Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1232 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Халқ демакратик партияси марказий кенгаши Ответчик / Подсудимый Яккабоғ туман ҳокимлиги
Source ID 1033305 Claim ID 2995478 PDF Hash 955bfe929f2a30d7... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодексининг 34-моддаси Ер кодекси 34 code_article
аролик кодексининг 228-моддаси аролик кодекси 228 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Ер кодексининг 31-моддаси Ер кодекси 31 code_article
Ер кодексининг 33-моддаси Ер кодекси 33 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 06 февраль 4-1806-2201/1232-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши жавобгар Яккабоғ туман ҳокимлигидан 148 267 979 сўм асосий қарз ва суд ҳаражатларини ундиришни ҳамда Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясига тегишли бўлган Яккабоғ туман, А.Темур кўчаси 74уйда жойлашган маъмурий бинодан жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Ш.Ахмедов ва З.Очилов (2022 йил 29 ноябрдаги №1-411-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Нормуродов (2022 йил 06 сентябрдаги №1-11/1777-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади Даъвогар Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши жавобгар Яккабоғ туман ҳокимлигига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, Яккабоғ туман ҳокимлигидан 148 267 979 сўм асосий қарз ва суд ҳаражатларини ундиришни ҳамда Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясига тегишли бўлган Яккабоғ туман, А.Темур кўчаси 74-уйда жойлашган маъмурий бинодан жавобгар Яккабоғ туман хокимлигини мажбурий тартибда чиқариш бўйича қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига эътироз билдириб, мазкур бинодан ҳозирги кунда фақат Яккабоғ туман ҳокимлиги фойдаланмаётганлигини, бошқа ташкилотлар ҳам мазкур бинода жойлашганлигини, ижара ҳақи Қашқадарё вилоят ҳокимининг “Қашқадарё вилоятида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун учун ижара тўловининг энг кам миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида нотўғри ҳисобланганлигини, чунки партия давлат ташкилоти ҳисобланмаслигини билдириб, суддан даъво аризани рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим деб деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясига тегишли бўлган Яккабоғ туман, А.Темур кўчаси 74-уйда жойлашган маъмурий бино жойлашган ерда, Яккабоғ район коммунистик партияси маъмурий биносини қуриш учун 1965 йил 5 августда Яккабоғ район ижроия комитетининг 12-сонли қарори билан 1 га ер майдони ажратилган. Ушбу ажратилган ер майдонида 1967 йилда райком партия биносинининг 1-қисми қуриб битказилган. Бинонинг иккинчи қисми шу ҳудудда 1991 йилда қуриб битказилган бўлиб, иккала бинодан ҳам Коммунистик партияси мулки сифатида фойдаланиб келинган. 1991 йил 29 август кунидаги Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Президентининг “КПССнинг Ўзбекистон ССР худудидаги мол-мулки тўғрисида”ги УП-239-сони фармонига асосан Совет Комунистик партиясининг Ўзбекистон ССР ҳудудидаги барча мол-мулки Республика мулки, умумхалқ мулки деб эълон қилинган. 1991 йил 14 сентябрда собиқ Ўзбекистон Коммунистик партиясининг фавқулотда ХХIII сьездида Ўзбекистон Коммунистик партияси ўрнига Ўзбекистон Халқ Демократик партияси тузиш, янги партияни Ўзбекистон Коммунистик партиясининг ҳуқуқий вориси деб эьлон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазку фармон ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 мартдаги қарори 2-қисми 1бандига кўра, 1,2 иловаларига мувофиқ Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар ва туман ҳокимлари зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 26 июлдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари ва ташкилотларининг сотиб олиниши, сотилиши лозим бўлган мол-мулкларини баҳолаш тўғрисидаги Низом” талабларига риоя қилан ҳолда Халқ-демократик партиясига берилган бино ва иншоотларини белгиланган тартибда расмийлаштириб, ваколати доирасида қабул қилиш топширилган. Қарор 2-иловасининг 6-бандига кўра, 1991 йилда қурилган 1389 кв.метрдан иборат Яккабоғ райкомининг (қурилиши тугалланмаган) биноси Яккабоғ туман ҳокимлигига фойдаланиш учун топшипшириш белгиланган ҳамда Қарор 4иловасининг 77-бандига кўра, 1967 йилда қурилган 730 кв.метрдан иборат биноиншоотлар ХДП Яккабоғ туман кенгашининг эгалигига қолдирилган. Бироқ, Ўзбекистон ХДП Яккабоғ район кенгаши биринчи котиби Ф.Юсупов томонидан 1992 йил 10 мартда далолатнома расмийлаштирилиб унга кўра Яккабоғ туман Коммунистик партияи Яккабоғ район комитети ҳисобидаги мулкларни, жумладан Яккабоғ район комитетининг 1967 ва 1991 йилда қурилган иккита биносини Ўзбекистон ХДП Яккабоғ район кенгашига топширилган. Яккабоғ туман ҳокими 2018 йил 4 апрелдаги Х-729/04-сонли қарори билан низоли бинонинг бир қисмига, яьни 1991 йилда қурилган қурилиш майдони 560,7 кв.метр умумий фойдаланиш майдони 837,3 кв.метр ер майдони 0,39 га ўлчамдаги бўлган қисмига Яккабоғ туман ҳокимлиги номига эгалик ҳуқуқи берилган ҳамда қарорга асосан бинога Яккабоғ туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати томонидан 2018 йил 13 апрель кунига кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилган. Яккабоғ туман ҳокимининг 2018 йил 4 апрелдаги Х-729/04-сонли қарори Сурхондарё вилояти маъмурий суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2019 йил 17 май кунидаги қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган. Маъмурий суднинг ушбу қарор асосида Ўзбекистон Халқ демократик партиясига Яккабоғ туман, А.Темур кўчаси 74-уйда жойлашган маъмурий бинога кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилган ва унинг номига мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. Ер кодексининг 34-моддасига кўра, ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1060-сонли қарорига кўра, ҳуқуқ эгаси деганда - кўчмас мулк объектининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши асосида унга бўлган ҳуқуққа эга юридик ва жисмоний шахс тушунилади. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги 1060-сонли қарорига 1-илова “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри деганда — кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси тушунилади. Кўчмас мулк объектига кадастр йиғма жилдига кўра, Ўзбекистон Халқ демократик партияси номига мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтгазилган. ЎзР Фуқаролик кодексининг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Ер кодексининг 33-моддасига кўра, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарори, ижара шартномаси, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмаларининг ер участкасини бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари, суд қарори, олди-сотди шартномаси, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг қарори асосида берилади. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради. Мазкур Низомнинг 7-бандига кўра, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқлар, шу жумладан ушбу ҳуқуқлар ва улар билан боғлиқ битимларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши ҳақидаги ахборот ва ҳужжатларни 2019 йил 1 февралдан бошлаб, ахборот-коммуникация тизимлари воситасида давлат рўйхатидан ўтказувчи органга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нотариал идоралар, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ваколатли органлар томонидан тегишли ҳаракатлар содир этилган кундан бошлаб бир кун муддатда тақдим этилади. Низомнинг 11-бандига кўра, кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда мазкур Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 32, 35, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт. Низом 17-бандининг 3-хатбошисига қўра, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг (у мавжуд бўлган тақдирда) вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтиши биринчи навбатда рўйхатдан ўтказилади. Тарафлар ўртасида 2014 йилгача ижара шартномаси тузиб келинган. 2014 йил 3 январда №29-сонли ижара шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга Яккабоғ тумани, А.Темур кўчасида жойлашган маъмурий биносидан умумий майдони 1052,17 м. кв. бўлган 27 хонани 2014 йил 1 январдан идора ва офис сифатида фойдаланиш учун ижарага беришни, жавобгар эса мазкур ижарага берилган бино учун йиллик ижара тўлови қўшилган қиймат солиғи билан 24 225 600 сўм тўлаш мажбуриятини олган, ижара шартномасининг муддати 2014 йил 31 декабрга қадар белгиланган. 2014 йил 31 декабрда ижара шартномасининг муддати тугагандан кейин, жаовбгар бугунги кунга қадар ижара мулкидан фойдаланиб келган. Даъвогар даъво аризасида 2019 йил октябрь, ноябрь, декабрь ойлари учун 8 990 556 сўм ҳамда 2020 йил учун 44 952 779 сўм, 2021 йил учун 51 809 982 сўм ва 2022 йил январь-сентябрь ойлари учун 42 514 662 сўм, жами 148 649 979 сўм ижара тўловини ундиришни сўраган. ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 9бандининг 3-хатбошисида ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбурлиги тўғрисида, 19.6-бандида ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ижарага берилган бино ёки иншоотдан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг ундируви ушбу шартномада белгиланган миқдорда амалга оширилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Суд юқорида келтирилган Пленум қарори талабларидан келиб чиқиб, даъвогар таалаб қилган муддат 2019 йил октябрь, ноябрь, декабрь ойлари учун (24 225 600:12)х3=6 056 400 сўм ва 2020, 2021 йиллар учун 24 225 600 сўмдан ҳамда 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари 18 169 200 сўм, жами 72 676 800 сўм ундиришни, ижара тўловининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг давлат божи ставкалари миқдори белгиланган иловасининг 2-банди, “б”-кичик бандига асосан иқтисодий судларга номулкий хусусиятга эга даъво аризалар берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Юқорида баён этилганларга кўра, суд даъвогар Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгашининг берган даъвосини қисман қаноатлантиришни, даъвогарга тегишли бўлган Яккабоғ туман, А.Темур кўчаси 74-уйда жойлашган маъмурий бинодан Яккабоғ туман ҳокимлигини мажбурий тартибда чиқаришни, жавобгар Яккабоғ туман ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар фойдасига 72 676 800 сўм ижара ҳақи, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ва 4 453 534 сўм давлат божи ундиришни, даъвонин қолган қисмини рад этишни, даъвонинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113,118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди Даъвогар Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгашининг даъво аризаси қисман қаноалантирилсин. Жавобгар Яккабоғ туман ҳокимлиги даъвогар Ўзбекистон Халқ демократик партиясига тегишли бўлган Яккабоғ туман, А.Темур кўчаси 74-уйда жойлашган маъмурий бинодан мажбурий тартибда чиқарилсин. Жавобгар Яккабоғ туман ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши фойдасига 72 676 800 сўм ижара ҳақи, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ва 4 453 536 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин ва ушбу рад этилган қисмига мутаносиб равишда давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Турсунов