← Назад
Решение #661162 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Бўстон туман
4-1703-2301/217-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар –
“Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “Бунёдкор
магистрал” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво
аризасини даъвогар вакили Ғ.Джалалов (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Бўстон туман хокимлиги биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Бунёдкор магистрал” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 1 069 419 165 сўм асосий қарз, 160 412 874
сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгарга
контрактация шартномага асосан уруғлик етказиб берилганлигини, етказиб
берилган
уруғлик
учун
белгиланган
муддатда
тўлов
амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмасини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
2022 йил 5 августдаги №204-сонли “Бошоқли дон махсулотлари олди-сотди
шартномаси” тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар жавобгарга тегишли
бўлган 485 гектар ер майдонида етиштириладиган 1236,3 тонна буғдой хосили
учун уруғлик етказиб бериш, жавобгар эса уруғлик қийматининг 30 фоизини
олдиндан, қолган 70 фоизини уруғликни олган вақтдан бошлаб 60 кундан
(2022 йил 1 декабрдан) кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар жавобгарнинг 2022 йил августь-октярь ойларида 132 740 кг
қиймати 1 069 419 165 сўмлик уруғлик етказиб берилганлик, бироқ жавобгар
тўловларни амалга оширмаганлик важи билдирилган.
Бироқ, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрь кунги
ажрими билан жавобгарга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган бўлиб,
2023 йил 2 февралдаги 4-1703-2201/1859-сонли ҳал қилув қарори билан
банкрот деб топилган ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Ушбу ҳолатда суд жавобгарга нисбатан мазкур талаб Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ҳал
этилиши лозим деб баҳолайди.
Зеро, ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, жавобгарга
нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан
тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида
кўрилиши лозим бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилишлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, суд иш бўйича даъвони кўрмасдан қолдиришни,
давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 195-моддаларига асосланиб,
а ж р и м қ и л а д и:
“Асакадонмаҳсулотлари”
акциядорлик
жамиятининг
“Бунёдкор
магистрал” масъулияти чекланган жамиятидан 1 069 419 165 сўм асосий қарз,
160 412 874 сўм жарима ундириш ҳақидаги 2023 йил 11 январь кунги
№05/39-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 24 596 641 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажати
“Асакадонмаҳсулотлари”
акциядорлик
жамияти
зиммасида
қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев