Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/54 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими Ответчик / Подсудимый UCH-TEPA PAXTA TOZALASH АЖ
Source ID 1021401 Claim ID 3110589 PDF Hash bfd71c3f12a8398d... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032 -моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034 -моддаси ИПКнинг 2034 law
Мазкур кодекс 2034 -моддаси Мазкур кодекс 2034 code_article
онуни 66-моддаси онуни 66 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/54-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов, даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлимининг жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 2.114.940 сўм тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 2.114.940 сўм тўланган пенсия пулини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032 -моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг нусхаси жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. Мазкур кодекс 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида ишлаган фуқаро Ашуров Фахриддин Ғафуровична меҳнат фаолияти жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли меҳнатда майибланган. Бунинг натижасида фуқаро Ф.Ашуровга II гуруҳ ногиронлиги берилиб, даъвогар томонидан ногиронлик пенсияси тўлаб келинган. Ушбу ҳолат даъвогар вакилининг кўрсатмаси, шунингдек иш ҳужжатларида мавжуд бўлган 2017 йил 02 августдаги Н-1 далолатнома, тақдимнома, фармойиш ва маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими томонидан Ф.Ашуровга тўланган жами 2.114.940 сўм пенсия пуллари жавобгар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан тўлаб берилмаган. Мазкур суммани тўлаб бериш юзасидан юборилган талабнома жавобгар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2.114.940 сўмни регресс тартибида ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига асосан, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Мазкур ҳолатда, суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2.114.940 сўм қарзи асосли бўлганлиги, қолаверса иш ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишдаги ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 177, 178, 180- ва 186-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлимининг жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 2.114.940 сўм тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими ҳисобига 2.114.940 сўм сўм пенсия пули ва олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья И.Қурбанов