← Назад
Решение #661792 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| онуни | 14 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/51-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида даъвогар
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлимининг жавобгар
Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳисобидан
3.053.423 сўм тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлими (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Арнасой туман аҳоли бандлигига
кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 3.053.423 сўм тўланган пенсия пулини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032 -моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг нусхаси жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган бўлсада, ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
Мазкур кодекс 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, фуқаро Бердибоев Аллаёр
Хомидовичга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлимининг 2022 йил 08 июлдаги 16/202-01/10-427-сонли тақдимномасига кўра
имтиёзли ёшга доир пенсия тайинланган.
Бунинг натижасида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой
туман бўлими томонидан фуқаро А.Бердибоевга ҳар ойда пенсия пули тўлаб
келинган. Мазкур пенсия пули Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш
маркази томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, 2022 йил 01 декабрь
ҳолатига фуқаро А.Бердибоев учун 3.053.423 сўмлик тўлов амалга
оширилмаган.
Даъвогарга ўтказиб берилмаган пенсия тўлови жами 3.053.423 сўмни
ташкил қилади. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни тўлаб бериш
ҳақида талабнома юборилган. Жавобгар вакили томонидан мазкур талабнома
жавобсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 3.053.423 сўмни регресс тартибида ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд бўлган маълумотнома,
тақдимнома, қарор ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасида ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин
тайинлаш тартиби белгиланган.
Бунда, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги
ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб
келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги
муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар - 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар - 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда
пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг IV боби 16-бандида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳар
ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасигача Пенсия
жамғармасига мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган харажатларни
қопловчи маблағларни ишсиз Қонуннинг 7-моддасида белгиланган пенсия
ёшига етгунига қадар ўтказадилар.
Шунингдек, мазкур Низомнинг 18-банлига кўра, пенсионер ҳисобда
турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари
мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган
маблағларни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан, улар томонидан
ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво
аризалари билан ундиришлари мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3.053.423 сўм
қарзи асосли бўлганлиги, қолаверса иш ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги
сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишдаги
ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 177, 178, 180- ва 186-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлимининг жавобгар Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
ҳисобидан 3.053.423 сўм тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
ҳисобидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлими ҳисобига 3.053.423 сўм сўм пенсия пули ва олдиндан ихтиёрий
тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
И.Қурбанов