← Назад
Решение #661728 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФК | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 февраль
№ 4-1603-2301/143
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар–
«PLATINUM TEXTILE» МЧЖнинг жавобгар– «BUNYODKOR TEMIR BETON»
МЧЖ ҳисобидан жами 115.788.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Б.Қодиров (ишончнома
асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризада баён этилишича, «PLATINUM TEXTILE» МЧЖ (кейинги
матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «BUNYODKOR TEMIR BETON» МЧЖ
(кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 25 июлда
13-сонли ҳамда 2019 йил 5 сентябрда 13/2-сонли шартномалар тузилган.
Мазкур шартномалар шартларига мувофиқ тарафлар, яъни даъвогар
жавобгарга “Битум” махсулотини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб
бериладиган маҳсулотлар қийматини олдиндан 100 фоиз миқдорида
тўлаб бериш мажбуриятини олишган. Даъвогар томонидан жами
487.192.000 сўмлик битум махсулотлари етказиб берилган, жавобгар
томонидан етказиб берилган махсулотлар учун 410.000.000 сўм тўлов
амалга оширилиб, қолган 77.192.000 сўм тўлов амалга оширилмаган.
Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Бунга кўра, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 77.192.000 сўм асосий қарз ҳамда
шартноманинг 3.1-бандига кўра тўлов муддати кечиктирилган кунлар
учун 38.596.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб
қувватлади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади
ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари махсулот етказиб
бериш шартномасидан юзасидан келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, томонлар ўртасида 2019 йил 25
июлда тузилган №13-сонли ҳамда 2019 йил 5 сентябрда тузилган №13/2сонли шартномалар шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга “Битум”
махсулотини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб бериладиган
маҳсулотлар қийматини олдиндан 100 фоиз миқдорида тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жами 487.192.000 сўмлик битум махсулотлари
етказиб берилган, жавобгар томонидан етказиб берилган махсулотлар
учун 410.000.000 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 77.192.000 сўм тўлов
амалга оширилмаган.
Жавобгарга
юборилган
огоҳлантириш
хатлари
оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 449-моддасига кўра эса, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг битум махсулотлари етказиб
берганлиги, жавобгар томонидан эса етказиб берилган маҳсулот учун
қисман тўлов амалга оширилиб, қолган 77.192.000 сўм маблағ тўлаб
берилмаганлиги иш хужжатлари асосида тасдиқланади.
Шу асосда, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби қонун
ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли ва ушбу талаб
қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгар шартноманинг
тўлов мажбуриятини бузганлиги сабабли шартноманинг 3.1-бандига кўра,
тўлов муддати кечиктирилган хар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
38.596.000 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок
этаётган
тарафларнинг
мулкий
аҳволи,
шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 4-бандига кўра, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Шу асосда, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини, шунингдек
кредитор олдиндан тўловни амалга оширилмай туриб махсулот етказиб
бериб, қарздорликни вужудга келишига ўзи сабабчи бўлганлигини
инобатга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириб, 10.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда
кўриб чиқиш натижалари бўйича даъвогар томонидан тўланган 2.315.760
сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
қаноатлантирилсин.
«BUNYODKOR TEMIR BETON» МЧЖ ҳисобидан «PLATINUM TEXTILE»
МЧЖ фойдасига 77.192.000 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня ҳамда
тўланган 2.315.760 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари жами
89.537.760 сўм ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«PLATINUM TEXTILE» МЧЖнинг ортиқча тўлаган 116.239 сўм давлат
божи аризасига асосан қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров