← Назад
Решение #661661 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| онуни | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/55-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов, даъвогар
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлимининг жавобгар
“Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 4.022.022 сўм тўланган
пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлими (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
4.022.022 сўм тўланган пенсия пулини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг нусхаси жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган бўлсада, ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
Мазкур кодекс 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик
жамиятида ишлаган фуқаро Тўраев Шерзод Негмонович меҳнат фаолияти
жараёнида бахтсиз ҳодиса вафот этган. Бунинг натижасида фуқаро Тўраев
Шерзод Негмоновичнинг турмуш ўртоғи Юлдашева Насиба Юлдашевнага
боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланиб. даъвогар томонидан
боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлаб келинган.
Ушбу ҳолат даъвогар вакилининг кўрсатмаси, шунингдек иш
ҳужжатларида мавжуд бўлган 2019 йил 18 январдаги далолатнома,
ўлим ҳақидаги гувоҳнома, фармойиш, пенсия тайинлаш ҳақидаги қарор,
маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими
томонидан Н.Юлдашевага тўланган жами 4.022.022 сўм пенсия пуллари
жавобгар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан тўлаб
берилмаган.
Мазкур суммани тўлаб бериш юзасидан юборилган талабнома жавобгар
“Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 4.022.022 сўмни регресс тартибида ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 6-бандига асосан, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг
3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 66-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик
учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги
оқибатидаги
ногиронлик
учун
тайинланган
пенсияларни
тўлаш
харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4.022.022 сўм
қарзи асосли бўлганлиги, қолаверса иш ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги
сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишдаги
ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 177, 178, 180- ва 186-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлимининг жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан
4.022.022 сўм тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан
даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими
ҳисобига 4.022.022 сўм сўм пенсия пули ва олдиндан ихтиёрий тўланган
30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
И.Қурбанов