Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/593 Дата решения 27.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 385112 Claim ID 2810440 PDF Hash 8e495282efdfc07b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 26
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 169-моддаси банди ва 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси збекистон Республикаси ЖК 34 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
исми ЖПКнинг 83-моддаси исми ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
бандидан ушбу Кодекснинг 169-моддаси бандидан ушбу Кодекс 169 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ача паст ниятларда жиноят содир этганлигини ЖКнинг 56-моддаси ача паст ниятларда жиноят содир этганлигини ЖК 56 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
тузатиш ишлари жазосини тайинлашни ва ЖКнинг 62-моддаси тузатиш ишлари жазосини тайинлашни ва ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/593-сонли 2025 йил май ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Г.Олимова ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Хожиев, жабрланувчи С.Мажидова, М.Нурматов, Ф.Ўроқбоев, Н.Сайидова, М.Жаборов, Ў.Сулаймонова ва З.Мадаминоваларнинг иштирокида, Г.Олимовага оид жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Олимова Гулбахор Боходиржоновна (OLIMOVA GULBAXOR BOXODIRJONOVNA) 1985 йил 15 апрель куни Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, оиласи билан ажрашган, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, ишсиз, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг 2020 йил 20 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 72-моддасига асосан ҳукм шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган; 2) Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг 2021 йил 12 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57,59-моддаси 8-қисми тартибида 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 72-моддасига асосан ҳукм шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган, 12.04.2023 йилда Пробация ҳисобидан чиқарилган; Андижон вилояти, Андижон шаҳри, 2-кичик даҳа, 57-уй, 9-хонадонда яшовчи, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 23.09.2023 йилдаги ажрими билан «сиртдан 1 хулоса нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Олимова Гулбахор Боходиржоновна хавфли рецидивист бўла туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, аввал дастлаб ўзлари ижарага олган хонадонлар, яъни фуқаро Сулайманова Уғилой Абдугаппаровнага тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 19-уй, 66-хонадонни, фуқаро Шукурова Ирода Махсудовнага тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 54-уй, 37-хонадонни ва фуқаро Газиева Дилноза Махмутовнага тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 11-уй, 3-хонадонларни гуёки ўзларига тегишли эканлигини маълум қилишиб, бошқа шахсларга бир неча ой муддатга хонадон эгаларини хабарисиз ва рухсатисиз ижарага бериб, осон йўл билан моддий даромад орттириш режасини тузишган. 1. Жумладан, жиноий режага кўра, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил февраль ойида Мадаминова Зебо Ибрагимовнанинг ишончига кириб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, унга У.А.Сулаймановага тегишли Чилонзор тумани, 19-уй, 66-хонадонни гуёки ўзларини хонадон эгаси эканлигини ва ойлик ижара ҳақи 350 АҚШ доллари бўлишини маълум қилиб, олдиндан 7 ойлик тўловни амалга оширилганидан сўнг, хонадонга қўйишга ваъда беришиб, З.Мадаминовадан 1.050 АҚШ доллари (11.928.140 сўм) ва 17.074.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга 2 киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 2. Бундан ташқари, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 21 март куни Мажидова Сурайё Мансур қизининг ишончига киришиб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, ушбу “OLX” платформасида унга ўзларини гуёки Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Новза” метроси ён-атрофидаги кўп қаватли уйларда жойлашган хонадонлардан бирини эгаси сифатида таништиришиб, ойлик ижара ҳақи 450 АҚШ доллари бўлишини маълум қилишиб, олдиндан икки ойлик ижара ҳақини тўлови амалга оширилганидан сўнг, қайд этилган манзилдаги хонадонга 5 кун ичида кўчиб ўтишига ваъда беришиб, С.М.Мажидовадан жами 1.300.000 сўм ва 900 АҚШ доллари (10.267.218 сўм) миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 3. Бундан ташқари, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 2 май куни Жабборов Музаффар Абдукаримовичнинг ишончига киришиб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, Шукурова Ирода Махсудовнага тегишли Чилонзор тумани, Дилобод МФЙ, 54-уй, 37-хонадонни гуёки ўзларини эгаси сифатида таништиришиб, ойлик ижара ҳақи 500 АҚШ доллари бўлишини маълум қилишиб, олдиндан икки ойлик ижара ҳақини тўлови амалга оширилганидан сўнг, қайд этилган манзилдаги хонадонга 3 кун ичида кўчиб ўтишига ваъда беришиб, М.А.Жабборовдан жами 1.000 АҚШ доллари (11.420.010 сўм) миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 4. Шунингдек, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 9 май куни Нурматов Мурод Жураевичнинг ишончига киришиб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, Сулайманова Уғилой Абдугаппаровнага тегишли Чилонзор тумани, Дилобод МФЙ, 19-уй, 66-хонадонни гуёки 3 ўзларини эгаси сифатида таништиришиб, ойлик ижара ҳақи 300 АҚШ доллари бўлишини маълум қилишиб, олдиндан икки ойлик ижара ҳақини тўлови амалга оширилганидан сўнг, қайд этилган манзилдаги хонадонга 3 кун ичида кўчиб ўтишига ваъда беришиб, М.Ж.Нурматовдан жами 800 АҚШ доллари (9.139.248 сўм) миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 5. Бундан ташқари, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 18 май куни Убайдуллаев Феруз Ризо ўғлининг ишончига киришиб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, Сулайманова Уғилой Абдугаппаровнага тегишли Чилонзор тумани, Дилобод МФЙ, 19-уй, 66-хонадонни гуёки ўзларини эгаси сифатида таништиришиб, ойлик ижара ҳақи 300 АҚШ доллари бўлишини маълум қилишиб, олдиндан бир ойлик ижара ҳақини тўлови амалга оширилганидан сўнг, қайд этилган манзилдаги хонадонга 3 кун ичида кўчиб ўтишига ваъда беришиб, Ф.Р.Убайдуллаевдан жами 275 АҚШ доллари (3.152.330 сўм) миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 6. Шу билан бирга, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 18 май куни Ўроқбоев Феруз Шахобиддин ўғлининг ишончига киришиб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, Шукурова Ирода Махсудовнага тегишли Чилонзор тумани, Дилобод МФЙ, 54-уй, 37-хонадонни гуёки ўзларини эгаси сифатида таништиришиб, ойлик ижара ҳақи 350 АҚШ доллари бўлишини маълум қилишиб, олдиндан икки ойлик ижара ҳақини тўлови амалга оширилганидан сўнг, қайд этилган манзилдаги хонадонга 1 хафта ичида кўчиб ўтишига ваъда беришиб, Ф.Ш.Ўроқбоевдан жами 13.370.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 7. Бундан ташқари, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 4 22 май куни Одилов Жахонгир Хасанбой ўғлининг ишончига киришиб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, Газиева Дилноза Махмутовнага тегишли Чилонзор тумани, Диёр МФЙ, 11-уй, 3-хонадонни гуёки ўзларини эгаси сифатида таништиришиб, ойлик ижара ҳақи 350 АҚШ доллари бўлишини маълум қилишиб, олдиндан икки ойлик ижара ҳақини тўлови амалга оширилганидан сўнг, қайд этилган манзилдаги хонадонга 2 кун ичида кўчиб ўтишига ваъда беришиб, Ж.Х.Одиловдан жами 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 8. Бундан ташқари, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 27 май куни Хусенов Шокир Ашурмамадовичнинг ишончига киришиб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, Шукурова Ирода Махсудовнага тегишли Чилонзор тумани, Дилобод МФЙ, 11-уй, 3-хонадонни гуёки ўзларини эгаси сифатида таништиришиб, ойлик ижара ҳақи 400 АҚШ доллари бўлишини маълум қилишиб, олдиндан икки ойлик ижара ҳақини тўлови амалга оширилганидан сўнг, қайд этилган манзилдаги хонадонга 3 кун ичида кўчиб ўтишига ваъда беришиб, Ш.А.Хусеновдан жами 1.000 АҚШ доллари (11.425.150 сўм) миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 9. Бундан ташқари, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 31 май куни Остонов Мурод Шарифовичнинг ишончига киришиб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, Газиева Дилноза Махмутовнага тегишли Чилонзор тумани, Диёр МФЙ, 11-уй, 3-хонадонни гуёки ўзларини эгаси сифатида таништиришиб, ойлик ижара ҳақи 350 АҚШ доллари бўлишини маълум қилишиб, олдиндан икки ойлик ижара ҳақини тўлови амалга оширилганидан сўнг, қайд этилган манзилдаги хонадонга 4 кун ичида кўчиб ўтишига ваъда беришиб, М.Ш.Остоновдан жами 7.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 10. Бундан ташқари, Г.Олимова хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг 5 мулкини қўлга киритиш мақсадида Галямов Дилмурод Мавлонович ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил май ойининг охирида Сайидова Нодира Ишмуротовнанинг ишончига киришиб, уни интернет тармоғининг “OLX” платформасида ижара асосида яшаш учун хонадон қидираётганидан фойдаланиб, Шукурова Ирода Махсудовнага тегишли Чилонзор тумани, Дилобод МФЙ, 54-уй, 37-хонадонни гуёки ўзларини эгаси сифатида таништиришиб, ойлик ижара ҳақи 400 АҚШ доллари бўлишини маълум қилишиб, олдиндан икки ойлик ижара ҳақини тўлови амалга оширилганидан сўнг, қайд этилган манзилдаги хонадонга 4 кун ичида кўчиб ўтишига ваъда беришиб, Н.И.Сайидовадан жами 400 АҚШ доллари (4.570.060 сўм) ва 2.260.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган. 11. Шунингдек, Г.Олимова ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш 2022 йил сентябрь ойидан то 2023 йил 6 июнь кунига қадар Сулайманова Уғилой Абдугаппаровнага тегишли Чилонзор тумани, Дилобод, МФЙ, 19-уй, 66-хонадонни ижарага олишиб, ушбу хонадонда мавжуд бўлган У.А.Сулаймановага тегишли баҳоси 500 АҚШ долларлик (5.724.570 сўм) “Smart Artel” русумли телевизор, баҳоси 1.300.000 сўмлик кир ювишмашинаси ва баҳоси 3.400.000 сўмлик ток кучайтиргич мосламасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишган. Судланувчи Г.Олимова суд мажлисида, ўз айбига қисман иқрор бўлиб, у 2023 йил 6 июнь куни Сулаймонова Уғилой Абдугаппаровнага тегишли Чилонзор тумани, Дилобод МФЙ, 19-уй, 66-хонадонда яшаган вақтида унинг уйидан бир дона “Смарт Артел” русумли телевизорни ўғирлаб кетмаганлигини, ушбу уйга сув тошиб кетганлиги учун девордан олиб уйни пол қисмига қўйиб қўйганлигини, аммо ўғирлаб кетмаганлигини, у айб эълон қилиш қарорида кўрсатилган жами 11 эпизод бўйича айбига тўлиқ иқрорлигини, бундан ташқари, у томонидан содир этилган жиноятга онаси Олимова Гулчехра Отажоновнинг умуман алоқаси йўқлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, жабрланувчиларга етказилган барча моддий зарар қопланганлигини ва қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Г.Олимова эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини тўлиқ топади. Жумладан, жабрланувчи С.Мажидова суд мажлисида, у 2023 йил 21 март куни ўзи учун ижарага яшаш хонадони топиш мақсадида телефон аппарати орқали OLX ижтимоий тармоғига кириб бир нечта хонадонларни қидириб кўрганлигини, ушбу жойда бўлган бир нечта эълонлар ичидан Чилонзор тумани Ҳамза метро бекати ёнида жойлашган 2 хонали хонадонни кўриб қолганлигини, унинг ойлик тўлови 450 АҚШ 6 доллари деб ёзилган эканлиги сабабли хонадоннинг нархи ва кўриниши унга маъқул келганлигини, шундан сўнг уушбу хонадонда ижарага туриш мақсадида ушбу хонадонни гаплашиб кўриши учун укаси Мажидов Маъмуржонга айтганлигини, укаси М.Мажидов “Маклерлик”, яъни фуқароларга ижарага уй топиб бериш билан шуғулланувчи Д.Гулямов исмли шахс билан гаплашиб, хонадонни ижарага олиш учун аввалдан тўловни амалга ошириш керак эканлигини айтиб аванс тариқасида 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериши керак эканлигини айтганлигини, шундан сўнг укасининг таниши Эшонқулов Бобур ушбу хонадонни уларга ижарага олиб бериш мақсадида олдиндан 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни аванс тариқасида берганлигини, шу куннинг ўзида яна 300.000 сўм миқдоридаги пулларни Эшонқулов Бобур пластик карта орқали ўтказиб берганлигини, 2023 йил 25 март куни соат тахмимнан 17:30лар атрофида Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида Гулямов Дилмуродга ўз қўли билан 900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Ҳамза метро бекати ёнида жойлашган 2 хонали уйни ижарага олиб беришини айтиб ишонтирганлиги учун берганлигини, у ушбу хонадонга қачон кўчиб ўтишим мумкин эканлигини сўраган вақтида у унга 2023 йилнинг 1 апрель куни кўчиб ўтиши мумкинлигини айтганлигини, у унга ушбу хонадон учун олдиндан икки ойлик тўлов пули ҳисобида 900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни берганлигини, 2023 йилнинг 31 март куни соат тахминан 19:00лар атрофида у билан телефон орқали гаплашиб кўрган вақтида унга эртага эрталаб ушбу хонадонда яшаётган чет эл фуқаролари чиқиб кетишини ва уни кўчиб ўтишини айтганлигини, шундан сўнг у ўзига тегишли бўлган нарсаларини олиб ушбу хонадонга келганлигини, аммо Д.Гулямов унга берган ваъдасини бажармасдан турли хилдаги баҳоналарини важ қилганлигини, шундан сўнг у ИИБнинг 102 рақамига мурожаат қилиб ушбу шахсга қонуний чора кўришларини сўраганлигини, ИИБ ходимлари чақириб бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тушунтириш хати олишганлигини, шу вақтда унинг пластик картасига 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб берганлигини, бугунги кунда унга етказилган зарар қопланганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; жабрланувчи З.Мадаминова суд мажлисида, 2023 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида оиласи билан вақтинча ижарага туриш учун уй топиш мақсадида “OLX” сайти орқали маклерлар билан боғланганлигини, Зухра исмли маклер аёл Чилонзор тумани, 5-мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлардан 350 АҚШ доллари эвазига ижарага уй борлигини айтганлигини, турмуш ўртоғи ва Зухра билан биргаликда Чилонзор тумани 5-мавзеси, 19-уй, 66-хонадонга борганликларини, ушбу хонадонга борган вақтида Гулбахор исмли бир аёл ва унинг фарзандлари бор бўлганлигини, Гулбахор ўзини ушбу уй эгаси деб таништирганлигини, ушбу хонадон уларга маъқул бўлганлиги сабабли уни ижарага олишини айтганида Гулбахор 3 ойлик ижара тўловини 7 олдиндан тўлаши кераклигини айтганлигини, шундан сўнг у Гулбахорга 1050 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериб, хонадон калитини олиб қайтиб кетганлигини, 2023 йилнинг 18 февраль куни ижарага олинган хонадонга кўчиб ўтганликларини ва шу ерда яшай бошлаганликларини, орадан бир неча кун вақт ўтиб Гулбахор унга қўнғироқ қилиб, уйнинг 3 ойлик коммунал тўловлари учун 400.000 сўм миқдорида пул ўтказиб беришини айтиб, унга келини Олимова Мунира исмли шахсга тегишли бўлган пластик карта хисоб рақамини жўнатганлигини, шунда у ўзига тегишли бўлган пластик карта орқали Олимова Мунирага тегишли бўлган пластик карта ҳисоб рақамига 400.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб берганлигини, шундан сўнг 2023 йилнинг 8 март куни Гулбахор қўнғироқ қилганлигини ва унга пул зарурлигини айтиб яна бир ойлик ижара тўловини ўтказиб беришини сўраганлигини, у рози бўлиб Олимова Мунирага тегишли бўлган пластик карта ҳисоб рақамига 350 АҚШ доллари миқдорига тенг бўлган 3.990.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб берганлигини, 2023 йилнинг май ойида Гулбахор ижарада турган хонадонга келиб ушбу хонадонни сотмоқчи эканлигини айтиб, ундан хонадонни бўшатиб беришини талаб қилганлигини, шунда у унга ушбу хонадонни уларга сотишини таклиф қилганлигини, аввалига у рози бўлиб хонадон учун олдиндан 5000 АҚШ доллари миқдорида пул беришини айтганлигини, шу вақтда у ундан ушбу уйнинг ҳужжатларини олиб келишини ва бирга нотариусга бориб олди-сотди шартномасини тузишни таклиф қилганлигини, у рози бўлиб ўзи унга алоқага чиқишини айтиб чиқиб кетганлигини, орадан бир неча кун вақт ўтиб Гулбахорнинг онаси Гулчехра опа қўнғироқ қилиб уйни сотиш фикридан қайтганлигини, улар яна ушбу хонадонда ижарада қолиши мумкинлигини ва олдиндан 3 ойлик ижара тўловини бериши кераклигини айтганлигини, у рози бўлганлигини ва яна 3 ойлик ижара тўлови сифатида 1050 АҚШ доллари миқдорига тенг бўлган 12.075.000 сўм ҳамда коммунал тўловлар учун 600.000 сўм, жами 12.675.000 сўм миқдоридаги пулни Олимова Муниранинг пластик карта ҳисоб рақамига ўтказиб берганлигини, 2023 йилнинг 4 июнь куни фарзанди унга қўнғироқ қилиб ижарада турган хонадон аслида бошқа аёлга тегишли эканлигини, шу аёл ҳозирда улар яшаётган хонадонга келганлигини айтганлигини, шундан сўнг у уйга қайтиб келганлигини ва ушбу хонадоннинг асл эгаси бўлган Ўғилой исмли аёл билан бирга бўлиб ўтган ҳолат юзасидан ИИБ ходимларига ариза билан мурожаат қилганлигини, ушбу ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилганидан сўнг Г.Олимова унга қўнғироқ қилиб унга ижарага бошқа уй топиб беришини айтиб, бошқа уйга кўчиб ўтиши учун 200 АҚШ долларига тенг бўлган 2.200.000 сўм миқдоридаги пулларни унга тегишли бўлган пластик карта ҳисоб рақамига ўтказиб, қолган ижара тўловларини ўзи тўлаб боришини айтганлигини, унга юқоридаги ҳолат натижасида жами 16.770.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлигини, ҳозирги кунда унга 8 етказилган зарар судланувчи томонидан қопланганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; жабрланувчи Ў.Сулаймонова суд мажлисида, 2022 йилнинг март ойида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 5-мавзесида жойлашган қўп қаватли уйлардан, 19-уй, 66-хонадонни сотиб олиб, хонадонни қайта таъмирлаб, сентябрь ойидан бошлаб 500 АҚШ доллари эвазига унга олдиндан таниш бўлмаган Г.Олимовага ижарага яшаш учун берганлигини, Г.Олимова ижара тўловини ҳар ойнинг 7-санасига қадар тўлаши лозим бўлса-да, ойнинг 15 санасига қадар турли баҳоналар билан тўлов қилиш муддатини чўзиб юриб, кейинчалик ижара тўловини тўлашини, 2023 йилнинг март ойида Тошкент шаҳарига бир неча маротаба келган вақтида ўзига тегишли бўлган хонадондан хабар олиш мақсадида Чилонзор тумани 5-мавзесида жойлашган 19-уй, 66-хонадонга борганида Г.Олимова онаси билан биргаликда турли баҳоналар қилиб уни ўз уйига киришига тўсқинлик қилганлигини, 2023 йилнинг 6 июнь куни Тошкент шаҳрига келганлигини ва ўзига тегишли бўлган Чилонзор тумани 5-мавзесида жойлашган 19-уй, 66-хонадондан хабар олиб кетиш мақсадида борганида, уйнинг эшигини унга олдиндан таниш бўлмаган Даврон исмли йигит очганлигини, у аввалига ҳайрон қолганлигини ва уйга кириб Даврондан унинг кимлигини сўраган вақтида, у ушбу уйда 2023 йилнинг февраль ойидан бугунги кунга қадар синглиси Зиёда билан биргаликда шу уйда ижарада турганлигини айтганлигини, у ундан ушбу уйни кимдан ижарага олганлигини сўраган вақтида, Даврон бу уйни Г.Олимовадан ойига 350 АҚШ доллари эвазига ижарага олганлигини ва 2023 йилнинг октябрь ойига қадар ижара пулини тўлаганлигини айтганлигини, шундан сўнг у уйнинг ичкарисини кўздан кечириб чиққанлигини, шу вақтда ушбу хонадон учун 500 АҚШ доллари эвазига сотиб олган “SMART ARTEL” русумли телевизорни, 1.300.000 сўмлик кир ювиш машинасини, 3.400.000 сўмлик ток кучайтиргич мосламасини жойида йўқлигини, уй ичига жойлаштирилган мебельларга шикаст етказилганлигини кўрганлигини, шундан сўнг дархол Г.Олимовага қўнғироқ қилиб уйга нима сабабдан бошқа шахслар кирганлигини, нима сабабдан унинг рухсатисиз уйни бошқа шахсларга ижарага берганлигини сўраганида у турли баҳоналарни рўкач қилиб ўзини оқлаганлигини ва ижарада турган шахсларга икки ой мухлат беришини сўраганлигини, шунда у ушбу ижарачилар билан ўзи келишиб олишини айтганлигини ва ундан нарсаларни қаерда эканлигини, нима сабабдан уйдан олиб чиқиб кетганлигини сўраганлигини ва ҳамма нарсаларни қайтариб олиб келишини акс ҳолда ариза билан ИИБга мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирганлигини, орадан бир неча кун вақт ўтишига қарамасдан Г.Олимова билан боғланиш имкони бўлмаганлигини, шундан сўнг ҳолат юзасидан ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини, у Г.Олимова билан ижара шартномаси тузмаганлигини, унга етказилган зарар ҳозирги кунда тўлиқ қопланганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; 9 жабрланувчи М.Жабборов суд мажлисида, 2023 йилнинг 2 май куни укаси Камолов Одилжон билан бирга “OLX” сайти орқали берилган эълонлар бўйича Дилмурод исмли йигит билан гаплашганлигини, укаси О.Камолов унга сайтда кўрсатилган уйни кўрмоқчи эканлигини айтганида, ушбу хонадон ижарага берилиб бўлганлигини, уларга бошқа уйларни кўрсатиши мумкинлигини айтганлигини ва “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали Чилонзор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида бўлган 3-хонали хонадоннинг фотосуратларини жўнатганлигини, ушбу хонадон уларга маъқул бўлганини ва улар Дилмуродга хонадонни бориб кўрмоқчи эканлигини айтганида, у 3 май куни хонадонни кўрсатиши мумкинлигини айтганлиги сабабли 2023 йилнинг 3 май куни соат 15:40ларда укаси О.Камолов билан бирга Дилмурод кўрсатган манзил бўйича хонадонни кўришга борганлигини, хонадон эшигини ёши тахминан 30-35да бўлган бир аёл очиб ўзини Гулбахор деб таништириб, ушбу уй эгаси эканлигини айтганлигини, хонадон ичига кирган вақтида ушбу хонадонда Дилмурод ва унга таниш бўлмаган шахслар борлигини кўрганлигини, шундан сўнг укаси О.Камолов билан бирга уйни кўздан кечириб чиқиб хонадон уларга маъқул бўлганидан сўнг Дилмурод ижара ҳаққи 500 АҚШ доллари эканлигини, агарда 2 ойлик ижара тўловини олдиндан берилса, ижара ҳаққини 400 АҚШ долларидан қилиб бериши мумкинлигини айтганлигини, бундан ташқари 200 АҚШ доллари миқдорида Дилмуродга қўл ҳаққи беришни ҳам айтиб ўтганлигини, унга ва укаси О.Камоловга уй маъқул келганлиги сабабли ушбу уйни ижарага олишга рози бўлганлигини, шундан сўнг у ёнида бўлган 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни, 800 АҚШ долларини Гулбахорга, 200 АҚШ долларини қўл ҳаққи сифатида Дилмуродга берганлигини, 3 кун ичида уйни бўшатиб беришга келишганликларини, бироқ улар уйни бўшатиб бермаганликлари сабабли ушбу ҳолат юзасидан ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини, унга юқоридаги ҳолат натижасида жами 1000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганлигини, ҳозирги кунда етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; жабрланувчи Н.Сайидова суд мажлисида, 2023 йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида оиласи билан вақтинча ижарага туриш учун уй топиш мақсадида “OLX” сайти орқали берилган эълонлар орасидан хонадон излаганлигини, шу вақтда Чилонзор тумани, 6-мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлардан 500 АҚШ доллари эвазига ижарага уй берилиши тўғрисидаги эълонга кўзи тушиб, эълонга илова қилинган хонадон расмларини кўриб чиққанлигини, ушбу уй унга маъқул келганлиги сабабли сайтда қолдирилган телефон рақамига қўнғироқ қилганида телефон гўшагини бир йигит кўтариб ўзини Дилмурод деб таништирганлигини, у унга уйни бориб кўрмоқчилигини айтганида Дилмурод унга Чилонзор тумани, 6-мавзесида жойлашган 54-уйнинг 37-хонадонига боришини айтганлигини, у айтган манзил бўйича борган 10 вақтида хонадон эшигини бир қиз очиб мени ичкарига киритганлигини, хонадон ичига кирган вақтида Дилмурод билан биргаликда Олимова Гулбаҳор исмли аёл ҳам бўлганлигини, Г.Олимова унга ўзининг уй эгаси эканлигини айтганлигини, у хонадонни кўздан кечириб чиққанини ва унга хонадон маъқул келганлигини айтганлигини, шунда Г.Олимова Дилмурод билан биргаликда ташқарига чиқиб гаплашиб олишини айтганлигини, улар ташқарига чиққан вақтда Г.Олимова ҳозирда хонадонда турган ижарачи унга маъқул келмаганлигини, уни чиқариб юборишини айтганлигини, шундан сўнг у Г.Олимова билан ижара учун ойига 400 АҚШ доллари миқдоридан тўлашга келишиб олганлигини, шунда Г.Олимова 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олдиндан ижара тўлови учун гаров сифатида беришини, қолган пулларни кейинчалик бериши мумкинлигини, бундан ташқари 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Дилмуродга унинг хизмат ҳаққи сифатида беришини айтганлигини, у рози бўлиб Г.Олимовага 100 АҚШ доллари миқдорида ва Дилмуродга 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни берганлигини, Г.Олимова хонадонни 4 кун ичида бўшатиб унга калитни беришини айтганлигини, орадан икки кун вақт ўтиб Дилмурод унга қўнғироқ қилиб ижара учун қолган тўловни ҳам дархол тўлашини, шунда улар унга уйни калитини етказиб беришларини айтганлигини, шунда у Дилмуродга Г.Олимованинг ўзи билан учрашишини, ижара учун қолган пулларни унинг ўзига беришини айтганлигини, шу вақтда Дилмурод Г.Олимованинг ёнида эканлигини айтиб дархол унга телефон гўшагини берганлигини, Г.Олимова телефон гўшагини олиб унга Дилмуродга қолган пулни бериб юборишини сўраганлигини, Дилмурод унинг олдига келиб 200 АҚШ доллари ҳамда 2.260.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб кетганлигини, орадан бир неча кун вақт ўтишига қарамасдан Г.Олимова ижара учун олган хонадонини бўшатиб бермаганлигини, ҳар сафар унга қўнғироқ қилган вақтида турли баҳоналарни рўкач қилганлигини, эртаси куни Дилмурод унга қўнғироқ қилиб уйни дизенфекция қилдирганини, уни бир кунга мехмонхонага жойлаштириши мумкинлигини айтганини, шу куни соат тахминан 00:30 ларда у Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида жойлашган “Элдарадо” номли мехмонхонага борганлигини ва шу ерда Дилмуродни кутиб турганлигини, шу вақтда ёши тахминан 50ларда бўлган бир аёл кириб келганлигини ва ўзини Г.Олимованинг онаси деб таништирганлигини ва уни мехмонхонага жойлаштириб 1 кунлик мехмонхона пулини тўлаб, ўзларининг 7 та уйи борлигини, уни кўчада қолдиришмаслигини айтиб кетганлигини, шундан сўнг орадан вақт ўтишига қарамасдан Г.Олимова ҳам Дилмурод ҳам унга ижарада туриш учун олинган уйни бўшатиб беришмаганлигини, Орадан 10 кун вақт ўтганидан сўнг у ушбу ҳолат юзасидан шикоят қилиб ИИБ ходимларига ариза билан мурожаат қилганлигини, у ариза ёзганидан 3-4 кун вақт ўтиб унга таниш бўлмаган бир йигит қўнғироқ қилиб ўзини Г.Олимова ва Дилмуроднинг таниши 11 эканлигини айтиб, унга 350 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сўм кўринишида пластик карта орқали ўтказиб берганлигини, у ушбу пулларни мехмонхона учун кетган ҳаражатларига тўлаганлигини, унга юқоридаги ҳолат натижасида жами 8.000.000 сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар етказилганини, ҳозирги кунда етказилган зарар тўлиқ қоплагани ҳақидаги кўрсатуви билан; Жумладан, жабрланувчи М.Нурматов суд мажлисида, у ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Эколгия вазирлигининг Матбуот хизматида бош мутахасис бўлиб ишлаб келмоқдалигини, у 2023 йил 09 май куни оиласи билан биргаликда яшаш учун вақтинчалик хонадон топиш мақсадида “OLX” сайтига кириб, ушбу жойда жойлаштирилган бир нечта хонадонларнинг эълонлари билан танишиб чиқаётган вақтида ушбу эълонларнинг бирига яъни Чилонзор тумани “Новза” метро бекатига яқин жойда жойлашган 2 хонали хонадон эълонига кўзи тушиб қолганлигини, шунда ушбу уйнинг жойлашуви маъқул келганлиги сабабли шу эълон тагида ёзилган рақамга қўнғироқ қилиб уй тўғрисида маълумот олганлигини, шу вақтида у билан телефон орқали гаплашган шахс ўзини “Дилмурод” деб таништирганлигини, шунда унда мазкур уйнинг шароитин кўрсатишини сўраганлигини, у айтган таклифга рози бўлганлигини ва бир неча соатдан кейин ушбу жойда учрашишларини айтганлигини, орадан бир неча соат ўтгандан сўнг у айтилган манзилга борганлигини, шу вақти унинг ёнига ўзини “Дилмурод” деб таништирган шахс ва унинг ёнида бўлган унга кўрсатмоқчи бўлган хонадоннинг эгаси деб таништирган “Гуля” исмли аёл билан биргаликда келганлигини, унга уйни шароитни кўрсатиб агар уй маъқул келган бўлса олдиндан хонадон учун 2 ойлик ижара ҳаққи яъни 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини айтганлигини, сўнг унга уйнинг шароити маъқул келиб, маклер бўлган Дилмуродга 150 АҚШ доллари ва унга ўзини хонадон эгаси деб таништирган “Гуля” исмли аёл айтган пластик карта рақамига умумий ҳисобда 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўтказиб берганлигини, шу вақтида унга ушбу шахслар у тўлов қилган хонадонда яшаётган шахслар 2-3 куннинг ичида чиқиб кетишларини ва у уйга кучиб ўтишини айтганлигини Аммо орадан бир неча кун ўтишига қарамасдан ушбу ўзини Дилмурод ва Гуля деб таништирган шахслар уйни унга бушатиб беришмаганлигини, орадан тахмина 6-7 кун ўтгандан сўнг у Дилмурод ва Гуляга алоқага чиқиб унга айтилган уйни ёки бўлмаса ундан олган пулларини қайтариб беришини сўраганлигини, шу вақтда улар унга яна бир-бора Новза метро бекати яқинида бўлган бошқа бир 3 хонали хонадонни кўрсатишганлигини ва ушбу уй 350 АҚШ доллари эканлигини айтишганлигини, сўнг у уйнинг шароитини кўриб уй маъқул келганлиги сабабли яна бир бора ишониб пластик картасига 50 АҚШ долларига тенг сўммани ўтказиб берганлигини ва ушбу хонадонга оила аъзолари билан биргаликда кириб жойлашганлигини, сўнг ушбу хонадонда бир ой давомида яшаб келганлигини, шунда унинг ижарда 12 яшаб келаётган уйига уйни асл эгаси келиб ундан уй учун навбатдаги тўловни амалга оширишини сўраганлигини, шу вақтида унга уй учун олдиндан икки ойлик тўлов пулини унга уйни топиб берган “Гуля” ва “Дилмурод” исмли шахсларга берганлигини айтганлигини, ўша вақтда унга уйнинг эгаси уй учун 1 ойлик тўлов пулини олганлигини айтганлигини, сўнг у Дилмурод ва Гуля исмли шахсларга қўнғироқ қилганлигини, аммо уларнинг телефон рақами ўчирилган эканлигини, шундай бўлсада унга ўзини Гуля деб таништирган шахснинг телеграм сахифасига хабар ёзганлигини, у ёзган хабарни ўқиди ва унга олган пулларни қайтаришини айтиб, бир неча кун сабр қилиб кутиб туришини айтганлигини, унинг гапига ишониб бир неча кун кутганлигини, бироқ Дилмурод ва Гуля ундан олган пулларни қайтариб бермаганлигини, сўнг у ушбу ҳолат юзасидан ИИВнинг парталига ариза билан мурожаат қилганлигини айтиб, умумий ҳисобда 450 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарар етказилган бўлиб, ҳозирда барча моддий зарарлар қопланганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; Жумладан, жабрланувчи Ф.Ўроқбоев суд мажлисида, у 2023 йилнинг 18 май куни оиласи билан вақтинча ижарага туриш учун уй топиш мақсадида “OLX” сайти орқали ижарага уй излаганлигини, сайтда кўрсатилган эълонлар орасида Чилонзор тумани 6-мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида бўлган хонадон ижарага берилиши тўғрисидаги эълон ҳамда ушбу хонадоннинг фотосуратлари жойлаштирилганлигини, хонадон унга маъқул бўлганлиги сабабли эълонда кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилганлигини, телефон гўшагини бир йигит кўтарганлигини ва ўзини Дилмурод деб таништирганлигини, сўнг Дилмурод Чилонзор тумани 6-мавзесида жойлашган 54-уй 37-хонадонни ойига 350 АҚШ доллари эвазига ижарага берилаётганлигини, агар хохласа уйни бориб кўриши мумкинлигини айтганлигини, сўнг у Дилмурод айтган манзилга уйни кўриш учун борганлигини, манзилга етиб борган вақтида ушбу хонадонда Дилмурод ва бир нечта нафар унга таниш бўлмаган қизлар бор эканлигини, сўнг у уйни кўздан кечириб чиққанлигини, уй унга маъқул бўлганидан сўнг Дилмурод 2 ойлик ижара тўловни олдиндан тўлаши лозимлигини, бундан ташқари унинг хизмат ҳаққи сифатида 200 АҚШ доллари миқдорида пул беришини айтганлигини, у рози бўлганлигини ва Дилмуродга ҳозирда 1 ойлик ижара тўловини ҳамда унинг ҳизмат ҳаққини беришини, иккинчи ойлик тўловни хонадонга кўчиб кирганидан сўнг беришини айтганлигини, сўнг Дилмурод унга ўзининг пластик карта ҳисоб рақамини берганлигини, у ушбу ҳисоб рақамига 5.000.000 сўм миқдорида пул ўтказганлигини, сўнг Дилмурод ҳозирда хонадонда бошқа ижарачилар турганлигини, 1 хафта муддат ичида уларни чиқиб кетишини, сўнг у хонадонга кўчиб ўтиши мумкинлигини айтганлигини, Дилмурод билан оғзаки келишув тузганидан сўнг, Дилмурод унга уй эгасига, яъни Олимова Гулбахорга қўнғироқ қилиб келишуви ҳақида 13 гаплашиб олишини айтганлигини, сўнг у ўзининг телефон рақамидан Г.Олимовага қўнғироқ қилганлигини ва унга Дилмурод билан оғзаки келишув тузганлигини, Дилмуродга ижара тўловини ўтказиб берганлигини айтганлигини, сўнг Дилмурод билан келишувни якунлагач уйга қайтиб кетганлигини, 2023 йилнинг 21 май куни Дилмурод унга қўнғироқ қилганлигини ва ижарада турган қизларга пул бериши лозимлигини, шу сабабдан унга 200 АҚШ доллари миқдорида пул беришини сўраганлигини, сўнг у Чилонзор тумани, 6-мавзесида жойлашган “Корзинка” супермаркети олдида Дилмурод ва Г.Олимова билан кўришганлигини ва Г.Олимованинг танишига тегишли бўлган пластик карта ҳисоб рақамига 2.320.000 сўм миқдорида пул ўтказиб берганлигини, шу вақтда у Г.Олимовага 22 май куни ижарага олган хонадонига кўчиб ўтиши лозимлигини, чунки олдинги ижарада турган хонадонидан чиқиб кетиши кераклигини тушунтирганлигини, сўнг Г.Олимова 22 май куни уйни бўшатиб унга калитни топширишини айтганлигини, аммо 22 май куни Г.Олимовага қўнғироқ қилган вақтида ижарада турган қизлар чиқиб кетмаганлигини, яна бироз кутиб туришини айтганлигини, сўнг у Дилмуродга қўнғироқ қилиб эски ижарада турган хонадонидан чиқиб кетганлигини, ўша куннинг ўзида Г.Олимовадан ижарага олган хонадонига кўчиб ўтиши кераклигини тушунтирганлигини ва Димуродга ўша хонадонга бирга боришни таклиф қилганлигини, сўнг Дилмурод билан Чилонзор тумани 6-мавзесида кўришганлигини, шу вақтда улар турган жойга ёши тахминан 50-60ларда бўлган бир аёл келганлигини ва ўзини Г.Олимованинг онасилигини айтганлигини, сўнг у Г.Олимованинг онасига ўша куннинг ўзида хонадонга кўчиб ўтиши лозимлигини тушунтирганлигини, шунда Г.Олимованинг онаси хонадонни бўшатиб бергунига қадар вақтинча мехмонхонага жойлашиб туришини, мехмонхона учун тўланадиган тўловларни унинг ўзи тўлаб беришини айтганлигини, аввалига унга ишонмаганлигини, аммо Дилмурод ҳам шу таклифга рози бўлишини айтганидан сўнг уларнинг гапларига ишонганлигини ва шу куннинг ўзида Чилонзор туманида жойлашган “Дунё” номли мехмонхонага бориб жойлашганлигини, мехмонхонада 11 кун муддат давомида яшаганлигини, бу вақт орасида Дилмурод ҳам, Г.Олимова ҳам мехмонхона учун тўлов қилиб бермаганлигини, мехмонхона учун 11 кунлик 6.050.000 сўм миқдоридаги тўловни ўзи тўлаганлигини, бир неча маротаба Г.Олимовага ва Дилмуродга қўнғироқ қилган вақтида, ижарада турган қизлар чиқиб кетмаганлигини айтганлигини, сўнг у Г.Олимова ҳамда Дилмуроддан шубҳаланганлигини ва уларнинг хонадони жойлашган маҳалла профилактика инспектори олдига бориб бўлиб ўтган ҳолатни тушунтирганлигини, шу вақтда у ижарага олган хонадон аслида Г.Олимовага тегишли эмаслигини, унинг ўзи ҳам ушбу хонадонни ижарага олганлиги ҳақида хабар топганлигини, 2023 йилнинг 28 май куни Г.Олимовага қўнғироқ қилганлигини ундан берган 14 пулларни ҳам беришини айтганлигини, сўнг Г.Олимова билан кўришган вақтида, ҳозирда пули йўқлигини, ижара учун берилган пулларни ҳамда мехмонхона учун тўлаган пулларини ҳам тўлаб беришини айтиб, унга 500.000 сўм миқдорида нақд пул бериб юборганлигини айтиб, ҳозирда унга нисбатан етказилган моддий зарар қопланганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; Бундан ташқари, судланувчи Г.Олимованинг айби жабрланувчининг аризаси, сўроқ баённомалари, видеони кўздан кечириш баённомаси, нарсаларни кўздан кечириш баённомаси, юзлаштириш баённомалари, далолатнома, тушунтириш хатлари ҳамда ишдаги мавжуд бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз исботини топди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Г.Олимованинг: - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан З.Мадаминованинг 1.050 АҚШ доллари (11.928.140 сўм) ва 17.074.000 сўм пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан С.Мажидованинг 1.300.000 сўм ва 900 АҚШ доллари (10.267.218 сўм) миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан М.Жабборовнинг 1.000 АҚШ доллари (11.420.010 сўм) миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан М.Нурматовнинг 800 АҚШ доллари (9.139.248 сўм) миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; 15 - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Ф.Убайдуллаевнинг 275 АҚШ доллари (3.152.330 сўм) миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Ф.Ўроқбоевнинг 13.370.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Ж.Одиловнинг 5.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Ш.Хусеновнинг 1.000 АҚШ доллари (11.425.150 сўм) миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан М.Остоновнинг 7.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Д.Галямов ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Н.Сайидованинг 400 АҚШ доллари (4.570.060 сўм) ва 2.260.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. 16 Г.Олимованинг “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, У.Сулайманованинг баҳоси 500 АҚШ долларлик (5.724.570 сўм) “Smart Artel” русумли телевизори, баҳоси 1.300.000 сўмлик кир ювиш машинаси ва баҳоси 3.400.000 сўмлик ток кучайтиргич мосламасини яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 2-қисмига мувофиқ, илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади. Судланувчи Г.Олимова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун судланган бўлиб, ЖКнинг 169-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилмаган. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил 31 январдаги ҳукмига кўра, Д.Галямов Ўзбекистон 17 Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми, 60,61,62-моддалари тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил 3 ой 28 кун ахлоқ тузатиш ишлари ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 270 баравари, яъни 89.100.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Мазкур ҳукм билан Д.Галямовнинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги ва содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилган ҳамда жиноят ишининг шу қисми ЖПКнинг 83-моддаси 2 ва 3-бандларига асосан тугатилган. Юқоридагиларга асосан суд, Г.Олимованинг айбловидан “хавфли рецидивист томонидан” ва “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” квалификация белгиси ўз тасдиғини топмагани сабабли чиқаришни лозим топади. Шу сабабли суд, Г.Олимованинг жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандидан ушбу Кодекснинг 169-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи Г.Олимовага нисбатан жазо тайинлашда унинг аёллигини, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қопланганини ва икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида, ғаразли ва бошқача паст ниятларда жиноят содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмига кўра, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Шу сабабли, суд судланувчи Г.Олимовага нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 169-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни ва ЖКнинг 62-моддасига асосан Г.Олимованинг қамоқда сақланган ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига 18 тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлашни лозим топади. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил 31 январдаги Д.Галямовга нисбатан чиқарилган ҳукм билан мазкур жиноят иши бўйича ҳам жабрланувчи деб эътироф этилган Ш.Хусенов, Ж.Одилов, М.Остонова ва Ф.Убайдуллаевларга етказилган моддий зарар қопланганини ҳамда бошқа жабрланувчиларга ҳам етказилган моддий зарар қопланганини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 460, 462-463, 465-468 ва 471-474 моддаларига амал қилиб, суд BOXODIRJONOVNA) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилсин. Олимова Гулбахор Боходиржоновнага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Олимова Гулбахор Боходиржоновнага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Олимова Гулбахор Боходиржоновнага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Олимова Гулбахор Боходиржоновнага Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан унинг қамоқда сақланган (108 кун) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ҳамда узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 7 (етти) ой 6 (олти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Андижон вилояти Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. 19 Г.Олимовага ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Г.Олимовага нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. Г.Олимовага нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Г.Олимованинг яқин қариндоши томонидан моддий зарарни қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳисоб рақамига топширилган, яъни “INVEST FINANCE BANK” АЖнинг 27.05.2025 йилдаги квитанциясига асосан 3.849.000 сўм пул маблағлари жабрланувчи Нурматов Мурод Жураевичнинг фойдасига ўтказилсин. Ашёвий далил, ёзма ҳужжатлар жиноят ишида сақлансин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 20