← Назад
Решение #661736 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
190111, Termiz sh, Istiqlol k. 67-uy
190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67
Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 6 февраль
4-1901-2103/171-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, даъвогар вакили – Ш.Алиқулов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили – Р.Сафаров (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
“QISHLOQ QURILISH BANK” акциядорлик тижорат банки манфаатида,
жавобгар – “SURXONNASOSTA`MIR” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) даъвогар – “QISHLOQ QURILISH
BANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда - даъвогар)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар –
“SURXONNASOSTA`MIR” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги
ўринларда - жавобгар) 916.000.000 сўм асосий кредит қарзи,
227.355.000 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни, ундирувни
гаров мулкига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгар билан
тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили ҳам даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2023 йил 6 февралда иш бўйича медиатив келишув тузилган.
2
ИПК 107-моддасининг
бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни
17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши керак.
Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан
тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “QISHLOQ QURILISH BANK” акциядорлик
тижорат банки манфаатида берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари мумкин.
Судья
Д.Жумаев