Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2217/42476 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HARAKAT SERVIS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый AGROBANK ATB
Source ID 1013632 Claim ID 3015501 PDF Hash affb4c1db1c5366a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йича ЖК 168-моддаси йича ЖК 168 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
аларга нисбатан ЖК 168-моддаси аларга нисбатан ЖК 168 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
йича ЖКнинг 168-моддаси йича ЖК 168 law
ИПК 101-моддаси ИПК 101 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Мазкур Кодекс 301-моддаси Мазкур Кодекс 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 304-моддаси ИПК 304 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2217/42476-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – С.Н.Тўлқинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.М.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Harakat Servis” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – З.Тухташев, (2023 йил 10 январдаги 244/23-сонли ордер асосида), Ш.Хамраев (2023 йил 10 январдаги 245/23-сонли ордер асосида) иштирокида, “Harakat Servis” масъулияти чекланган жамиятининг, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки, “Orient Trade 01” масъулияти чекланган жамияти, “Olmoz Electronics” масъулияти чекланган жамияти, “Pack And Food Industry” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган ва нотариус “Яхшимуродова Гулмира Рашидовна” томонидан тасдиқланган 2022 йил 28 июндаги 202202220002135-сонли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори устидан “Harakat Servis” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Harakat Servis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк деб юритилади), “Orient Trade 01” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади), “Olmoz Electronics” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 3-жавобгар деб юритилади), “Pack And Food Industry” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 4-жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган ва нотариус “Яхшимуродова Гулмира Рашидовна” (бундан буён матнда 5-жавобгар деб юритилади) томонидан тасдиқланган 2022 йил 28 июндаги 202202220002135-сонли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 августдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, суд муҳокамасига кўриб чиқиш учун тайинланган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан қарздор раҳбари А.Саидов, норасмий раҳбари Т.Муҳаммадиев ва бошқаларга нисбатан “Агробанк” Тошкент шаҳар филиалидан 2022 йил 24 июндаги кредит шартномасига асосан қарздор учун 4 890 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишига эришиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкларини қўлга киритганликлари ҳолати бўйича ЖК 168-моддаси тўртинчи қисмининг “а” банди ва 228-моддасининг 1 ва 3-қисмларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги сабабли мазкур ишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги банк вакилининг оғзаки илтимосномасига асосан иш бўйича иш юритиш тўхтатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан 2-жавобгар раҳбари А.Саидов, норасмий раҳбари Т.Муҳаммадиев ва бошқаларга нисбатан ЖК 168-моддаси тўртинчи қисмининг “а” банди ва 228-моддасининг 1 ва 3-қисмларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги тўхтатиш учун асос сифатида кўрсатилганлиги, амалдаги иқтисодий процессуал қонунчилик иш юритишни тўхтатиб туришга ҳар қандай ҳолатда эмас, масала юзасидан бошқа суд томонидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаган тақдирдагина йўл қўйиши, чунки, иқтисодий низо бўйича тақдим қилинган далилларнинг жиноят ишлари бўйича суд ёки тергов органи қарори билан тасдиқланиши шарт эмаслиги, шунингдек, 2022 йил 8 августда Тошкент шаҳар прокурори номига фуқаролар Мухаммадиев Тоштемир Рахмат ўғли ва Саидов Акбар Акмоловичлар томонидан айбига иқрорлик тўғрисидаги тақдим этилган "OLX" сайти орқали сотилаётган биноларни топиб, уларни ўз номига эгаларига билдирмай расмийлаштириб олиш мақсадида бино излаганликлари, излаш давомида даъвогарга тегишли бино сотилаётганлиги ҳақидаги эълонларни кўрганлиги, маклерлар орқали бино эгалари билан танишиб, уларга бинони банк орқали сотиб олиниши айтилганлиги, бино эгаларидан бино бузилмаслиги ёки тақиқда эмаслигини текшириш мақсадида кадастр ҳужжатларининг нусхалари сўраб олинганлиги, даъвогар билан боғлиқ барча ҳужжатлар, шу жумладан жамият юмалоқ муҳрлари ва ишончномалари қалбакилаштирилганлиги ва ушбу ҳужжатлар қалбаки эканлигини билган ҳолда банкнинг Тошкент шаҳар филиалига топширилганлиги кўрсатилганлиги, бироқ судлар томонидан инобатга олинмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Суд муҳокамасида жавобгарлардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрадилар. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунган кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, банк ва 2-жавобгар ўртасида 2022 йил 24 июнда 17/39-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 2-жавобгарга айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 3 йил ҳар 12 ойда қайтариш, 8.2 фоиз устама тўлаш шарти билан 10 000 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш, 2-жавобгар эса белгиланган тўлов графиги асосида кредит ва фоиз тўловларини амалга ошириб бориш мажбуриятини олган. Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида 5-жавобгар томонидан тасдиқланган 2022 йил 28 июндаги 202202220002135-сонли ипотека шартномасига асосан даъвогарга тегишли бўлган 25 037 001 949,82 сўмга келишилган, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, Кичик ҳалқа йули кўчаси, 23-уйда жойлашган кадастр рақами 10:05:04:03:01:0004 бўлган нотурар бино-иншоот, 3-жавобгарга тегишли бўлган 31 859 438 920,4 сўмга келишилган, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Кўприкбоши МФЙ, Файзли кўчаси, 1А-уйда жойлашган кадастр рақами 11:05:09:01:01:0522 бўлган нотурар бино-иншоот, 4-жавобгарга тегишли бўлган 7 039 517 779,35 сўмга келишилган, Тошкент вилояти, Зангиота МФЙ, Г.Азизов кўчаси, 45А-уйда жойлашган кадастр рақами 11:04:09:01:03:0437 бўлган умумий майдони 3852,12 кв метрни ташкил этган нотурар бино-иншоотлар гаровга қўйилган. Даъвогар ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкни гаровга қўйишга розилик бермаганлиги ва 2022 йил 28 июндаги 202202220002135-сонли ипотека шартномасини имзоламаганлиги, ушбу шартнома даъвогарга тегишли бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилган ҳолда даъвогарга алоқаси бўлмаган фуқаро Т.Муҳаммадиев томонидан имзоланганлиги важи билан мазкур ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан 2-жавобгар раҳбари А.Саидов, норасмий раҳбари Т.Муҳаммадиев ва бошқаларга нисбатан банкнинг Тошкент шаҳар филиалидан 2022 йил 24 июндаги кредит шартномасига асосан 2-жавобгар учун 4 890 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишига эришиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкларини қўлга киритганликлари ҳолати бўйича ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 228-моддаси 1 ва 3-қисмларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 101-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тўхтатиб туришни лозим топган. ИПК 101-моддасининг 1-бандига кўра суд мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт. Бироқ, иш ҳужжатларида 2022 йил 8 ва 11 августда Тошкент шаҳар прокурори номига фуқаролар Муҳаммадиев Тоштемир Рахмат ўғли ва Саидов Акбар Акмоловичлар томонидан тақдим этилган айбига иқрорлик тўғрисидаги аризалар мавжуд бўлиб, уларда "OLX" сайти орқали сотилаётган катта катта биноларни топиб, уларни ўз номига эгаларига билдирмай расмийлаштириб олиш мақсадида бино излаганликлари, излаш давомида даъвогарга тегишли бино сотилаётганлиги ҳақидаги эълонларни кўрганликлари, маклерлар орқали бино эгалари билан танишиб, уларга бинони банк орқали сотиб олиниши айтилганлиги, бино эгаларидан бино бузилмаслиги ёки тақиқда эмаслигини текшириш мақсадида, кадастр ҳужжатларининг нусхалари сўраб олинганлиги, даъвогар, 3 ва 4-жавобгарлар билан боғлиқ барча ҳужжатлар, шу жумладан, юмалоқ муҳрлар ва ишончномалар қалбакилаштирилганлиги, ушбу ҳужжатлар қалбаки эканлигини билган ҳолда банкнинг Тошкент шаҳар филиалига топширилганлиги, 2-жавобгар номига фақатгина 4 890 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишига эришилганлигива ушбу кредит маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилганлиги кўрсатилган. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилингунга қадар берилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Эксперт-криминалистика Бош Марказининг 2022 йил 23 сентябрдаги 1225- ва 1226-сонли хулосаларида даъвогар томонидан Т.Муҳаммадиевга берилган ишончнома, буйруқлар, даъвогар таъсисчиларининг умумий йиғилиш баённомаси, банк билан даъвогар ўртасида тузилган келишув далолатномаси, гаров мулкларини суғурта қилиш шартномаси, даъвогарнинг таъсис шартномаси, устави, гувоҳномаси ва кадастр ҳужжатларидаги имзолар ва муҳрлар сохталаштирилганлиги қайд этилган. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди қайд этилганларга эътибор қаратмасдан, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар мазкур ишни кўриш мумкин бўлмайди деган асос билан иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни ўзгаришсиз қолдириб, барвақт хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд ҳужжатлари бекор қилиниши ва иш мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим. ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Ишни мазмунан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши лозим: - даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш; - ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш; - ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш масаласи ҳал этиш; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш мазмунан биринчи инстанция судида кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов А.Абдуллаев