Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/48 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "NON RISQ NASIBA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021345 Claim ID 3116704 PDF Hash e5cf98e40b91c13e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
кодексининг 273-моддаси кодекси 273 code_article
кодекси 389-моддаси кодекси 389 code_article
онуни 19-моддаси онуни 19 law
Текст решения Оригинал (узб.)
О‘ZBEKISTONRESPUBLIKASI YAKKABOG‘ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YAKKABAGSKIY MEJRAYONNIY EKONOMICHESKIY SUD RESPUBLIKI UZBEKISTAN Yakkabog' shahri, Ayg'irko'lMFY, AmirTemurko'chasi g. Yakkabag, Aygirkulskiy MSG, ul. Amira Temura Tel: (0-375) 582-51-64 i.yakkabog@sud.uz Veb-sayt: www.sud.uz El.pochta: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 февраль 4-1806-2301/48-сонли Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, судя ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Турсунв (ишончнома асосида) иштирокида, (жавобгардан вакил иштирок этмади) аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "NON RISQ NASIBA" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, А Н И Қ Л А Д И: Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 389-моддасига асосан 2022 йил ноябрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим қилинмаган. Шу сабабли, ДСБ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи ва учинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд мажлисида солиқ инспекцияси вакили жавобгар томонидан шу кунга келиб 2022 йил ноябрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризасини рад этишни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини ва аризани рад этиш тўғрисидаги фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани рад этишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар томонидан 2022 йил ноябрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этилиши лозим бўлсада, тақдим этилмаган. Бу ҳолат солиқ инспекциясининг солиқ органи солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан ҳам ўз тасдиғини топган. Бироқ суд кунига қадар жавобгар томонидан 2022 йил ноябрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилган. Солиқ кодексининг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Ваҳоланки, Солиқ кодекси 389-моддасининг 2-бандига асосан солиқ агентлари ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ушлаб қолинган солиқнинг суммалари тўғрисидаги — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклдаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахслар йил якунлари бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб қолинган, солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этади. Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Суд юқорида қайд этилганларга ҳамда жавобгар томонидан солиқ органига 2022 йил ноябрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширганлигидан келиб чиқиб, аризани рад этишни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 19-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирилмасликни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин Судья С.Турсунов