← Назад
Решение #661473 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 3 | — | law | |
| онун | 17 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2206/29667-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – П.Закирова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- А.Усманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 6 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, жавобгарнинг
вакили Р.Розмухамедов (раҳбар) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Toshissiqquvvati” давлат унитар корхонаси манфаатида “Intuitsiya” масъулияти
чекланган жамиятидан 5.710.969,06 сўм асосий қарз ва 2.855.484,53 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд қарорлари устидан “Intuitsiya” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Toshissiqquvvati” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ва “Intuitsiya” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 22 апрелда иссиқ сув
ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш тўғрисида 8412-сонли шартнома
тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик
энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса, истеъмол қилган иссиқлик энергияси
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ундан 5.710.969,06 сўм асосий қарз ва
2.855.484,53 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб даъво аризасида, даъвогар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилган бўлса-да, етказиб берилган иссиқ сув учун
тўловлар жавобгар томонидан амалга оширилмаганлиги, натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 2021 йил 1 ноябрдан 2022 йил 1 майга қадар 5.710.969,06 сўм
қарздорлиги вужудга келганлиги кўрсатилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 5.710.969,06 сўм асосий қарз, 1.000.000 сўм пеня ундириш
белгиланган ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 октябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар суд қарорлари устидан кассация шикояти бериб, Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарорини
ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий иқтисодий ишлаб бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 13 октябрдаги қарорини бекор қилиб, ишни қайта
кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилиб, ишни қайта кўришни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, даъвогар ва палата вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар ва палата вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, палатанинг
даъвоси аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
“Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра, палата тадбиркорлик ташаббусини
амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни
таъминлаш, бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли
шерикликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш,
ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга ҳар томонлама
кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини
барча чоралар билан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.
Қонун 17-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, палатага
аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий,
бошқа тадбиркорлик субъектлари учун мажбурийдир.
Палатага аъзолик тадбиркорлик фаолияти субъекти ёки тадбиркорлик
фаолияти субъектларининг бирлашмаси ёхуд тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш учун ташкил этилган бошқа ташкилот, чет эл компанияларининг
ваколатхоналари ва Палата ўртасида шартнома тузиш йўли билан
расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш
тўғрисида” 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сонли қарорининг 5-бандида палата ўз
манфаатлари ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ҳимоясида
Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза, мурожаат, шикоят
ва даъволари учун давлат божи тўловларидан озод этилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, палата ва даъвогар ўртасида 2022 йил 12 майда
тузилган 531-2022-сонли палатага аъзолик шартномасига асосан даъвогарга амал
қилиш муддати 2023 йил 12 майга қадар бўлган гувоҳнома берилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда
2147-сон билан рўйхатга олинган Монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 6 октябрдаги 14-сонли қарори
билан тасдиқланган “Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини
тузиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан, табиий
монополиянинг турли соҳаларида фаолият кўрсатувчи табиий монополия
субъекти Реестрга ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида киритилиши
белгиланган.
Мазкур Низом иловаси (Табиий монополия шароитида ишлаб
чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати
бўлиб, рўйхат)нинг 2-бандида электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш
ҳамда транспортировка қилиш соҳасида электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб
чиқариш, электр ва иссиқлик энергиясини транспортировка қилиш, шу жумладан
абонентдан субабонентгача транспортировка қилиш хизматлари табиий
монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар
(ишлар, хизматлар) деб кўрсатилган.
Шунга кўра, даъвогар табиий монополия субъектлари рўйхатига
киритилганлигини англатади.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг фаолияти ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий
жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилмаган.
Бундан кўринадики, даъвогар палата аъзоси бўла олмайди ва ўз навбатида
палата даъвогарнинг манфаатида даъво аризасини имзолаш ҳуқуқига эга эмас.
Бироқ, қўйи инстанция судлари бунга аҳамият бермасдан низони мазмунан
кўриб чиқиб, хатоликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши
ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПК 107-моддасининг биринчи қисми 3-бандига асосан даъво аризаси
имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан
ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс
томонидан имзоланган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади.
ИПК 301-моддасининг биринчи қисми 5-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни
тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, палатанинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади.
Шунга биноан, судлов ҳайъати жавобгар томонидан ишни апелляция ва
кассация инстанция судида кўриш учун тўланган 300 000 сўм давлат божи ва
48 000 сўм почта харажатларини даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни,
ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 300 000 сўм давлат
божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни, ишни биринчи
инстанция судида кўриш учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини
даъвогарнинг зиммасида қолдиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ижро
варақалари бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“Intuitsiya” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
“Toshissiqquvvati” давлат унитар корхонасидан:
- “Intuitsiya” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 300 000 сўм давлат
божи ва 48 000 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 августдаги ижро
варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов