Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/2647 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SAIDAZIMSHOH масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Lux COMFORT GREDIT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1220979 Claim ID 3096974 PDF Hash cde04b6bbcafeffe... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 февраль 4-1105-2202/2647-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафларсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “SAIDAZIMSHOH” МЧЖ манфаатида жавобгар “LUX COMFORT CREDIT” МЧЖдан 20.000.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SAIDAZIMSHOH” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “LUX COMFORT CREDIT” МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 20.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Даъвогар вакили суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабадор қилинган. Палата суд муҳокамасини ўз вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали жавобгарга юборилган. Гибрид почта хизматининг маълумотига кўра жавобгарга суд ажрими етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд даъвогар ва жавобгарнинг суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини, палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраганликларини инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган шартномадан келиб чиққан. ФК 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар томонидан 2021 йил 18 октябрдаги 74/2021-сонли шартнома бўйича қурилиш материаллари деган тўлов мақсади асосида жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2021 йил 22 октябрдаги 68-сонли тўлов топшириқномаси билан 10.000.000 сўм ва 2021 йил 10 ноябрдаги 82-сонли тўлов топшириқномаси билан 10.000.000 сўм ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўтказиб берилган пул маблағи бўйича даъвогар билан шартнома тузмаган, шунингдек пул маблағини қайтариш ёки қурилиш молларини етказиб бериш чораларини кўрмаган. Шу сабабли палата даъвогар манфаатида даъво ариза билан мурожат қилиб 20.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларига кўра, яъни 2021 йил 18 октябрдаги 74/2021-сонли шартнома бўйича қурилиш материаллари деган тўлов мақсади асосида жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2021 йил 22 октябрдаги 68-сонли тўлов топшириқномаси билан 10.000.000 сўм ва 2021 йил 10 ноябрдаги 82-сонли тўлов топшириқномаси билан 10.000.000 сўм ўтказиб берилган бўлсада, бироқ, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома тақдим қилинмади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи хатбошисига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогарга хизмат кўрсатган ХАТБ “Давр банк” Чилонзор филиали томонидан тақдим этилган маълумотномасида 2021 йил 22 октябрдан даъвогарнинг ушбу банкдаги ҳисоб рақами ёпилгунича, яъни 2022 йил 4 август кунига қадар жавобгар томонидан 20.000.000 сўм пул маблағи даъвогарнинг асосий ҳисоб рақамига келиб келиб тушмаганлиги маълум қилинган. Шунингдек, айни вақтда даъвогарга хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ Сергели филиалининг 2023 йил 6 февралдаги 02/1-287/03-сонли маълумотномасида даъвогарнинг асосий рақамига 2022 йил 4 августдан 2023 йил 6 февралга қадар жавобгарнинг ҳисоб рақамидан 20.000.000 сўм пул маблағи келиб тушмаганлиги маълум қилинган. Даъвогар вакилининг аввалги суд мажлисида берган тушунтириши, 2021 йил 22 октябрдаги 68-сонли тўлов топшириқномаси ва 2021 йил 10 ноябрдаги 82-сонли тўлов топшириқномаси ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар асосида жавобгарнинг даъвогардан 20.000.000 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 20.000.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик бандига мувофиқ кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. 4 Суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантирилганлиги боис, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 400.000 сўм давлат божи ҳамда жавобгардан даъвогарга олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек 2023 йил 20 январдаги суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли видеоконференцалоқа харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “LUX COMFORT CREDIT” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “SAIDAZIMSHOH” МЧЖга 20.000.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажатлари, умумий миқдорда 20.024.000 сўм пул маблағи; - республика бюджети (ягона ҳисобварағи)га 400.000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.Эшмирзаев