← Назад
Решение #660869 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 985 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 200 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 06 февраль
4-1304-2302/92-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “УФҚДАГИ САРОЙ”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Дўстлик туман мактабгача
таълим бўлимидан 117.534.436 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даьвогар
“УФҚДАГИ
САРОЙ”
масъулияти
чекланган
жамияти
раҳбари
Ш.Мамасодиқов, жавобгар Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими раҳбари
Р.Фозилова, Б.Исмоилов (ишончнома асосида), Ў.Бурхонов, Л.Маматова (эркин
тингловчи сифатида), учинчи шахслар Дўстлик туман молия бўлими вакили
Х.Бобоев (ишончнома асосида),
Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармаси вакили Д.Мусурманов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “УФҚДАГИ САРОЙ” масъулияти чекланган жамияти судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Дўстлик туман мактабгача
таълим бўлимидан 117.534.436 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан иш юзасидан Жиззах
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Дўстлик туман молия бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб, даъво
аризасидаги важларни қувватлаб, Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими
билан 2022 йил 12 июль куни тузилган шартномага асосан Дўстлик тумани
Манас МФЙ ҳудудидаги 17-сонли мактабгача таълим муассасаси биносининг
иситиш тизими таъмирлаб берилганлигини, бироқ бир неча марта мурожаат
қилишига қарамасдан, жавобгар томонидан пул маблағи ўз вақтида
тўланмаганлигини, бунинг оқибатида жамият қийин аҳволга тушиб қолиб,
ишчиларига иш ҳақини ҳам тўлаб бераолмаётганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан 117.534.436 сўм зарарни
ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб,
ҳақиқатдан ҳам Дўстлик тумани Манас МФЙ ҳудудидаги ДМТТ томонидан
бинони иситиш тизими ишдан чиққанлиги сабабли уни таъмирлаш юзасидан
мурожаат келиб тушганлигини, шу сабабли иситиш тизимини таъмирлаш
юзасидан “УФҚДАГИ САРОЙ” масъулияти чекланган жамияти билан
шартнома тузилганлигини, бироқ ўша вақтда Дўстлик туман мактабгача таълим
бўлими ҳисобида ортиқча пул маблағи бўлмаганлигини, шу боис тарафлар
ўртасида шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш имкони бўлмаганлигини,
шу боис бажарилган ишлар учун қарздорликни бугунги кунга қадар тўлаб
бериш имкони бўлмаганлигини, даъвогар томонидан ишлар ҳақиқатдан ҳам
тўлиқ бажариб берилганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармаси вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра бюджет
ташкилотлари
ва
бюджет
маблағлари
олувчиларнинг
бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича тузган шартномалари ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киришини, бундан
ташқари даъвогар ва жавобгар тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларини
бузганликларини билдириб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни ҳамда
қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан хусусий ажрим чиқаришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Дўстлик туман молия
бўлими вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, мазкур ҳолат қонун
талабларига зид ҳисобланишини, ушбу ҳолатда ваколатли тендир
комиссиясининг хулосаси ҳам мавжуд эмаслигини, бироқ шундай бўлсада
даъвогар томонидан шартнома бўйича ишлар бажарилиб, жавобгарга топшириб
қўйилганлигини ҳисобга олиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими “Буюртмачи” ва “УФҚДАГИ
САРОЙ” хуусусий корхонаси “Пудратчи” ўртасида 2022 йил 12 июль куни
46-сонли шартнома расмийлаштирилган.
Расмийлаштирилган шартномага кўра, “Пудратчи” ўз зиммасига
“Буюртмачи”нинг топшириғига кўра мазкур шартноманинг 1.2-бандида
кўрсатилган ишларни бажариш ва унинг натижасини бюртмачига топшириш
мажбуриятини, “Буюртмачи” эса ишларнинг натижасини қабул қилиб олиш ва
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, шартнома тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан
ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
муносабатлар шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан
ўтказилганидан сўнг вужудга келиши лозим. Бироқ, расмийлаштирилган
шартнома асосида “Пудратчи” томонидан 117.534.436 сўмлик ишлар
бажарилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, даъвогар томонидан
117.534.436 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳамда жавобгар томонидан
бажарилган ишлар ҳақи тўланмаганлиги оқибатида зарар кўрганлиги ишдаги
мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг
судга берган кўрсатмаларида ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
ФКнинг 985-моддасига кўра, зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби
билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда
зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда
тутилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Шу боис, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар Дўстлик
туман мактабгача таълим бўлимидан даъвогар “УФҚДАГИ САРОЙ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 117.534.436 сўм зарарни ундиришни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
200-моддаси биринчи қисмига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг
ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг
фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда,
уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга
ҳақлидир.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган шартнома қонунчилик талабларига зид равишда
ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги фактларини қўшимча
ўрганиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун Дўстлик туман прокуратурасига
хусусий ажрим чиқаришни лозим топади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг низо юзасидан важларини тинглаб,
даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар Дўстлик туман мактабгача
таълим бўлимидан даъвогар “УФҚДАГИ САРОЙ” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 117.534.436 сўм зарарни ундиришни, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан ишни
судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
14, 234, 985-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар Дўстлик туман мактабгача таълим бўлимидан даъвогар
“УФҚДАГИ САРОЙ” хуусусий корхонаси фойдасига 117.534.436 сўм зарар,
олдиндан ихтиёрий тўланган 1.175.344 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими мансабдор шахслари
томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатларини
қўшимча ўрганиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилсин
ва Дўстлик туман прокуратурасига юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев