Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2302/207 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый SARVINOZ TEXTILE INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1020679 Claim ID 3120716 PDF Hash daba9d2742f0ddc1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
Ушбу Кодекснинг 215-моддаси Ушбу Кодекс 215 code_article
тисодий процессуал кодексининг 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170700,Kurgontepa, Mustaqillik street 50-а Тel: 0-(374)723-11-49 Веб-сайт:www.oliy sud.uz эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа туман 2023 йил 6 февраль 4-1705-2302/207-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья И.Жураев раислигида, судья ѐрдамчиси М.Мадаминовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили О.Сайдолимов иштирокида, аризачи – Ддднинг жавобгар - “ЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи - Ддд Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар -“ЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Аризачи вакили ўз кўрсатмасида - даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар жамиятга чиқилиб, солиқ органларида мавжуд манзили бўйича ўрганилганида жамият кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланганлиги учун, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан 21.12.2022 йилда қарор қабул қилиниб, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, 3-қисмига асосан жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига жамиятнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш учун электрон тарзда юборилганлиги ва бу ҳақида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган бўлсада жамият томонидан тегишли ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилмай келинаѐтганлиги учун судга ариза киритилганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади ва аризачининг талабларига эътирозини билдирмади. Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларда суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарнинг электрон шахсий кабинетига етказилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд. Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, жавобгар вакили иштирокисиз иқтисодий ишни кўриб чиқишни лозим топди. Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларига кўра, жавобгар жамиятга чиқилиб, солиқ органларида мавжуд манзили бўйича ўрганилганида жамият кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги сабабли вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан 21.12.2022 йилда қарор қабул қилиниб, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, 3-қисмига асосан жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига жамиятнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш учун электрон тарзда юборилган бўлиб, бу ҳақида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган. Бироқ, жамият томонидан хабарномага жавоб берилмай, тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги учун мазкур ҳолат бўйича Ддд бошлиғи ўринбосарининг 21.12.2022 йилдаги қарори қабул қилиниб, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111моддаси, 3-қисмига асосан жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига жамиятнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш учун электрон тарзда юборилган ҳолда бу ҳақида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган. Лекин шу кунга қадар жамият томонидан тегишли ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилмай келинаѐтганлиги учун судга ариза киритилган. Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ѐки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаѐтган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ѐки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаѐтган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор масъул иштирокчининг ѐки ушбу консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Мазкур ҳолатда жавобгар - “ЖЖЖ”масъулияти чекланган жамияти томонидан фаолият кўрсатаѐтган манзили тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмай келинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Жавобгар - “ЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти томонидан фаолият кўрсатаѐтган манзили тўғрисидаги талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этилмай келинганлиги Ддд аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда аризачи вакилининг кўрсатмалари билан билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222-моддаси, 3-қисми, 4-бандига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ и л а д и: Аризачи - Ддднинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларининг чиқиш қисми жамият томонидан камерал солиқ текширувини ўтказиш учун текширишга талаб қилинган ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар - “ЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар, яъни, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) солиқ тўловчи хисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда электрон ѐки қоғоз шаклда солиқ хисоботини тақдим этилган кундан кейин бир кундан кечиртирмасдан, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ѐзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Жураев