← Назад
Решение #661421 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида ИПК | 107 | — | law | |
| ариши ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozorsh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 6 февраль
4-1105-2302/140-сонли иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида,
жавобгар вакили У.Юсупов (раҳбар) иштирокида, аризачи Тошкент
вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “EVERYDAY” МЧЖнинг
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг
маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “EVERYDAY” МЧЖ
МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, аризада кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилганлигини, лекин бу ҳолат аризачи томонидан
инобатга олинмаганлигини маълум қилиб, аризада билдирилган талабни
рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими аризачига
электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ аризачи бугунги суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топди:
Аризачи аризада ўзи кўрсатган, электрон манзили бўйича суд
муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида 2023 йил 26 январь куни (суд ҳужжати
электрон шаклда юборилганлигини тасдиқловчи маълумотига суд
ҳужжати 2023 йил 25 январда аризачига юборилган бўлиб, 2023 йил
26 январь куни суд ҳужжати аризачининг электрон манзилига бориб
тушган) хабардор этилган бўлса-да, аммо суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш
тўғрисида арз қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта
орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги
ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши
ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у
ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар биринчи
суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъвони
кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган.
Демак, процессуал қонун талаблари асосида ўзи кўрсатган манзил
бўйича суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган
аризачи биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги боис ариза кўрмасдан
қолдирилади.
Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, суд аризачининг аризасини кўрмасдан
қолдиришни ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва
жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон
шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга
олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 118, 128, 220, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
“EVERYDAY” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев