← Назад
Решение #661740 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суддан ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Оҳангарон шаҳри 4-1107-2201/-------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ----раислигида, судья ёрдамчиси ---------- котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “-----------” АТБ манфаатида жавобгар “------------” фермер хўжалиги ва қўшимча
жавобгар “------------” МЧЖга нисбатан жавобгар ҳисобидан жами
502 214 000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган
қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни,
даъвогар вакили --------- (2023 йил 06 январдаги 01/1-23-сонли
ишончнома асосида), (ССП, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари
иштирокисиз) очиқ суд мажлисида, ўз биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “------------” АТБ манфаатида Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “------------” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “------------”
МЧЖга нисбатан жавобгар ҳисобидан жами 502 214 000 сўм кредит ва
унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш ва
ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, тарафлар
ўртасида медиация тартиб таомилини амалга ошириш тўғрисида
келишувга эришилганлигини таъкидлаб, суддан тарафлар ўртасида
тузилган
медиатив
келишувни
инобатга
олиб,
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси, 1-қисм, 53-бандига асосан
даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили суд мажлисида иштирок
этмади. Бироқ низо юзасидан тарафлар ўртасида Ўзбекистон
Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан
медиация тартиб таомилини амалга ошириш тўғрисида келишувга
эришилганлигини таъкидлаб, тарафлар ўртасида тузилган медиатив
келишувни судга тақдим этиб, суддан ИПКнинг 107-моддаси, 1-қисм, 53бандига асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган.
ССП вакили суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ судга ариза
тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
тарафлар
ўртасида
2023 йилнинг 02 февраль куни медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 1-қисм 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 1-қисм 9-бандига асосан агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда олдиндан
тўланган давлат божи қайтарилади.
Бироқ, мазкур ҳолатда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 1-қисм
2-бандига асосан олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Шу сабабли, суд мазкур иш бўйича давлат божини ҳеч бир
тарафдан ундирмасликни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан
қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин,
ИПКнинг
107-моддаси,
1-қисм,
53-бандига,
195-моддасига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “------------” АТБ манфаатида жавобгар “-----------” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “------------” МЧЖга нисбатан
жавобгар ҳисобидан жами 502 214 000 сўм кредит ва унга ҳисобланган
фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги
мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъвоси кўрмасдан қолдирилсин.
Тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
------------