Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1402-2202/2265 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "AMINA GOLD INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1019835 Claim ID 3097902 PDF Hash 764839f945052829... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 295-моддаси ИПКнинг 295 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1405-2202/2265-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда марузачи судья М.Тоғаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья О.Нуримов маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (кассация шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тошкент 2023 йил 6 февраль шаҳри Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмонов раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили Б.Асланов (2023 йил 2 февралдаги 22-13587-сонли ишончнома), “Amina Gold Invest” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Рахимов (2023 йил 1 февралдаги 10-сонли ишончнома) иштирокида Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “Amina Gold Invest” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан берилган “Amina Gold Invest” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан «Amina Gold Invest» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 14 415 288.3 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими билан ариза кўрмасдан қолдирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими бекор қилинган ва иш кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилган. «Amina Gold Invest» масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган «Amina Gold Invest» масъулияти чекланган жамияти вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра «Amina Gold Invest» масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, «Amina Gold Invest» масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қия чизиқча орқали бошқа номаълум шахс томонидан имзоланмаган. «Amina Gold Invest» масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг ҳужжатлардаги имзосидан кассация шикоятидаги имзо кескин фарқ қилади. Демак, «Amina Gold Invest» масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти жамият раҳбари томонидан эмас, балки бошқа шахс томонидан имзоланган. Суд мажлисида иштирок этган «Amina Gold Invest» масъулияти чекланган жамияти вакили ўз тушунтиришида кассация шикояти бош ҳисобчи томонидан имзоланганлигини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 63- моддасига кўра, судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак. «Amina Gold Invest» масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини имзолаган шахсга кассация шикоятини жамият номидан имзолаш ваколатини берувчи ишончнома судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 295-моддасига кўра, агар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради. Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати “Amina Gold Invest” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, бу тоифадаги даъволар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божидан озод этилганлигини инобатга олишни, “Amina Gold Invest” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини “Amina Gold Invest” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдиришни лозим топади. 4 Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 283, 295-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: “Amina Gold Invest” масъулияти чекланган жамияти томонидан Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан берилган кассация шикояти кўрмсдан қолдирилсин. “Amina Gold Invest” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ҳайъат Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев С.Рахмонов аъзолари: