Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2301/215 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асака дон маҳсулотлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Бўзлик Жахонгир ерлари фермер хўжалиги
Source ID 1033690 Claim ID 3122579 PDF Hash f78fbb61b7cd6789... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
онун 32-моддаси онун 32 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, 170400, обл. Андижан, р. Бустан, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 4-1703-2201/202-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар – “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “Бўз ипак юлдузи” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили Ғ.Джалалов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туман хокимлиги биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Бўз ипак юлдузи” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 36 187 280 сўм асосий қарз, 5 428 092 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгарга контрактация шартномага асосан уруғлик етказиб берилганлигини, етказиб берилган уруғлик учун тўлов амалга оширилмаганлигини, жавобгар етказиб берилган уруғлик учун тўловларни амалга оширишни рад этганлик ҳолати мавжуд эмаслигини, жарима белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиршни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 15 сентябрда 69-сонли “Бошоқли дон махсулотлари олди-сотди шартномаси” тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар жавобгарга тегишли бўлган 14,9 гектар ер майдонида етиштириладиган 42,7 тонна буғдой хосили учун уруғлик етказиб бериш, жавобгар эса уруғлик қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган 70 фоизини уруғликни олган вақтдан бошлаб 60 кундан (2022 йил 1 декабрдан) кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар жавобгарнинг 2022 йил 21 сентябрдаги №15-сонли ҳамда 2022 йил 26 сентябрдаги 17-сонли ишончномаларга асосан 2022 йил 21 сентябрда 3 720 кг, 2022 йил 27 сентябрда 930 кг товар транспорт юк хатлари асосида жами қиймати 36 187 280 сўмлик уруғлик етказиб берилган. Бироқ жавобгар зиммасига олган шартномавий мажбуриятини бажармасдан, етказиб берилган уруғлик учун тўловларни келишилган муддатларда амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 30 ноябрь кунги қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабнома юборилган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд ишончнома, юк хати ва хисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 36 187 280 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб аталади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунингдек, даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуннинг 32-моддасига асосан 5 428 092 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд даъвогарнинг жарима ундириш талаби билан келишмайди, чунки Қонун 32-моддасининг биринчи қисмида, тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлашлиги белгиланган. Бироқ, даъвогар жавобгарнинг тўловни амалга оширишни бутунлай ёки қисман рад этганлик ҳолатларини асословчи хужжатларни судга тақдим эта олмади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига асосан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня талаб этишга ҳақли бўлган. Юқордагиларга асосан суд даъвогарнинг 5 428 092 сўм жарима ундириш талабини рад этишни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, олдиндан тўланган давлат божи тўловини қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 - моддаларини қўллаб, суд қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Бўз ипак юлдузи” фермер хўжалиги ҳисобидан “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти фойдасига 36 187 280 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 723 745 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Олдиндан тўланган 108 563 сўм давлат божи “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев