← Назад
Решение #66180 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| онуни | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖИК | 444 | — | law | |
| унга ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 50912 | — | law | |
| лган кунларини ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
судья – Ф.Тураходжаев
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Мухиддинов
АЖРИМИ
2025 йил 27 май куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья: Ф.Тураходжаев, судлов ҳайъати судьялари
С.Қўчқаров ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
У.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурори М.Комилов, маҳкум Б.Худойбердиевнинг ҳимоячиси
адвокат А.Тилововнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2025 йил 29 апрелдаги ажримига кўра,
Худойбердиев Беҳзод Бахром ўғли (Xudoyberdiyev
Behzod Baxrom o’g’li), 1999 йил 17 ноябрь куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали,
муқаддам судланган, 1 нафар фарзандлари бор, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 13-уй,
1-хонадонда яшовчига
нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум
қилиш жазосига алмаштириш ҳақида ажримига нисбатан адвокат А.Тиловов
томонидан келтирилган хусусий шикоятга асосан иш материалини кассация
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Суднинг ажримига кўра, Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ
бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, Б.Худойбердиевга нисбатан
жиноят ишлари бўйича бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 28 мартдаги
ҳукми бўйича ўталмай қолган 4 ой озодликни чеклаш жазоси шу муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Суд ажрими ва тақдимномага кўра, жиноят ишлари бўйича Учтепа
туман судининг 2024 йил 28 мартдаги ҳукмига кўра, Б.Худойбердиев
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ойлик иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 9 ой муддатга
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 60,61-моддаларига асосан 1 йил
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йилнинг
17 майдаги ажримига кўра, Б.Худойбердиев томонидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 46-моддасига кўра, ўталмай қолган 1 йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг 2024 йилнинг
23 августдаги ажримига кўра, Б.Худойбердиев томонидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 74-моддасига кўра, ўталмай қолган 8 ой 24 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси шу муддатга иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йилнинг
2 октябрдаги ажримига кўра, Б.Худойбердиев томонидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 46-моддасига кўра, ўталмай қолган 8 ой 24 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг 2024 йилнинг
18 декабрдаги ажримига кўра, Б.Худойбердиев томонидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 74-моддасига кўра, ўталмай қолган 6 ой 8 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси шу муддатга иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
27 январдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
46-моддасига кўра, Б.Худойбердиев томонидан ўталмай қолган 6 ой 8 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликни чеклаш жазосига
алмаштирилган.
Адвокат А.Тиловов хусусий шикоятида, маҳкум Б.Худойбердиевнинг
оилавий шароитини, оилада ягона боқувчи эканлигини, 1 нафар вояга
етмаган фарзанди борлигини, онаси кассалигини, кредит қарздорлиги
борлигини, маҳалладан ижобий тавсифланганлигини, оиласи кам
таъминланган оилалар рўйхатида туришини, ёшлигини инобатга олиб,
биринчи инстанция судининг 2025 йил 29 апрелдаги ажримини бекор
қилишни сўраган.
Кассация инстанцияси, иш бўйича судья Ф.Тураходжаевнинг
маърузасини, прокурор М.Комиловнинг биринчи инстанция судининг
ажримини ўз кучида қолдириш ҳақидаги хулосасини, Б.Худойбердиевнинг
ҳимоячиси адвокат А.Тилововнинг шикоятни қувватлаб, уни қаноатлантириб
бериш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни текшириб, иш
ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан ажримни бекор
қилишни ва Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини рад
қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги Қонунининг
61-моддасида, пробация назоратидаги шахсларга нисбатан суд томонидан
белгиланган тақиқларга (чекловларга) ёки мажбуриятларга риоя
этилмаганлиги учун интизомий жазо чорасининг қўлланилиши мумкинлиги,
62-моддасида пробация назоратидаги шахсларга нисбатан огоҳлантириш
тарзидаги интизомий жазо чорасининг қўлланилиш тартиби, пробация
назоратидаги шахсларга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо
чораси ушбу Қонун талабларига риоя этилган ҳолда, туман (шаҳар) ички
ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг қарори асосида қўлланилиши
кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 444-моддасида, озодликни чеклаш
тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартлари маҳкум томонидан
бузилганлиги учун пробация бўлинмаси унга нисбатан огоҳлантириш
тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллаши, маҳкум озодликни чеклаш
тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд
томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда,
пробация бўлинмаси судга маҳкум учун озодликни чеклашнинг ўталмаган
муддатини жазонинг бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома
киритади.
Иш ҳужжатларида, маҳкум Б.Худойбердиевга нисбатан чиқарилган суд
ажрими Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 2025 йил
1 февралда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган, унга ЖК 481-моддаси
талаблари, уни ўташ тартиб-қоидалари тўлиқ тушунтирилиб, унга риоя
этилиши тўғрисида ёзма равишда тилхат олинган.
Тақдимномада, маҳкум Б.Худойбердиев озодликни чеклаш тариқасидаги
жазони ўташдан қасддан бўйин товлаганлиги, хусусан, 2 марта, яъни
2025 йил 21 март ва 21 апрель кунлари ИИО пробация бўлимига рўйхатдан
ўтиш учун келмаганлиги, 23.04.2025 йилда соат 23:01 да яшаш жойи ИИО
ФМБ пробация бўлими инспектори томонидан текширилганда уйида йўқлиги
аниқланганлиги ва бу ҳақда далолатнома тузилганлиги кўрсатилган.
Бироқ, ишда аниқланган ҳолатларга кўра, пробация органи томонидан
Б.Худойбердиевга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чораси
қўлланилмаган.
Ваҳоланки, пробация органи томонидан озодликни чеклаш тариқасидаги
жазони ўташ тартиби ва шартлари маҳкум томонидан бузилганлиги учун
унга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чорасини
қўлланиши, шундан кейин ҳам маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги
жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз
зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, пробация
бўлинмаси судга маҳкум учун озодликни чеклашнинг ўталмаган муддатини
жазонинг бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома киритиши лозим
эди.
Ўз навбатида, биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, юқоридаги камчиликларга баҳо бермасдан иш бўйича барвақт қарор
қабул қилган.
Бундай ҳолатда суд ажримини қонуний, асосли ва адолатли деб
бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 50912-моддасида кассация
инстанцияси суди биринчи инстанция суди ажримини бекор қилиш ва иш
юритишни тугатиши кўрсатилган.
4
Шу боис судлов ҳайъати, юқорида келтирилган асосларга кўра, биринчи
инстанция судининг ажримини бекор қилиб, иш юритувини тугатиб,
Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг тақдимномаси
рад цилиб, Б.Худойбердиевнинг 2025 йилнинг 29 апрель кунидан 27 май
кунига қадар 29 кун қамоқда бўлган кунларини ЖКнинг 62-моддаси
тартибида ўташи лозим бўлган озодликни чеклаш жазосидан чегиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 50912-моддасига амал қилиб,
кассация инстанцияси судлов ҳайъати
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
29 апрелдаги Худойбердиев Беҳзод Бахром ўғли (Xudoyberdiyev Behzod
Baxrom o’g’li)га нисбатан чиқарган ажрими бекор қилинсин ва иш юритуви
тугатилсин.
Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг
тақдимномаси рад қилинсин.
Б.Худойбердиев дарҳол жазони ижро этиш муассасаларидан озод
этилсин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
62-моддасига
асосан
Б.Худойбердиевнинг 2025 йилнинг 29 апрель кунидан 27 май кунига қадар
29 кун қамоқда сақланган муддати ўталиши лозим бўлган озодликни чеклаш
жазосидан чегирилиб, ўташ учун 3 (уч) ой 1 (бир) кун озодликни чеклаш
жазоси қолдирилсин.
Хусусий шикоят қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози томон Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи судья:
(имзо)
Ф.Тураходжаев
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
С.Қўчқаров
(имзо)
Т.Касимов
Аслига тўғри