Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/38 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Миллий бойлик фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый PAXTAKOR-OLTIN-BOSHOQLARI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1032789 Claim ID 3110696 PDF Hash 506e34598a03ba0c... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/38-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Миллий бойлик” фермер хўжалиги манфаатида Пахтакор туман прокурорининг жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 47.020.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Пахтакор туман прокурорининг ёрдамчиси А.Ҳамидов, жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Шаимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Миллий бойлик” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Пахтакор туман прокурори судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 47.020.000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Пахтакор туман прокуратураси вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъвогар туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўланмасдан келаётганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъвогарнинг даъвосига эътирози йўқлигини, қарздорликни тўлаб бериш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, ишни даъвогар (вакили)нинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. 04 октябрда 38-сонли “Бошоқли дон маҳсулотларини харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, “хўжалик” (даъвогар) “тайёрловчи” (жавобгар)га шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар эса даъвогарни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғи билан таъминлаш, (ғалла етиштириш билан боғлиқ бошқа ҳаражатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Даъвогар етиштирган буғдой маҳсулоти жавобгар томонидан тегишли ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, унинг ҳақи бўйича қисман тўлов амалга оширилган. Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 47.020.000 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар манфаатида Пахтакор туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 47.020.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ушбу ҳолат ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, тарафлар ўртасида имзоланган мавжуд қарздорликни тасдиқловчи солиштирма далолатнома, ҳисоб варақ-фактура ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Қолаверса, жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Шу боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта ҳаражатини даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар “Миллий бойлик” фермер хўжалиги манфаатида Пахтакор туман прокурорининг жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 47.020.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Миллий бойлик” фермер хўжалиги фойдасига 47.020.000 сўм асосий қарз ва олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 940.400 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев