги қизлар
билан спиртли ичимлик истеъмол қилишганини, у тунги клубга
келишдан олдин, қора рангдаги қўл сумкасида 3.000 АҚШ доллари бор
бўлганини, тунги клубда 20:00дан 23:00гача бўлган вақт оралиғида
ўтиргани учун 1.500.000 сўм миқдоридаги ҳисобни олиб келишганини,
ҳисоб учун сумкасидан 200 АҚШ доллари олиб бериб юборганини, унга
сўм қилиб, қайтим олиб келиб беришганини, тунги клубда ўтирган
вақтида Хоразмлик “Сардор” исмли йигит билан танишиб қолганини ва у
билан бирга ўтиришни таклиф қилганини, у рози бўлганини ва у билан
бирга ўтирганини, соат тахминан 04:00гача бўлган вақт оралиғида кейин
билишича “Асила” ва “Сабина” исмли қизлар билан столда ўтирганини,
тахминан соат 04:00дан кейин “Ўғилой” исмли қиз билан тонги соат
тахминан 07:00гача бўлган вақт оралиғида столда ўтиришганини, унга
тахминан 07:00ларда иккинчи марта столнинг ҳисоби келганини, яна
валюта билан тўлашини айтганида, ўша ерда бўлган “Фаррух” исмли иш
юритувчи валюта олмасликларини айтишганини, шунда у бу ерларни
яхши билмаганлиги сабабли “Фаррух” уни ўзига тегишли “Малибу”
русумли автомашинасида олиб бориб келадиган бўлганини, шундан сўнг
“Фаррух”нинг танишидан 300 АҚШ долларини тахминан 4.000.000 сўмга
алмаштириб келишганини, у иккинчи ҳисобни тўлаганини ва ҳисоби
бўйича сумкасида 2.500 АҚШ доллари пуллари қолганини, соат 07:00да у
ҳисобни тўлаб чиққанидан сўнг ташқарига чиққанин, йўл ёқасидаги
бекатда сумканинг ичидаги пулларни санаганида 1.700 АҚШ доллари
қолганини, шунда у билан охирги марта ўтирган “Ўғилой” исмли қиз
билан кўришиб, мехмохонага таклиф қилганини ва унга 100 АҚШ
доллари берганини, сумкасида 1.600 АҚШ доллари қолганини, шундан
сўнг телефон аппарати йўқлигини билиб, ичида 1.600 АҚШ доллари
бўлган сумкасини “Ўғилой”га бериб, пастга телефон аппаратини олиш
мақсадида тушганини, пастга тушган вақтида ўтирган столида телефон
аппарати йўқ эканини кўрганини, телефон аппаратини қаердандир
топиб олиб келиб беришганини, тахминан 5 дақиқа ўтганидан сўнг
кўчага чиққанини ва “Ўғилой”ни қидирганини аммо уни топа
олмаганини, шунда ўша ерда ишловчи шахслар унга сумкани олиб келиб
беришганини, у гумонланиб сумкасини очиб қараганида ичида
1.600 АҚШ долларидан 500 АҚШ доллари қолганини кўрганини, у
4
“Фаррух” исмли шахсга пуллари йўқолганини айтиб, “Ўғилой”ни топиб
беришини сўраганини, “Фаррух” “Ўғилой”ни топиб клубга чақирганини,
шунда “Ўғилой” ҳеч қандай пулларни олмаганини фақатгина 100 АҚШ
доллари олганини айтганини, шундан сўнг “Ўғилой” ва унинг дугонаси
билан бирга мехмохонага кетишганини, машинанинг орқа қисмида
“Ўғилой” билан ўтириб кетганини, мошинанинг орқа қисмида сумкани
ўртага қўйганини, йўлда кетаётган вақтида “Ўғилой” сумка тарафда
қанақадир ҳаракатлар қилаётганини кўрганини, аммо маст бўлганлиги
сабабли унинг ҳаракатларига эътибор бермаганини, мехмохонага
борганида таксига жавоб бериб юборганини, мехмохонага киришганини,
улар паспортсиз рухсат бермасликларини айтишганини, шунда “Ўғилой”
паспорт олиб келиши кераклиги учун яшаш хонадонига йўлга
чиққанини, кейин Чилонзор метро бекати яқинига боришганини ва
“Ўғилой” паспортини олиш мақсадида уйига кетганини, орадан 1-2
дақиқа ўтганидан сўнг “Ўғилой”га “Хуррият” қўнғироқ қилганида
телефон аппарати ўчирилган бўлганини, шундан сўнг “Хуррият” ҳам
таксига ўтириб кетиб қолганини, эртаси, яъни 17 июнь куни иш
бошқарувчи “Фаррух”ни телефон номерини топганини ва унга қўнғироқ
қилиб, пулларини ўша ерда ишловчи қизлар олиб кетганини айтганини,
шунда “Фаррух” уни клубга олиб кетганини, клубда “Ўғилой”ни чақириб
берганини ва ундан пулларини сўраганида фақатгина 100 АҚШ доллари
олганини, қолган пулларни бирга ўтирган “Сардор” исмли йигитдан
сўрашни айтганини, у камерани очиб беришларини айтганини, “Фаррух”
камералар ўчиб кетганини айтганини, “Ўғилой” ундан олган 100 АҚШ
долларини сўм миқдорида қайтариб берганини, шундан сўнг 18 июнь
куни клубга келганини ва Сардор исмли йигитни топиб беришларини
айтганини ва “Фаррух” у йигитни топиб берганини, “Сардор” билан
гаплашганида, у пулларни олмаганини айтганини, унга етказилган
1.900 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарарни ундириб, судланувчига
нисбатан қонун доирасида жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ С.Айтешова суд мажлисида, 2024 йил январь ойидан буён
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани "Кўтарма" МФЙ ҳудудида жойлашган
"Париж" тунги клубида ишлаб келишини, 2024 йил 16 июнь куни ҳар
доимгидек ўз ишлари билан клубга борганини ва ишни бошлаганини,
ўша куни клубга борган вақтида унга нотаниш шахс келганини ва
аквариум олдидаги столга бир ўзи бориб ўтирганини, бироз вақт ўтиб у
“Асила”ни бирга ўтиришга таклиф қилганини, шундан сўнг уни ҳам
ўтиришга таклиф қилганини, шунда у ҳам бориб ўтирганини, у билан
ўтириб алкоголсиз коктейл истеъмол қилганини, шунда мехмон Хоразм
вилоятидан эканини билганини, бироздан сўнг мехмоннинг кайфи ошиб
қолганини, уларга мехмонхонага бирга кетишни таклиф қилганини, улар
рад жавобини берганини, бироз вақт ўтиб мижоз “Сардор” исмли йигит
5
билан танишиб қолганини, уни ҳам бирга ўтиришган таклиф қилганини,
мижоз билан тортишиб қолганлиги сабабли столдан туриб кетишганини,
шундан сўнг мижознинг столига Мадина(Ўғилой) ва Мубина(Махлиё)
исмли қизлар келиб ўтиришганини, тахминана соат 05:00гача “Махкам”
ва “Ўғилой” гаплашиб туришганини кўрганини, “Махкам” “Ўғилой”га
100 АҚШ доллари берганини кўрганини, сўнг улар билан нима бўлганини
билмаслигини, орадан бир ҳафта ўтганидан сўнг “Ўғилой” “Махкам”
исмли мижознинг 1.700 АҚШ долларини олганини эшитгани ҳақидаги
кўрсатуви билан;
гувоҳ А.Амонова суд мажлисида, 2023 йил октябрь ойидан буён
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани "Кўтарма" МФЙ ҳудудида жойлашган
"Париж" тунги клубида ҳар хил лавозимларда ишлаб келаганини,
2024 йил 16 июнь куни ҳар доимгидек ўз ишлари билан клубга борганини
ва ишни бошлаганини, ўша куни клубга борган вақтида унга нотаниш
шахс келганини ва аквариум олдидаги столга бир ўзи бориб ўтирганини,
бироз вақт ўтиб уни бирга ўтиришга таклиф қилганини, у шунда унинг
олдига бориб ўтирганини, у билан ўтириб спиртли ичимлик истеъмол
қилганини, шунда унинг Хоразм вилоятидан эканлигини билганини,
унга клубдаги “Сабина” исмли қиз ҳам ўтиришини айтганини, у ҳам бирга
ўтирганини, дастлаб мижоз биз билан бирга рақсга тушганини ва бир
неча маротаба чўнтагидан 5.000 сўмлик купюрадаги пулларни
берганини, “Сабина” у билан тахминан бир соат ўтирганини, мижоз
уларга хар бир стакан спиртли ичимлик истеъмол қилганларида 50.000
сўмдан берганини, сўнг мижоз унга бирга кетишни таклиф қилганини у
шунда бормаслигини айтганини, “Сабина”га ҳам таклиф қилганини, аммо
“Сабина” ҳам рози бўлмаганини, бироз вақт ўтиб мижоз “Сардор” исмли
йигит билан танишиб қолганини, орадан бироз вақт ўтиб мижознинг
столига Мадина(Ўғилой) ва Мубина(Махлиё) исмли қизлар келиб
ўтирганини, улар билан бирга Сардор ҳам ўтирганини, сўнг улар билан
нима бўлганлигини билмаслиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ С.Сафарбаев суд мажлисида, 2024 йил 16 июнь куни соат
01:00ларда Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Кутарма" МФЙ ҳудудида
жойлашган "Париж" номли тунги клубга ўртоғи “Жасур” исмли шахсни
олдига борганини, борганидан сўнг Жасур билан кўришиб ён атрофни
кузатиб турганини, бироз вақт ўтиб Жасур унга акварим-2 столида
ўтирган одамни кўрсатиб қизлар билан анчадан бери ўтирганини ва у
Хоразм вилоятидан эканини айтиб қолганини, шунда "мазза килорин"
деб унинг ҳаракатларини кузата бошлаганини, унинг олдида дастлаб
клубда ишловчи Асила ва Сабина исмли қизлар ўтирганини кўрганини,
соат тахминан 03:00ларда ташқарига “Жасур” билан чиқиб келганини,
шунда Жасур уйига кетганини, яна қайтиб клубга тушганини, клубнинг
хожатхонасига кирганида Жасур унга айтган Хоразмлик шахс турганини
кўрганини, шунда ундан қаерданлигини сўраганини, Янгибозор
6
Янгибозорлик кейинчалик билишича М.Юсупов уни бирга ўтиришга
таклиф қилганини, дастлаб ўтирмаслигини айтганини, аммо у қўймасдан
уни столга ўтиригизганини, М.Юсуповнинг олдида Мадина, Асила ва
бошқа қизлар ўтирган бўлганини, М.Юсупов кўп спиртли ичимлик
ичганлиги сабабли хуши ўзида эмаслигини, у озроқ ўтириб у ердан
турганини, шунда клубда иш бошқарувчи бўлиб ишловчи “Фаррух” исмли
йигит келганини ва М.Юсуповга тегишли қора рангдаги сумка ва кепкани
олиб М.Юсупов билан у ердан кетганини, аммо қаерга кетганини
кўрмаганини, бироз вақт ўтиб М.Юсупов сумкаси билан қайтиб келиб ўзи
ўтирган столга ўтирганини, шунда М.Юсупов уни чақирганини, у
М.Юсуповнинг олдига борганини, шунда у яна уни ўтиришга мажбур
қилганини, у яна ўтиришга мажбур бўлганини, сўнг М.Юсупов клубдаги
Мадинани чақирганини ва бирга кетишни таклиф қилганини, у озроқ
ўтириб у ердан туриб кетганидан сўнг М.Юсупов келиб барчадан
Мадинани қидира бошлаганини ва бирга олиб кетишини қайта-қайта
айтиб юрганини ва Фаррух исмли иш бошқарувчисига бориб топиб
беришини айтганини, орадан бироз вақт ўтиб клубнинг барида М.Юсупов
спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганини кўрганини ва
М.Юсуповнинг олдига борганида бармен ҳисоб қилишини иш вақти
тугаганлигини айтганини, шунда М.Юсупов ундан сумкасидан пул олиб
беришини айтганини, ундан сумкаси қаерда эканлигини сўраганида, у
ўтирган столи диванида турганини айтганини, у столга борганида
столни йиғиштираётган Акмал исмли йигит М.Юсуповга тегишли
сумкани ковлаб турганини кўрганини, шунда унга “нима қиляпсан”
деганида у қўрқиб “Фаррух” исмли иш бошқарувчи айтганини шунинг
учун текширганини айтиб унга сумкасини берганини, у М.Юсуповнинг
олдига бориб сумкасини берганини, бироз вақт ўтиб уни олдига “Акмал”
исмли бола келиб, уни клубнинг каридорига Хуррият исмли аёлнинг
олдига олиб чиққанини, шунда у Акмалнинг қилган ишини нотўғри, ИИО
ходими сумкасини текшириш кераклигини айтганини, шунинг учун
сумкасини очиб текширганини тушунтирмоқчи бўлганини, унга ҳечнарса демаганини, сўнг М.Юсупов у билан кўчага чиққанини, шунда
М.Юсупов сумкасида бўлган пулларни санаганида 1.700 АҚШ доллари
колганини айтганини ва ҳисоби бўйича 3.000 АҚШ долларидан 2.800 ёки
2.700 АҚШ доллари қолиши керак эканлигини тахминан 200 ёки 300 АҚШ
доллари еб ичганлигини айтганини, сўнг клубдан Ў.Асқаралиева
(Мадина) ва Махлиё (Мубина) исмли кизлар чиққанини, сўнг М.Юсупов
уларнинг олдига борганини ва Ў.Асқаралиевани яқинда жойлашган
бекат олдига олиб борганини ва ўша ерда у билан гаплашиб турганини, у
эса клуб яқинида Махлиё (Мубина) билан гаплашиб турганини, бироз
вақт ўтиб у клубдан чиққан Асила ва бошқа қизлар билан у ердан кетгани
ҳақидаги кўрсатуви билан;
7
кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган
жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган
фотосуръатлар, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш
баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда
жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан
тўлиқ исботини топган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг
2025 йил 05 мартдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
416,417-моддаларига асосан Асқаралиева Ўғилой Миродилжон қизига
оид жиноят иши материаллари, бошқа шахсларни ишда айбланувчи
тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асосларни аниқлаш билан
боғлиқ процессуал ҳаракатлар ўтказиш учун 30 (ўттиз) кун муддатга
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорига юборилган.
Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси
Т.Терикуловнинг 2025 йил 05 апрелдаги М.Тохирова, Ф.Салиев,
А.Хасанов, Н.Фарахутдинов ва С.Сафарбаевларга оид жиноят ишининг
бир қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига
асосан тугатиш ҳақидаги қарори қабул қилинган.
Суд, судланувчи Ў.Асқаралиеванинг суд жараёнида берган
кўрсатувларидаги баёноти ва келтирган важларига Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддаларини талаби асосида баҳо
бериб, тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчининг келтирган важларига танқидий баҳо
бериб, келтирган важларини тўла ишончга сазовор эмас деб, муқаррар
жазодан қутилиш мақсадида келтирилган деб ҳисоблаб, судланувчининг
келтирган важлари жабрланувчи ва гувоҳларнинг аризалари ва
тушунтириш хатлари, юзлаштириш баёномалари ҳамда иш
материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан тўла инкор этилади.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Ў.Асқаралиеванинг 2-эпизод бўйича - “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист
бўла туриб, такроран, жабрланувчи М.Юсуповнинг 500 АҚШ долларини
киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиш”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Ў.Асқаралиеванинг 1-эпизод бўйича - “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист
бўла туриб, жабрланувчи М.Юсуповнинг 1.900 АҚШ долларини киссавурлик
йўли билан яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган
8
3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган бўлса-да унинг
ҳаракати “киссавурлик йўли билан” зарурий белгиси билан нотўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил
30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик
билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 2-бандида, жабрланувчининг эгнида
бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка,
чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талон-торож
қилиш киссавурлик деб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифланади.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Ў.Асқаралиева
жабрланувчи М.Юсуповнинг, унутиб қолдирилган телефон аппаратини
олиб чиқиш мақсадида “Parij” номли тунги клубга кириб кетганидан
фойдаланиб, унинг сумкасида бўлган 1.900 АҚШ долларини ўғирлаб
кетган, яъни жабрланувчининг сумкаси бевосита ёнида бўлмаган.
Юқоридагиларга
асосан,
Ў.Асқаралиеванинг
айбловидан
юқоридаги эпизод бўйича “киссавурлик йўли билан” зарурий белгисини
чиқаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси
талабига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун
етарли бўлиши керак.
Суд, судланувчи Ў.Асқаралиевага нисбатан жазо тайинлашда унинг
аёллигини, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини,
оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини, икки нафар вояга етмаган
фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам қасддан
жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
9
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи Ў.Асқаралиевага нисбатан жазо тури ва
миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси
талабига амал қилиб, ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган
одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят
учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
у айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ
жазо тайинлашни, шунингдек, мазкур ҳукм бўйича содир этилган жиноят
жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2025 йил 3 февралдаги
ҳукмига қадар содир этилганини инобатга олиб, ЖКнинг 59-моддаси
8-қисми тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 07-сонли
қарорининг 35-бандига кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган
шахснинг вояга етмаган болалари, кекса ота-оналари, қарамоғида бошқа
шахслар бўлса ва улар қаровсиз ҳамда ёрдамсиз қолаётган бўлса, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 476-моддасига мувофиқ айблов
ҳукмини чиқариш билан бир вақтда уларни қариндошлари ёки бошқа
шахсларнинг ва муассасаларнинг васийлигига ёки ҳомийлигига
топшириш, маҳкумнинг қаровсиз қолаётган мол-мулки ёки уй-жойи
бўлса, уларни қўриқлаб туриш чораларини кўриш тўғрисида ажрим
чиқаради. Агар ушбу масалалар айрим сабабларга кўра ҳукм чиқариш
билан бир вақтда суд томонидан ҳал қилинмаган бўлса, улар суднинг
тақдимномаси асосида умумий асосларда қонунда белгиланган тартибда
ҳал қилинади деб тушунтириш берилган.
Суд муҳокамаси жараёнида Ў.Асқаралиева икки нафар вояга
етмаган фарзандлари қаровсиз қолмагани, биринчиси собиқ турмуш
ўртоғи қарамоғида, иккинчиси онасининг қарамоғида қолгани ҳақида
кўрсатув бериб ўтган.
Суд бундай ҳолатда Ў.Асқаралиеванинг икки нафар вояга етмаган
фарзанди қаровсиз қолмагани сабабли, уларнинг тақдирини бирор
10
шахснинг ёки муассасасининг васийлигига ёки ҳомийлигига топшириш
орқали алоҳида ажрим чиқариш йўли билан ҳал қилиш лозим деб
топмайди.
Шунингдек суд, жабрланувчига етказилган моддий зарарни
судланувчи Ў.Асқаралиевадан жабрланувчи М.Юсуповнинг фойдасига
1.900 АҚШ долларини сўмга нисбатан қийматда (Марказий банк
маълумотига кўра, 27.05.2025 йил кунига 1 АҚШ доллари 12.900 сўмни
ташкил қилади), жабрланувчи М.Юсупов фойдасига 24.510.000 сўм
қийматда ундиришни лозим топади.
Судланувчи Ў.Асқаралиева томонидан жабрланувчи М.Юсуповга
500 АҚШ доллари қайтарилганини инобатга олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Асқаралиева Ўғилой Миродилжон қизи (ASQARALIYEVA O’G’ILOY
MIRODILJON QIZI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Асқаралиева Ўғилой Миродилжон қизига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида илгариги ҳукм билан
тайинланган жазонинг ўталган қисмини қисман қўшиш йўли билан узилкесил 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Асқаралиева Ўғилой Миродилжон қизига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 03 октябрдан 06 октябрга
қадар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушлаб
турилган вақти (3 кун) тайинланган жазоси муддатидан чегириб
ташланиб, ўташ учун 3 (уч) йил 5 (беш) ой 27 (йигирма етти) кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 06 декабрдан бошлаб ҳисоблансин.
Ў.Асқаралиевага нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Судланувчи
Асқаралиева
Ўғилой
Миродилжон
қизидан
жабрланувчи Юсупов Махкамбек Икромбаевич фойдасига 24.510.000 сўм
ундирилсин.
Манфаатдор томонга етказилган бошқа моддий ва маънавий
зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
11
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.А.Мухиддинов
12