Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/357 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый OLTIN ASAL AGRO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013454 Claim ID 3042075 PDF Hash 6ba5cda87cc27af9... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2202/357-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья С.Юлдашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Абдурахманов Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Oltin Asal Agro” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – Э.Чекалов (2022 йил 13 июндаги 34-сонли ишончнома асосида), У.Каримов (2022 йил 19 октябрдаги 1-сонли ишончнома асосида), А.Арипов (2023 йил –январдаги ишончнома асосида), АТ “Халқ банки” вакили – О.Мадаминов (2022 йил 11 ноябрдаги 03-33-3/45-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида “Oltin Asal Agro” масъулияти чекланган жамиятидан 170 621 000 сўм муддати ўтган фоиз, 1 571 850 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 5 965 000 сўм пеня ундириш, ундирувни “Asaka Asalarichilik” фермер хўжалигига тегишли бўлган Асака тумани, “Зарбдор” ҚФЙ, Найман маҳалласида 8725,05 кв.м ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 1488,73 кв.м, фойдаланиш майдони 778,89 кв.м, “0001” ифода билан белгиланган “Омборхона” бино ва иншоотларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори устидан “Oltin Asal Agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда банк деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Oltin Asal Agro” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) 170 621 000 сўм муддати ўтган фоиз, 1 571 850 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 5 965 000 сўм пеня ундиришни, ундирувни “Asaka Asalarichilik” фермер хўжалигига (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб юритилади) тегишли бўлган Асака тумани, “Зарбдор” ҚФЙ, Найман маҳалласида 8725,05 кв.м ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 1488,73 кв.м, фойдаланиш майдони 778,89 кв.м, “0001” ифода билан белгиланган “Омборхона” бино ва иншоотларига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, МЧЖдан банк фойдасига 1 571 850 000 сўм асосий қарз, 98 272 923,28 сўм муддати ўтган фоиз, 946 556 сўм пеня ундирилган. Ундирув фермер хўжалигига тегишли бўлган Асака тумани, “Зарбдор” ҚФЙ, Найман маҳалласида 8725,05 кв.м ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 1488,73 кв.м, фойдаланиш майдони 778,89 кв.м, “0001” ифода билан белгиланган “Омборхона” бино ва иншоотларига қаратилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвалига асосан кредит сўндириб борилганлиги, кредит шартномасига ўзгартириш киритилмаганлиги, банк маълумотига асоссиз таянилганлиги, Андижон вилояти Марказий банк бошқармасининг маълумоти тавсиявий характерга эга эканлиги, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлиги исботланмаганлиги, ундирув гаровдаги мулкка барвақт қаратилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Суд муҳокамасини вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда ҳабардор қилинган Палата ва фермер хўжалиги суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати, Палата ва фермер хўжалиги суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини инобатга олиб, суд мажлисини Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили ўз тушунтиришида МЧЖнинг кассация шикоятида келтирилган важларини асоссиз эканлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, МЧЖнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни, Палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, банк ва МЧЖ ўртасида 2020 йил17 декабрда 351-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли булган Асака туман, “Зарбдор” ҚФЙ, Найман маҳалласида 8725,05 кв.м ер майдонида жойлашган қурилиш майдони 1488,73 кв.м, фойдаланиш майдони 778,89 кв.м, “0001” ифода билан белгиланган “омборхона” бино ва иншоотлари гаровга қўйилган. Кредит шартномасининг шартларга кўра, банк МЧЖга “Асал ва асалари маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш ускуналари сотиб олиш” учун 1 571 850 000 сўм миқдорида, 84 ой муддатга, 24 ойлик имтиёзли даври билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкаси+5 фоиз миқдорида устама тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиш, МЧЖ эса кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Банк МЧЖга 1 571 850 000 сўм кредит маблағи ажратган. Палатанинг банк манфаатида берилган даъво аризасида 2022 йил 1 апрель куни ҳолатига МЧЖнинг банк олдида кредит шартномаси бўйича 170 621 000 сўм фоиз ва 5 965 000 сўм пеня қарздорлиги мавжудлиги асос сифатида кўрсатилиб, МЧЖдан 1 571 850 000 сўм кредит қарзи, 170 621 000 сўм фоиз, 5 965 000 сўм пеня ундиришни, ундирувни фермернинг гаровга қўйилган мол-мулкларига қаратишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига биноан, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонунчилик билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. Кредит шартномаси шартларига кўра жавобгар 24 ойлик имтиёзли давр мобайнида фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредитнинг асосий қарзи ва фоиз тўловларни қайтариш жадвалига кўра МЧЖ банкка 2020 йил 3 декабрдан 2021 йил 3 декабргача жами 56 062 500 сўм кредит фоизи, 2022 йил 3 июнь кунига қадар 18 687 500 сўм кредит фоизини тўлаб бериши лозим бўлган. Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармасининг маълумотномасига кўра МЧЖ банкка 2022 йил 1 апрель куни ҳолатига 114 088 285,09 сўм тўлов амалга оширганган. Демак, МЧЖ банкка кредит шартномасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда кредит фоизини қайтарган. Судлов ҳайъати, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг шартноманинг 2.4-бандига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси+5,0 фоиз миқдорида қўшиб ҳисобланганда, (1 571 850 000 х (14 % + 5 фоиз) банк томонидан кредит маблағлари 2021 йилнинг январь-март ойларида ажратилганлиги, фоизларни тўлаш эса 2021 йилнинг июнь ойидан бошлаб тўлаши лозимлиги, жамғарма томонидан қоплаб бериладиган қисми чегириб ташланганда, 2021 йил 3 июнь санасида 72 348 164,38 сўм, 2021 йил 3 декабрь санасида 108 522 246,58 сўм ва 2022 йил 3 июнь санасида 108 522 246,58 сўм миқдорида фоиз ҳисобланиши ҳамда тўланиши лозим эканлиги, тўлов жадвали шартномага мувофиқ бўлмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги ҳақидаги хулосаси билан келишмайди ва инобатга олмайди. Чунки, банк ва МЧЖ ўртасида тузилган кредитни қайтариш жадвалига ўзгартириш киритилмаган, кредитни қайтариш жадвали нотўғри расмийлаштирилганлиги оқибатида тўлаб берилмаган фоизларни жавобгардан талаб қилиб олиш ҳуқуқидан банк махрум этилмаган, кредитни қайтариш жадвали нотўғри тузилганлиги оқибатида банкдада МЧЖдан муддати келмаган кредит қарзини муддатидан олдин талаб қилиб олиш ҳуқуқи юзага келмаган. Ушбу ҳолатда биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан ноқонуний ва адолатсиз суд қарорлари қабул қилинган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги 5 170 621 000 сўм муддати ўтган фоиз, 1 571 850 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 5 965 000 сўм пеня ундириш, ундирувни фермер хўжалигининг гаровдаги мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўлаб берилган 21 600 сўм почта харажатини банк зиммасида қолдиришни, банкдан республика бюджети фойдасига (34 968 720+17 484 360+723 971=) 53 177 051 сўм (биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси учун) давлат божи, МЧЖ фойдасига 16 760 389 сўм давлат божи (кассация инстанцияси учун), 48 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида “Oltin Asal Agro” масъулияти чекланган жамиятидан 170 621 000 сўм муддати ўтган фоиз, 1 571 850 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 5 965 000 сўм пеня ундириш, ундирувни “Asaka Asalarichilik” фермер хўжалигининг гаровга қўйилган мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Халқ банки” акциядорлик жамиятидан республика бюджети фойдасига 53 177 051 сўм давлат божи, “Oltin Asal Agro” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 16 760 389 сўм давлат божи, 48 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ва Андижон вилоят судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. “Oltin Asal Agro” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Махмудов Ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов А.Абдуллаев