Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2203/1612 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Toshkent qishloq xo’jaligi texnikasi zavodi” АЖ Ответчик / Подсудимый "TERMEZ CARGO CENTR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1018159 Claim ID 3097123 PDF Hash 9b17f151ef1267ca... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддаси Биринчи инстанция суди ФК 326 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2203/1612-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда марузачи судья С.Кадиров Апелляция инстанциясида маърузачи судья З.Рустамов Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Toshkent qishloq xo`jaligi texnikasi zavodi” акциядорлик жамияти вакиллари Ф.Туйчиев (2023 йил 11 январдаги 04-06-23-сонли ишончнома), Г.Эргашева (2023 йил 4 январдаги 04-06-01-сонли ишончнома), А.Эргашев, “TERMEZ CARGO CENTRE” масъулияти чекланган жамияти вакили У.Байкабилов (2023 йил 30 январдаги 04-сонли ишончнома) иштирокида Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарори устидан берилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Toshkent qishloq xo`jaligi texnikasi zavodi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “TERMEZ CARGO CENTRE” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 461 375 055 сўм қарзни ундиришни сўраган. Кейинчалик, даъвогар судга ариза тақдим қилиб, даъво миқдорини 473 660 965 сўмгача купайтиришни сўраган. Ўз навбатида, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогардан 178 286 400 сўм қарз, 89 143 200 пеня, 40 880 000 сўм қўшимча қарзни, жами 308 309 600 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган, жавобгарнинг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилган, даъвогардан жавобгар фойдасига 178 286 400 сўм қарз, 41 000 000 сўм пеня, 5 348 592 сўм давлат божи, 14 000 сўм почта харажати ундирилган, қарши даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Палата кассация шикояти билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, Палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, суд қарорларини бекор қилишни, Палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, Палатанинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, Палатанинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра Палатанинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2019 йил 1 июнь 64-т-сонли, 2019 йил 29 ноябрь куни 28/9-сонли, 2020 йил 1 январда 08/5-сонли, 2020 йил 1 июнда 38-Т-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар шартларига кўра, жавобгар шартномаларда кўрсатилган давр мобайнида даъвогарга тегишли 2 дона қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш ва жойлаштириш хизматларини кўрсатиш, даъвогар эса кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида амалга тўлаб беришни ўз зиммасига олган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, даъвогарга тегишли 2 дона қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш ва жойлаштириш хизматлари кўрсатилган бўлса-да, даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан кўрсатилган хизматлар ҳақи тўлаб берилмаган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган 2021 йил 9 июлдаги 04-06-1060-сонли талабномасида 245 718 200 сўмлик “Трактор LSU62” русумли техника жавобгар томонидан жамиятга қайтарилмаганлиги билдирилиб, жавобгар олдида 178 286 400 сўм қарзи мавжудлиги тан олиниб, 245 718 200 сўмлик “Трактор LSU62” русумли техникани қарздорликка ҳисоблаб, расмийлаштириб олиш ҳамда 67 431 800 сўм фарқ суммани даъвогарга ўтказиб бериш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар мазмунига кўра, жавобгар шартномаларда кўрсатилган давр мобайнида даъвогарга тегишли қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш ва жойлаштириш хизматларини кўрсатиш, даъвогар эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақни ўз вақтида тўлаб бериш ҳақида бўлиб, жавобгар ушбу шартномалар асосида сақлаш учун қабул қилиб олган техникаларни келгусида сотиб олиш мажбуриятини олмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2.3-бандига асосан, буюртмачи бажарувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган пайтдан эътиборан 5 (беш) банк иш куни ичида тўловларни амалга ошириши белгиланган. Даъвогар шартномаларнинг 2.3-бандига амал қилмасдан жавобгар томонидан электрон кўринишда тақдим қилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича, тўловни амалга оширмаган. Ушбу ҳолатда, даъвогар ва жавобгар ўртасида техникаларни сотиб олиш тўғрисида шартномалар тузилмаганлиги, жавобгар даъвогарнинг қишлоқ хўжалик техникасини сақлаш мажбуриятини олганлиги боис, даъвогарнинг жавобгардан қишлоқ хўжалик техникасини қийматини талаб қилиши асоссиздир. Жавобгар эса даъвогарга тегишли бўлган техникани сақланганлиги учун даъвогардан кўрсатилган хизмат ҳақини талаб қилиши асосли ҳисобланади. Даъвогар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги боис, жавобгарнинг олдида 178 286 400 сўм қарзи юзага келган. Шартномалар шартларида тўловлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда буюртмачи ҳар бир кечиктирилган суммманинг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунга кўра, жавобгар қарши даъво аризасида даъвогардан 89 143 200 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогардан ундирилиши сўралган пеня миқдори шартнома шартларидан келиб чиқиб тўғри ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридаги Пленум қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддасини қўллаб, Пленум қарорида берилган тушунтиришлардан келиб чиқиб, жавобгарнинг даъво аризасида ундирилиши сўралган пеня миқдорини 41 000 000 сўмгача камайтириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Биринчи инстанция суди томонидан жавобгарнинг қарши даъво аризасида билдирилган жавобгардан 40 880 000 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келинган. Чунки, даъвогар жавобгарга йўллаган талабномасида мазкур техникани қарзга ҳисоблаб олишни ёки натура шаклида қайтаришни сўраган бўлса-да, бироқ жавобгар “Трактор LSU62 маркали техникани қайтармасдан гаров сифатида ўзида сақлаб келган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгарнинг қарши даъво аризаси эса қисман қаноатлантириш, даъвогардан жавобгар фойдасига 178 286 400 сўм қарз, 41 000 000 сўм пеня, 5 348 592 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундириш, қарши даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари 5 бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз, Палатанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 4 736 609,65 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Toshkent qishloq xo`jaligi texnikasi zavodi” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 4 736 609,65 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев Р.Сагатов