Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/5101 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Chust Yashil Sayyora хусусий корхонаси
Source ID 1021274 Claim ID 3095707 PDF Hash a190bd2081891caf... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
зР ИПК 220-моддаси зР ИПК 220 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
онун 9-моддаси онун 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 февраль 4-1603-2202/5104-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, аризачи ХХХХХ нинг жавобгар – ХХХХХ га нисбатан 989 919,6 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили З.Юсупов (2023 йил 25 январдаги 22-07134-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: аризада баён этилишича, ХХХХХ (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) томонидан Туркия давлатининг “Dfe Metal Maden ve Dis Ticaret Limited Sirketi” хорижий ҳамкори билан 2022 йил 28 январда тузилган ИДН рақами 20004754430187755320200003 бўлган 2022/02-сонли импорт шартномаси бўйича 2022 йил 20 август ҳолатига 571,0 АҚШ доллари миқдорида ҳамда шу ҳорижий ҳамкори билан 2021 йил 22 ноябрда тузилган ИДН рақами 200047544301877553210200005 бўлган 2021/11/003-сонли импорт шартномаси бўйича 2022 йил 28 май ҳолатига 400 АҚШ доллари миқдорида, жами 971 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорликка йўл қўйилган. Дебитор қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан жами 989 919,6 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган. Шу асосда ХХХХХ (кейинги матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 989 919,6 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасида аризачи вакили жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлик бартараф этилганлигини билдириб, аризани қонуний ҳал этишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ЎзР ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, ЎзР ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириш рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли қарорида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик субъектлари жавоб беришлари, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Низом 28-бандининг бешинчи қисмида талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, саккизинчи қисмида эса ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги назарда тутилган. Жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 2022 йил 9 декабрь куни 2289702-сонли талабнома юборилган бўлсада ушбу талабномаларга у томонидан эътироз билдирилмаган ёки қарздорлик ихтиёрий бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 9 декабрь ҳолатига 1 АҚШ долларининг расмий курси 11 260,49 сўмни ташкил этган. Бунда 571 АҚШ долларини сўмдаги эквивалентининг 5 фоизи 321 487 сўмни, 400 АҚШ долларини сўмдаги эквивалентининг 15 фоизи (5 фоизи 218 013 сўмни + 10 фоизи 450 419,6 сўм) 668 432,6 сўмни, жами 989 919,6 сўмни ташкил қилади. Бундан кўринадики, аризачининг жавобгарга нисбатан 989 919,6 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби асосли бўлиб ариза талаблари ўз исботини топган. Бироқ, аризачи вакилининг суд муҳокамаси жараёнида тақдим этган ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) маълумотларида, шунингдек “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Наманган минтақавий банк хизмати офисининг 2023 йил 27 январдаги 02-06/306-сонли маълумотномасида, жавобгарнинг импорт шартномалари бўйича дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Низом 28-бандининг ўнинчи қисмида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши назарда тутилган. Шу сабабли, гарчи даъво асосли киритилган бўлсада, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги сабабли суд аризани қаноатлантириш рад этишни лозим деб ҳисоблайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги матнда – Қонун деб юритилади) 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ЎзР ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бироқ, Қонун 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд жавобгардан давлат божи ундирмасликни, тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бинобарин, ЎзР ИПКнинг 118, 165, 176, 177, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: ХХХХХ нинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. ХХХХХ ҳисобидан ХХХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А.Р.Мухиддинов