Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2104/2046 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қурилиш конструкция таъминоти унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый MIRIKOMIL FAYZ хусусий корхонаси
Source ID 1014030 Claim ID 3073914 PDF Hash 3fd050ea95b846ae... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Мазкур Кодекс 262-моддаси Мазкур Кодекс 262 code_article
ИПКнинг 127-моддаси ИПКнинг 127 law
Мазкур Кодекс 128-моддаси Мазкур Кодекс 128 code_article
ИПК 121-моддаси ИПК 121 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
йича иш юритиш ИПК 273-моддаси йича иш юритиш ИПК 273 law
илишни ИПК 268-моддаси илишни ИПК 268 law
буни ИПКнинг 68-моддаси буни ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2104/2046-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ф.Муродов Апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этган судья – М.Кодирова Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили Б.Каримов, жавобгарнинг вакиллари О.Холов (раҳбар), Н.Жалоловнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Qurilish konstruksiyalari ta'minot” унитар корхонаси манфаатида жавобгар “Mirkomil fayz” хусусий корхонасига нисбатан даъвогарга тегишли Бухоро шахар Х.Дўстлиги кўчаси 9-уйда жойлашган ЖБИ-2 заводи ҳудудидан мажбурий тартибда чиқариш ва жавобгардан 28 188 000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят судининг 2021 йил 20 декабрдаги ажрими устидан “Mirkomil fayz” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Qurilish konstruksiyalari ta'minot” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Mirkomil fayz” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, уни даъвогарга тегишли Бухоро шахар Х.Дўстлиги кўчаси 9-уйда жойлашган ЖБИ-2 заводи ҳудудидан мажбурий тартибда чиқаришни ва жавобгардан 28 188 000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгарни даъвогарга тегишли Бухоро шаҳар Х.Дўстлиги кўчаси 9-уйда жойлашган ЖБИ-2 заводи ҳудудидан мажбурий тартибда чиқариш, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 010 144,23 сўм зарар (бой берилган фойда) ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро вилоят судининг 2021 йил 20 декабрдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 20 декабрдаги ажримини бекор қилишни ҳамда апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Жавобгарнинг вакиллари кассация шикояти важларини қувватлаб, апелляция инстанцияси суди жавобгарга ҳал қилув қарори почта орқали юборилганлигига, жавобгарнинг манзилида уни Ҳикматов қабул қилганлигига асосланганлиги, бироқ бундай шахс “Mirkomil fayz” хусусий корхонасида ишламаганлиги, шу сабабли апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги, иш судда кўриб чиқилган вақтда ва ҳозирда ҳам “Mirkomil fayz” хусусий корхонасининг манзили Бухоро шаҳар Х.Дўстлиги кўчаси 9-уйда бўлганлигини маълум қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, 2021 йил 20 декабрдаги ажримни бекор қилишни ҳамда апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилишни сўрадилар. Даъвогарнинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 2 августдаги жавобгардан қарз ундириш ва уни мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги ижро варақаси 2021 йил 18 августда мажбурий ижрога топширилганлиги, ижро варақаси бўйича давлат ижрочилари томонидан 2021 йил 24 августда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ва ижро ҳаракатларини амалга ошириш бошланганлиги, шундан сўнг ижро ҳужжатида кўрсатилган 9 млн. сўм эвазига даъвогарга темир-бетон маҳсулотлари бериш орқали жавобгар томонидан қоплаб берилганлиги, аммо мажбурий тартибда чиқарилмаганлигини маълум қилиб, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Палата суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Мазкур Кодекс 262-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Аниқланишича, мазкур иш бўйича шикоят қилинишига асос бўлган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 2021 йил 1 июлда қабул қилинган. Ушбу ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан шикоят беришнинг қонунда белгиланган муддатларидан ҳам уч ойдан ортиқ вақт ўтказиб юборилиб, 2021 йил 13 декабрда апелляция шикояти берилган. Жавобгар муддатнинг ўтказиб юборилишига суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар томон хабардор қилинмаганлигини сабаб қилиб кўрсатган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, биринчи инстанция судининг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида 2021 йил 14 июндаги ажрими тарафларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилиш мақсадида шу куннинг ўзида жавобгарнинг манзилига, яъни Бухоро шахар Х.Дўстлиги кўчаси 9-уйга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилган. Почтанинг мазкур хатни жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги маълумотномасида ушбу хат 2021 йил 17 июнда Эргашевага топширилганлиги қайд этилган. ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. Мазкур Кодекс 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Бундан ташқари, биринчи инстанция судининг 2021 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори жавобгарга худди шу тартибда юборилганда, почта жўнатмаси 2021 йил 10 июлда Хикматовга топширилганлиги судга маълум қилиниб, маълумотнома берилган. Демак, бундан кўринадики, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ва ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги 2021 йил 10 июлда маълум бўлган. ИПК 121-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатлар ёки суд томонидан тайинланган муддат ўтиши билан процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 7-бандида, ИПК 262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилиши лозимлиги, агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, тугатилиши ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, шикоятни иш юритишга қабул қилишни ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан рад этиб, қонуний тўхтамга келган. Жавобгар вакилининг апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарори жавобгарнинг манзилида Ҳикматов қабул қилганлигига асосланганлиги, бироқ бундай шахс “Mirkomil fayz” хусусий корхонасида ишламаганлиги ҳақидаги важлари асоссиздир. Чунки, жавобгарга ушбу эътирозини даллилар билан тасдиқлаш учун имкон бериш мақсадида суд мажлиси бошқа кунга қолдирилган бўлса-да, бироқ буни ИПКнинг 68-моддасига биноан исботлаб бермади. Қолаверса, мазкур иш бўйича 9 010 144,23 сўм зарарни қоплаш мақсадида жавобгар томонидан даъвогарга темир-бетон маҳсулотлари берилганлиги жавобгарнинг мазкур низодан хабардор бўлганлигидан далолат беради. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Суд, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим чиқарган. Шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириш, 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини жавобгардан ундириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Бухоро вилоят судининг 2021 йил 20 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, “Mirkomil fayz” хусусий корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Mirkomil fayz” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов