Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/31397 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MINOR CENTER" МЧЖ таъсисчиси Мирзаахмедов Шерзод Муминович Ответчик / Подсудимый "MINOR CENTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1020187 Claim ID 2993596 PDF Hash 9518ca67be5b567a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 44-моддаси онуни 44 law
онун 44-моддаси онун 44 law
нинг 44-моддаси нинг 44 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
Мазкур Кодекснинг 126-моддаси Мазкур Кодекс 126 code_article
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2206/31397-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Султонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, “Minor center” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Ш.Мирзаахмедовнинг вакили О.Масаидов (2022 йил 27 июлдаги ишончнома) иштирокида, даъвогар “Minor center” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Мирзаахмедов Шерзод Муминовичнинг жавобгарлар “Minor center” масъулияти чекланган жамияти ва “Arabboy” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан улар ўртасида 2022 йил 14 февралда тузилган 1-сонли келишувни ҳақиқий эмас тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан жамият таъсисчиси Ш.Мирзаахмедов томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 4 августдаги 651-сонли қарори билан “Arabboy” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 1-жавобгар деб юритилади)га Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Рашидов кўчаси, 95-уй ёнида гаражларни ўз ҳисобидан кўчириш шарти билан кўп қаватли турар жой ва кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойи қуриш учун майдони 0,7 гектарли ер доимий фойдаланишга ажратиб берилган. Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2018 йил 16 ноябрдаги протестларига асосан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 ноябрдаги 1682-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор билан 1-жавобгарга ер майдонини ажратиш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 4 августдаги 651-сонли қарори бекор қилинган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Arabboy” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан маъмурий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 ноябрдаги 1682-сонли қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Чилонзор туман маъмурий суди томонидан 3-1006-1902/331-сонли иш бўйича қабул қилинган 2019 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 ноябрдаги 1682-сонли қарорининг ҳокимнинг 2014 йил 4 августдаги 651-сонли қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми ҳақиқий эмас деб топилган. Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 13 майдаги қарори билан Чилонзор туман маъмурий судининг 2019 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 21 октябрдаги қарори билан Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 13 майдаги қарори бекор қилиниб, Чилонзор туман маъмурий судининг 2019 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 февралдаги 159-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5511-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан “Minor center” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 29 январда инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 85-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра, 2-жавобгарга Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Рашидов кўчаси, 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,75 гектар ер участкаси ажратиб берилган. Шунга биноан, инвестициявий лойиҳани амалга ошириш мақсадида 2-жавобгар томонидан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-6 мавзесида жойлашган чиқиндиларни йиғиш, қўриқлаш хизмати пункти ва ободонлаштириш ҳамда автотураргоҳларни тозалаш, кўчириш боғлиқ бўлган ишлар бошлаб юборилган. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 ноябрдаги 1682-сонли қарорининг 1-жавобгарга ер майдони ажратиш ҳақидаги 2014 йил 4 августдаги 651-сонли қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми маъмурий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганлиги, 1-жавобгарнинг ердан фойдаланишга бўлган ҳуқуқи тикланганлиги оқибатида 2-жавобгарга ажратилиши назарда тутилган ер 1-жавобгарга қайтарилганлиги сабабли 2-жавобгар томонидан инвестиция шартномаси асосида бажарилган ишлар учун кетган харажатларни қоплаш мақсадида 2019 йил 21 ноябрда жавобгарлар ўртасида 11-19-сонли компенсация эвазига тенг қийматли ободонлаштирилган турар-жой (хонадон)га мулк ҳуқуқни бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, 1-жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 февралдаги 159-сонли қарори асосида 2-жавобгар томонидан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Рашидов кўчаси 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,75 гектар ер участкасида бажарилган ишларга кетган харажатларнинг компенсацияси сифатида 2-жавобгарга 1 947 000 000 сўм пул маблағларини тўлаб бериш ёҳуд 1-жавобгар томонидан Юнусобод тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Рашидов кўчаси 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,7 гектар ер участкасида қуриладиган янги турар-жойдан умумий майдони 400 кв.метрдан кам бўлмаган хонадонни мулк ҳуқуқи асосида тақдим қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Мазкур шартноманинг 2.1-бандига кўра, 1-жавобгар 2020 йил 1 июнгача 2-жавобгарга 1 947 000 000 сўм пул маблағларини тўлаб бериши, 2020 йил 2 июндан кейин шартнома тузилган кундан бошлаб 26 ой ўтгунча Юнусобод тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Рашидов кўчаси 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,7 гектар ер участкасида қуриладиган янги турар-жойдан умумий майдони 400 кв.метрдан кам бўлмаган хонадонни мулк ҳуқуқи асосида тақдим қилиши, 26 ой ўтгандан кундан бошлаб эса, 2-жавобгарга 1 947 000 000 сўм пул маблағларини ва ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан ўрнатиладиган банк фоизининг ҳисоб ставкаси бўйича фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Кейинчалик, жавобгарлар ўртасида 2022 йил 14 февралда имзоланган 1-сонли келишувда, 2-жавобгар 2019 йил 21 ноябрдаги 11-19-сонли шартнома бўйича 1-жавобгар томонидан барча мажбуриятлар бажарилганлиги тасдиқланиб, келишув имзолаган пайтда 1-жавобгар 2-жавобгарга 2 237 291 840 сўм компенсация тўловини тўлаб берганлиги қайд этилган. Бундан норози бўлган “Minor center” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Мирзаахмедов Шерзод Муминович (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгарларга нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2022 йил 14 февралда тузилган 1-сонли келишувни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида “Minor center” масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил учун 1-шакл ҳисоботи бўйича жамият мол-мулкининг қиймати, яъни активлари қиймати 37.914,43 минг сўмни ташкил этиши, жамият тасарруфидан 2 237 291 840 сўмни чиқариш тўғрисида 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли келишув жамият учун йирик битим ҳисобланиши, “Масъулияти чекланган хамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 44-моддасининг учинчи қисмига асосан йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши лозим бўлганлиги, ушбу Қонун 44-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги назарда тутилганлиги, бироқ давогар жамиятнинг иштирокчиси бўлгани ҳолда ушбу келишувдан хабардор бўлмаганлиги ва бу келишувни тасдиқлаш ҳақида умумий йиғилиш қарори қабул қилинмаганлиги, келишув тарафларининг ҳар иккаласи ҳам ташкилий-ҳуқуқий шакли МЧЖ бўлганлиги боис Қонундан назарда тутилган ушбу тартибдан хабардор бўлиши лозим бўлганлиги, шунинг учун бу келишувни имзолашда “Arabboy” масъулияти чекланган жамияти иккинчи тарафдан, яъни “Minor center” масъулияти чекланган жамиятидан жамият иштирокчилари қарорини талаб қилиб олиши лозим бўлганлиги кўрсатилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 14 февралда имзоланган 1-сонли келишувни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 113 ва 126-моддаси талаблари асосида ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар суд қарорлари устидан кассация шикояти бериб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарорини ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарорини бекор қилиб, 2022 йил 14 февралда тузилган 1-сонли келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли келишув йирик битим деб ҳисобланиши, бироқ ушбу келишувни тузишда таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қарори қабул қилинмаганлиги, 2019 йил 21 ноябрдаги 11-19-сонли шартнома бўйича компенсация миқдори 1 947 000 000 сўм бўлса-да, 1-сонли келишувда 1-жавобгар 2-жавобгарга нима сабабдан 2 237 291 840 сўм компенсация тўловини тўлаб берганлиги масаласига аниқлик киритилмаганлиги, шунингдек, даъво талаби аниқ моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантирилсада, биринчи инстанция суди томонидан ушбу ҳолатга бир ёқлама ва нохолис ёндашилиб қарор қабул қилинганлиги, шунингдек суд мажлисида низоли келишувни имзолаган 2-жавобгарнинг раҳбари М.Пулатов ҳақиқатдан ҳам келишувни иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирмасдан тузилганлиги, бунга сабаб эса 1-жавобгар унга Тошкент шаҳар, Юнусобод туман, Марказ-6 мавзеси, Ш.Рашидов кўчаси 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,70 гектар ер участкасига ҳуқуқни белгиловчи кадастр ҳужжатларини расмийлаштира олмаётганлиги, бунинг учун 2-жавобгар томонидан имзоланган компенсация пули олинганлигини тасдиқловчи келишувни тақдим этиши лозимлиги, ушбу келишув ҳеч қандай юридик оқибат туғдирмаслиги, фақатгина кадастр органларига кўрсатилиб, кейинчалик йиртиб ташланиши тўғрисида илтимос қилганлиги, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирганидан кейин қурилишни тезлаштириши ва 2022 йил 21 ноябрдаги 11-19-сонли шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ мажбуриятлар тезроқ бажариш имкони бўлишлиги, яъни мулкни тезроқ 2-жавобгарга тақдим қилишни маълум қилганлиги сабабли ушбу келишувни имзолаганлиги ҳақида кўрсатма берганлиги, аммо судлар томонидан ушбу ҳолатга аниқлик киритилмаганлиги, суд томонидан компенсация пули амалда тўлаб берилганлиги ҳолатига аниқлик киритилмаганлиги натижасида ноқонуний ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини баён қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, 2022 йил 14 февралда тузилган 1-сонли келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгарнинг вакили иштирок этмади. Ваҳоланки, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган. Суд мажлисида иштирок этиш учун “Minor center” масъулияти чекланган жамиятининг вакили Ш.Касимова билан видеоконференцалоқа режимида боғланишга уриниб кўрилганда, ўзини Ш.Касимова деб таништирган шахс билан овозли тарзда боғланилди. Бироқ, видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имконияти бўлмади. Ш.Касимованинг таъкидлашича, у айни вақтда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб, у ерда видео ва аудиога чеклов (блок) ўрнатилганлиги боис уланишнинг имконияти бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, “Minor center” масъулияти чекланган жамиятининг вакили билан видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имконияти бўлмаганлиги ва жавобгарлар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Minor center” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатларига кўра жамият устав фондида иштирокчиларнинг улушлари қуйидаги миқдорларда тақсимланган: Pulatov Mirxalil Miraliyevich - 50% (5.000.000 сўм); Mirzaaxmedov Sherzod Muminovich - 50% (5.000.000 сўм). “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда қонун деб юритилади)нинг 44-моддасига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган молмулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди. Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса - таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади. Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, қиймати жамият мол-мулки қийматининг йигирма бешдан то эллик фоизигачасини ташкил этадиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки жамият бевосита ёхуд билвосита тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш жамиятнинг уставига биноан жамият кузатув кенгашининг ваколатига киритилиши мумкин. Бунда кузатув кенгашининг айби билан йирик битим тузилиши натижасида етказилган зарар учун жамиятнинг кузатув кенгаши умумий йиғилиш олдида жавобгар бўлади. Ҳақиқий эмас деб топиш сўралган келишувда, 2-жавобгар 1-жавобгарга Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Марказ-6 даҳаси, 117-95-уйларнинг орасида бажарилган қурилиш монтаж ишларини, хусусан газ, алоқа тармоғини, иссиқлик тармоғи, канализация, сув, электр кабели каби ишларни мулк сифатида топширганлиги ҳамда 1-жавобгар томонидан 2-жавобгарга жами 2 237 291 840 сўм компенсация тўлови тўлаб берилганлиги қайд этилган. Келишувнинг 1-бандида 2-жавобгарнинг 1-жавобгарга нисбатан бошқа талаблари мавжуд эмаслиги белгиланган. Бундан ташқари, 2-жавобгар 2022 йил 14 февралдаги 02/02-сонли хат билан 1-жавобгарга мурожаат қилиб, унга нисбатан талаблари мавжуд эмаслиги, компенсация тўловларини тўлиқ олганлигини маълум қилган. ФКнинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, хакиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Мазкур Кодекснинг 126-моддасига биноан, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб кўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарорининг 17-бандида битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, 1-жавобгар 2022 йил 14 февралда 1-сонли келишувни имзолашда 2-жавобгар директорининг бундай келишувни имзолашга ваколати йўқлигини билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги аниқланмаган ва (ёки) мазкур ҳолат даъвогар томонидан ҳам далиллар билан исботлаб берилмаган. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қонун 44-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра, битимни йирик деб ҳисоблаш учун у бир қанча мезонларга жавоб бериши, шу жумладан мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган бўлиши лозим. Бироқ, низоли келишувга кўра, 2 237 291 840 сўм компенсация тўлови бажарилган қурилиш-монтаж ишлари эвазига топширилиши назарда тутилган бўлиб, даъвогар томонидан ушбу битим мол-мулкни жамиятнинг тасарруфидан чиқарилиши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ битим эканлиги исботлаб берилмаган. Судлов ҳайъати, даъвогарнинг 1-жавобгар томонидан 2-жавобгарга компенсация пули амалда тўлаб берилмаганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Чунки, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2229/12752-сонли иш бўйича 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар “Minor center” масъулияти чекланган жамияти даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, учинчи шахс сифатида “Arabboy” масъулияти чекланган жамиятини жалб қилган ҳолда жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳисобидан 1 306 916 917 сўм компенсация тўлови, бажарилган ишлар учун 360 435 143 сўм пул маблағларини ундириш ва жавобгарга даъвогарнинг инвестор сифатида кафолатланган ҳуқуқларини тиклаш учун Тошкент шаҳар ҳудудидан 0,75 гектар ер майдони ажратиб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Суднинг бундай қарорга келишига даъвогар ва учинчи шахс ўртасида тузилган ёзма келишувга кўра даъвогар учинчи шахсга Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-6 даҳаси, 117-95 уйларнинг орасида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини мулк сифатида топширганлиги ҳамда учинчи шахс томонидан даъвогарга жами 2 237 291 840 сўм компенсация тўлови тўлаб берилганлиги қайд этилганлиги, келишувнинг 1-бандида даъвогарнинг учинчи шахсга нисбатан бошқа талаблари мавжуд эмаслиги белгиланганлиги ҳамда даъвогар 2022 йил 14 февралдаги 02/02-сонли хат билан масъулияти чекланган жамиятига мурожаат қилиб, унга нисбатан талаблари мавжуд эмаслиги, компенсация тўловларини тўлиқ олганлигини маълум қилганлиги асос бўлган. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Мазкур ҳал қилув қарори апелляция инстанция судининг 2022 йил 14 июлдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган бўлиб, кейинчалик ўзгартирилмаган ёки бекор қилинмаган. Даъвогарнинг кассация шикоятидаги низоли келишув жавобгарнинг раҳбари М.Пулатов томонидан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тузилганлиги, ушбу келишув ҳеч қандай юридик оқибатлар туғдирмаслиги, фақатгина кадастр органларига кўрсатилиб, кейинчалик йиртиб ташланиши тўғрисида илтимос қилганлиги сабабли имзолаганлиги ҳақида кўрсатма берганлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, мазкур битим алдаш таъсирида, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда ёки номигагина тузилганлиги даъвогар томонидан ИПКнинг 68, 72-моддаларига мувофиқ далиллар билан исботланмаган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 4-1001-2229/12752-сонли иш бўйича 2022 йил 14 июлда хусусий ажрими чиқарилиб, “Minor Center” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 5 январдан 13 июлгача бўлган банк айланмаси маълумотномасида “Arabboy” масъулияти чекланган жамиятидан пул маблағлари даъвогар ҳисобрақамига келиб тушмаганлиги қайд этилганлиги сабабли ушбу ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ҳал этиш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган ва ушбу хусусий ажрим бўйича Юнусобод тумани ИИБ ФМБ ТБ терговчисининг 2022 йил 5 сентябрдаги қарори билан жиноят ишини қўзғатиш рад этилган. Шунингдек, даъвогар вакили томонидан суд мажлисида Юнусобод тумани ИИБ ФМБ ТБ терговчисининг 2022 йил 5 сентябрдаги жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорида 1-жавобгар раҳбарининг 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли келишувни имзолашда 2-жавобгар раҳбарининг ваколати йўқлигини билганлиги ҳолати аниқланганлиги важи келтирилган бўлса-да, бироқ, ушбу қарорда юқоридаги ҳолатлар аниқланганлиги кўрсатилмаган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилганлар. Шу сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига биноан, кассация шикояти учун олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш лозим. ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Minor center” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Мирзаахмедов Шерзод Муминовичнинг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов