Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/43 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OBI SANGZOR хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармаси
Source ID 1032785 Claim ID 3111094 PDF Hash 6dee5f4aae1ee9b4... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
тисодий процессуал кодексининг 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
исодий процессуал кодексининг 118-моддаси исодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 06 февраль 4-1304-2302/43-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “OBI-SANGZOR” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармасидан 749.915.000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даьвогар “OBI-SANGZOR” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Султонов, жавобгар Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармаси вакили А.Хамдамов (ишончнома асосида), учинчи шахс Дўстлик туман молия бўлими вакили Х.Бобоев (ишончнома асосида) ва Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили Д.Мусурманов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “OBI-SANGZOR” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармасидан 749.915.000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 20 январдаги ажрими билан иш юзасидан Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Дўстлик туман молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб, даъво аризасидаги важларни қувватлаб, Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармаси билан 2022 йил 28 апрель куни 31-сонли пудрат шартномаси тузилганлигини ва шу асосида ишлар бажариб берилганлигини, ишларни бажариш учун қурилиш материалларини қарзга олганлигини, жавобгар томонидан пул маблағи ўз вақтида тўланмаганлиги натижасида қарзларини тўлай олмай, қийин ахволга тушиб қолаётганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан 749.915.000 сўм зарарни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб, ҳақиқатдан ҳам “OBI-SANGZOR” масъулияти чекланган жамияти билан пудрат шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан жамият томонидан Дўстлик тумани, Наврўз МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни жорий таъмирлаш ишларини бажарганлиги, бироқ тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси маҳаллий бюджетда пул бўлмаганлиги сабабли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтмай қолганлигини, шу сабабли қарздорлик бугунги кунгача тўланмай қолганлигини, қарздорликни тўлаш чоралари кўрилишини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили тушунтириш бериб, томонлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича тузган шартномалари ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киришини, бундан ташқари даъвогар жавобгар тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларини бузганликларини билдириб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни ҳамда қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан хусусий ажрим чиқаришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Дўстлик туман молия бўлими вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, мазкур ҳолат қонун талабларига зид ҳисобланишини, ушбу ҳолатда ваколатли тендир комиссиясининг хулосаси ҳам мавжуд эмаслигини, бироқ шундай бўлсада даъвогар томонидан пудрат шартномаси бўйича ишлар бажарилиб, жавобгарга топшириб қўйилганлигини, бундай ҳолда туман молия бўлими Халқ депутатлари туман кенгашининг қарори асосида ушбу пул маблағини тўлаб беришга ҳақли эканлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармаси “Буюртмачи” ва “OBISANGZOR” хуусусий корхонаси “Пудратчи” ўртасида 2022 йил 28 апрель куни 31-сонли пудрат шартномаси расмийлаштирилган. Расмийлаштирилган шартномага кўра, “Пудратчи” ўз зиммасига “Буюртмачи”нинг топшириғига кўра ўз материаллари ёки “Буюртмачи”нинг материалларидан фойдаланиб, Дўстлик тумани, Наврўз МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни жорий таъмирлаш ишларини бажариш, “Буюртмачи” эса ишларнинг натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, шартнома тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Демак, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг вужудга келиши лозим. Бироқ, расмийлаштирилган шартнома асосида “Пудратчи” томонидан 749.915.000 сўмлик ишлар бажарилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, даъвогар томонидан 749.915.000 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳамда жавобгар томонидан бажарилган ишлар ҳақи тўланмаганлиги оқибатида зарар кўрганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг судга берган кўрсатмаларида ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақлилиги кўрсатилган. ФКнинг 985-моддасига кўра, зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкинлиги кўрсатилган. Шу боис, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармасидан даъвогар “OBI-SANGZOR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 749.915.000 сўм зарарни ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 200-моддаси биринчи қисмига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома қонунчилик талабларига зид равишда ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги фактларини қўшимча ўрганиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун Дўстлик туман прокуратурасига хусусий ажрим чиқаришни лозим топади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг низо юзасидан важларини тинглаб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармасидан даъвогар “OBI-SANGZOR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 749.915.000 сўм зарарни ундиришни, Ўзбекистон Республикаси Итқисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 234, 985-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармасидан даъвогар “OBI-SANGZOR” хуусусий корхонаси фойдасига 749.915.000 сўм зарар, олдиндан ихтиёрий тўланган 7.499.150 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатларини қўшимча ўрганиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилсин ва Дўстлик туман прокуратурасига юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.Эргашев