← Назад
Решение #660846 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 06 февраль
4-1405-2302/18-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар ЖЖЖга
нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Суяров (ишончнома
асосида) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ Самарқанд филиали ва ЖЖЖ ўртасида
2020 йил 22 июлда кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк қарз
олувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 09 январдаги 14-сонли қарорига асосан
Class Dominator-130 Kombayn қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун 800 000
000 сўм кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида
фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган, кредит таъминоти сифатида ЖЖЖга
тегишли Class Dominator-130 Kombayn, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель
русуми дизел, двигатель рақами № 0170080, завод рақами № С 1400075, ранги яшил,
давлат рақам белгиси 30 FA 223 комбайн техникаси гаровга қўйилган, ЖЖЖ томонидан
кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит асосий қарзи
ва фоизи белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги сабабли, даъвогар ХХХ
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
судга жавобгар ЖЖЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
559 951 687 сўм муддатли асосий қарзи ва 206 133 328 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1
800 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзни ундиришни, ундиришни гаровга қўйилган
мулкка қаратишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Х.Суяров кўрсатма бериб,
даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, кредит шартномаси шартлари
қарздор томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли, банк фойдасига жавобгар
ЖЖЖдан 559 951 687 сўм муддатли асосий қарзи ва 206 133 328 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 1 800 000 сўм муддати ўтган фоизини ундиришни, ундирувни жавобгарга
тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўради.
Жавобгар ва Палата вакиллари суд муҳокамасида иштирок этмади, суд ЎзР
ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида
кўришни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакили кўрсатмаларини таҳлил этиб,
қуйидаги асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ Самарқанд филиали (кейинчалик банк) ва ЖЖЖ (кейинчалик қарз
олувчи) ўртасида 2020 йил 22 июль куни 436-сонли кредит шартномаси тузилган,
кредит шартномаси асосида Class Dominator-130 Kombayn техникасини сотиб олишучун
йиллик 5 % устама тўлаш шарти билан олти йил муддатга 800 000 000 сўм кредит
ажратиши, қарз олувчи эса ўз навбатида кредитни муддатли мажбурият асосида
белгиланган муддатларда қайтариши белгиланган.
ХХХ ва ЖЖЖ ўртасида 2020 йил 02 сентябрь куни кредитни қайтармаслик
хавфини олдини олиш мақсадида гаров шартномаси тузилган. Ипотека
шартномасига кўра, «Ипотекага қўювчи» - ЖЖЖ томонидан ўзига тегишли Class
Dominator-130 Kombayn, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми дизел,
двигатель рақами № 0170080, завод рақами № С 1400075, ранги яшил, давлат рақам
белгиси 30 FA 223 комбайн техникаси гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган мулк
тарафлар ўртасида 480 000 000 сўмга баҳоланган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра
ЖЖЖнинг тўлов топшириқномасига асосан 800 000 000 сўм пул маблағини ўтказиб
берган.
ЖЖЖ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва
кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида
2021 йил 06 июнь ҳолатига 559 951 687 сўм муддатли асосий қарзи ва 206 133 328 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 1 800 000 сўм муддати ўтган фоизи тўланмасдан шартнома
шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Қарзни қайтариш ва шартномани бекор қилиш тўғрисида банк томонидан
қарздор ЖЖЖ бир неча бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ЖЖЖ
мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит
қарзини қайтармаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак,
744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган
пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади, 292-моддасига кўра кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг
4-бандида кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан
бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият
жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу қарорнинг
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, у
қаноатлантирилиши лозим.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши, яъни
ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан ЖЖЖга кредит маблағи
ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ
бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ
фойдасига 559 951 687 сўм муддатли асосий қарзи ва 206 133 328 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 1 800 000 сўм муддати ўтган фоизини ундиришни, ундирувни гаровга
қўйилган жавобгарга тегишли ЖЖЖга тегишли Class Dominator-130 Kombayn, 2018
йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми дизел, двигатель рақами № 0170080, завод
рақами № С 1400075, ранги яшил, давлат рақам белгиси 30 FA 223 комбайн техникасига
қаратишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 559 951 687 сўм муддатли асосий
қарзи ва 206 133 328 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 800 000 сўм муддати ўтган фоиз,
жами бўлиб, 767 885 015сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаровга қўйилган жавобгар ЖЖЖга тегишли Class Dominator-130
Kombayn, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель русуми дизел, двигатель рақами №
0170080, завод рақами № С 1400075, ранги яшил, давлат рақам белгиси 30 FA 223
комбайн техникасига қаратилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига
15 357 700,3 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев